Skip to main content

Глюксил®

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКСИЛ®

GLUXYL®

 

Препаратнинг савдо номи: Глюксил®

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: 1 мл эритма 75 мл глюкоза, 50 мг ксилит, 4,98 мг натрий ацетати тригидрати, 2,88 мг натрий хлориди, 0,1 мг кальций хлориди дигидрати (кальций хлоридга қайта ҳисоблаганда), 0,45 мг калий хлориди, 0,43 мг магний хлориди гексагидрати;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув сақлайди.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Препаратнинг ион таркиби: Na+ – 85,9 ммоль/л, К+ ­ 6,0 ммоль/л, Са++ 0,9 ммоль/л, Mg++ ­ 2,1 ммоль/л, Cl- ­ 61,3 ммоль/л, СН3СОО- ­ 36,6 ммоль/л.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Электролитлар. Бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: В05А31.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Глюксил® энергетик, дезинтоксикацион, реологик, шокка қарши ва ишқорловчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таркибидаги асосий таъсир этувчи моддалар – бу глюкоза, ксилит ва натрий ацетатидир. Глюкоза организмда фақатгина энергия манбаи бўлибгина қолмай, балки қатор моддаларнинг синтези учун муҳим компонент ҳамдир. Бунда энг муҳими оқсил метаболизми ҳисобланади. Глюкоза барча тўқималарда метаболизмга учрайди; у энг аввало мия, эритроцитлар ва суяк кўмиги ҳужайралари учун муҳим энергия манбаи ҳисобланади. Глюкоза ҳатто анаэроб шароитларда ҳам утилизация қилинади. Глюкозанинг организм орқали утилизация қилинишининг максимал тезлиги ­ соатига 0,5 г ни ташкил қилади.

Ксилит ­ бу беш атомли спирт бўлиб, юборилганида умумий метаболизмга тез қўшилади, 80% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген шаклида тўпланади, ксилитнинг қолдиғи бошқа аъзоларнинг (буйрак, юрак, меъда ости бези, буйрак усти безилари, бош мия) тўқималари орқали ўзлаштирилади ва сийдик орқали чиқарилади. Углевод алмашинувининг маҳсулоти ­ ксилит ­ пентитол ҳисобланади ва бевосита метаболизмнинг пентозофосфат циклига қўшилади. Ксилит фруктоза ва сорбитдан фарқли равишда, жигарда адениннуклеоттидлар (АТФ, АДФ, АМФ) даражасини пасайишини чақирмайди; у фруктозага сезувчанлиги ёки фруктоза­1,6­дифосфатаза танқислиги бўлган беморларга юбориш учун ҳавфсиз ҳисобанади. Ксилит глюкозага нисбатан, анча кучли антикетоген, азот сақловчи таъсирга эга модда ҳисобланади ва операциядан олдинги, ҳамда кейинги даврда бир хилда яхши ўзлаштирилади. Ксилит инсулинга боғлиқ бўлмаган метаболизмига эга энергия манбаи эканлигини, антикетоген ва липотроп таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб у беморларга, айниқса меъда­ичак йўлларида операция ўтказган беморларга, парентерал озуқа воситаси сифатида қўллаш учун тавсия қилинади. Ксилитнинг утилизация қилинишининг максимал тезлиги соатига тана вазнига 0,25 г/кг ни ташкил қилади.

Глюкоза ва ксилитни мажмуавий қўллаш, уларни алоҳида қўллашга қараганда, метаболитлар концентрациясини ошишини чақирмаслиги исботланган.

Натрий ацетати секин ҳаракат қилувчи ишқорловчи воситаларга мансуб ҳисобланади. У буферланган препаратнинг метаболизмга учраши ҳисобига, асосларни тўпланишини чақиради ва метаболик ацидознинг Н+ ортиқча миқдорини тўпланиши секин кечувчи турларида (масалан, буйрак ва танқис нафас бузилиши билан боғлиқ бўлмаган ацидозда) буюрилади. Бундай ҳолларда дозага дарҳол тузатиш киритишнинг зарурати йўқ; буферли асосларни тикланиши натрий ацетатининг метаболизмга учраши ҳисобига рўй бериши мумкин. Натрий ацетатини қўллашда натрий гидрокарбонати эритмасига нисбатан, метаболик ацидознинг коррекцияси, натрий ацетатини моддалар алмашинувига киришишига мувофиқ,  рН ни кескин ўзгаришини чақирмаган ҳолда секин рўй беради. Ацетат метаболизмида, лактат метаболизмига нисбатан, кислород истеъмол қилиниши камроқ намоён бўлади. Натрий ацетати 1,5­2 соат давомида натрий гидрокарбонатга эквивалент миқдорда бутунлай метаболизмга учрайди, бош миянинг ҳужайра ичи интерстициал шишини ва тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясини чақирмайди.

Ўзининг таркиби туфайли, Глюксил® кўп компонентли гиперосмоляр эритмалар гуруҳига мансубдир. Препарат венага юборилганида қоннинг осмотик босими ошади, суюқликни тўқималардан қонтомир хавзасига ўтиши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари кучаяди, жигарнинг дезинтоксикацион фаолияти яхшиланади, юрак фаолияти кучаяди, диурез ошади.

 

Қўлланилиши

Парциал ва қисман парентерал озиқлантириш доирасида организмни калорияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун, интоксикацияни камайтириш, шок ҳолатларида (қон ва сийдик осмолярлигини ҳисобга олган ҳолда) кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштириш учун, куйиш касаллигида, узоқ давом этувчи йирингли жараёнларда, жигар касалликларида, турли инфекцион касалликларда ва токсикоинфекцияларда, операциядан кейинги даврда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга Глюксил® вена ичига томчилаб, минутига 40­60 томчи тезликда, яъни соатига 1,7­2,5 мл/кг ёки 70 кг тана вазнида соатига 120­180 мл юборилади.

Максимал доза: 70 кг тана вазнига суткада 1400 мл ни ёки суткада тана вазнига 1 г/кг ксилит + суткада тана вазнига 1,5 г/кг глюкозани ташкил қилади.

Инфузиянинг максимал тезлиги: 70 кг тана вазнига соатига 180 мл (минутига 60 томчи) ни ёки соатига тана вазнига 0,125 г/кг ксилит + соатига тана вазнига 0,187 г/кг глюкозани ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қорин шиши, ич кетиши, қоринда оғриқ бўлиши мумкин. Глюксил® узоқ вақт юборилганида бошқа гипертоник ва гиперосмоляр эритмалар каби юбориш жойида периферик веналарни таъсирланишини чақириши мумкин. Электролитлар мувозанатини бузилиши ва организмнинг умумий реакцияси бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Қандли диабет ва гипергликемия, гиперкалиемия, гиперкоагуляция, гиперосмоляр кома, анурия билан кечувчи ҳолатларда қўллаш мумкин эмас. Глюксил®  ни суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳоллар (шишлар, бош мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак­қонтомир декомпенсацияси, артериал гипертензия III босқичи) да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни фосфат­ ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Глюксил® бошқа препаратлар учун ташувчи­эритма бўлиши мумкин эмас. Препаратларни қўшиш эритмада физико­кимёвий ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қон ва сийдикнинг осмолярлигини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Глюксил® ни юбориш қондаги қанд миқдорини назорат қилиш остида  амалга оширилади ва зарурати бўлганида инсулин қўлланилади. Препаратнинг юқори (400 мл дан ортиқ) дозалари юборилганда глюкоза тўлиқ ўзлаштирилиши учун препарат билан бир вақтда инсулин 4­5 г глюкозага 1 бирлик инсулин ҳисобида юборилади.

Жигар касалликларида препарат жигар фаолиятининг кўрсаткичларини назорати остида буюрилади. Глюксил® сийдик хайдаш ҳусусиятига эга бўлганлиги сабабли, уни ўт-тош касаллиги бўлган беморларга юбориш эҳтиёткорлик билан, шифокор назорати остида амалга оширилиши керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юбориш керак. Кортикостероидлар билан бир вақтда юбориш электролитлар даражасини назорат қилишни талаб қилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Глюксил® ни ҳомиладорларда, эмизикли аёлларда қўллаш мумкинлигини ўрганиш юзасидан тажрибалар ўтказилмаган.

Болалар

Глюксил® ни болаларда қўллаш мумкинлигини ўрганиш юзасидан тажрибалар ўтказилмаган.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Препарат фақат стационар шароитларда қўлланилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг катта ҳажмлари юборилганида гиперхлоремия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, жигарнинг функционал ҳолатини бузилиши ва меъда ости безининг инсуляр аппаратини сусайиши кузатилиши мумкин. Препаратнинг дозаси аҳамиятли даражада ошириб юборилганида гипергликемик синдром,  қўнгил айниши, ичакни дам бўлиши, ич кетиши, қоринда оғриқ юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

200 мл ёки 400 мл дан шиша бутилкаларга жойланган. 250 мл ёки 500 мл дан полимер контейнерларга жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: