Skip to main content

Глюкоза инфузия учун эритма

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА

GLUCOSUM

 

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза – 5 г ёки 10 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув .

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки оч сариқ рангли, хидсиз, ширин таъмга эга эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: углевод озиқлантириш воситаси

АТХ коди: В05СХ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат енгил ўзлаштирадиган озуқа моддаларининг қимматбахо манбаидир, унинг метаболизм натижасида тўқималарда организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

Препаратнинг 5% ли эритмаси тўқималар учун изотоникдир. У организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши тўлдиради.

Препаратнинг 10% ли эритмаси тўқималар учун гипертоникдир. Уни вена ичига юборилганида қоннинг осмотик босими ошади, тўқималардан суюқликни оқими ва моддалар алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш фаолияти кучаяди, қон томирлар кенгаяди, диурез ошади.

 

Қўлланилиши

5% ли эритма организмдаги углеводлар етишмовчилигини тўлдириш, қусиш, диарея оқибатидаги ва операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни мувофиқлантириш. Дезинтоксикацион инфузион даво, коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида) қўлланади. Шунингдек вена ичига қўллаш учун дори воситаларнинг эритмаларини тайёрлаш  учун ҳам қўлланади.

10% ли эритма гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофияси ва жигар атрофияси), юрак фаолиятининг декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан захарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма 36-380С гача иситилади.

Препаратнинг 5% ли эритмаси вена ичига, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 150 томчи тезликда юборилади. катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади. Тери остига 300-500 мл ва ундан кўпроқ буюрилиши мумкин. Клизмаларда томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юбориш мумкин.

Препаратнинг 10% ли эритмаси вена ичига – оқим билан (секин), хар юборишда 20-40-50 мл дан қўлланади. Зарурут бўлганида вена ичига – томчилаб, минутига максимал 60 томчигача тезликда юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 500 мл ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ион баланси бузилиши мумкин. Кам ҳолларда маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипергликемия, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиазид диуретиклар ва фуросемид билан бир вақтда қўлланганда, қонда глюкозанинг даражасига уларни таъсир қилиш хусусиятини хисобга олиш лозим. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушушига ёрдам беради. Глюкоза эритмаси пиразинамидин жигарга заҳарли таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасини катта хажмда юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланганда ангишвонагул препаратларини захарланишини оширади. Глюкоза эритмаларда аминофиллин, эрувчан барбитуратлар, гидрокартизон, канамицин, эрувчан сульфаниламидлар, цианкоболамин, эритромицин, варфарин билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридининг изотоник эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун тери остига 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Гемотрансфузиядан олдин ёки кейин сохта агглютинацияни пайдо бўлиш эҳтимоли сабабли бир тизимда бир вақтда қўлланмасин.

Препарат болалар олололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл, 500 мл дан полиэтилен флаконларда.

 

Сақлаш шароити

25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: