Skip to main content

Глюкоза-RG

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА-RG

GLUCOSUM-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза (глюкоза).

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза, сувсиз шаклга қайта хисобланганда – 400 мг

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотасининг 0,1М эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Парентерал озиқлантириш учун восита.

АТХ коди: В05СХ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Дезинтоксикация учун восита. Препаратнинг 40% ли эритмаси тўқималар учун гипертоник хисобланади. Улар вена ичига юборилганида қоннинг осмотик босими ошади, тўқималардан суюқликни қонга ўтиши ва моддалар алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш фаолияти кучаяди, қон томирлар кенгаяди, диурез ошади.

Қўлланилиши

Гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, ис гази, анилин, арсин, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

40% ли эритмани вена ичига секин оқим билан ҳар бир юборишга 20-40-50 мл дан, шунингдек 20 мл дозада 4-5 мл 5% ли аскорбин кислотасининг эритмаси билан ҳам бирга суткада 1-2 марта юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ион мувозанати бузилиши мумкин. Кам ҳолларда маҳаллий қўзғалиш, тромбофлебит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипергликемия, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Осмолярликни ошириш учун препарат натрий хлоридининг изотоник эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, тери остига 4-5 ТБ инсулин юборилиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлашнсин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши ривожланади. Бундай ҳолда препарат бекор қилинади ва қондаги глюкозанинг ҳар 0,45-0,9 ммоль га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммоль/л га эришилгунича юборилади. Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак. Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия қилинади.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

40% лиэритма ампулаларда 5 мл ва 10 мл дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: