Skip to main content

Глюкоза 5%, 10% инфузия учун эритмаси

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА 5%, 10% ИНФУЗИЯ УЧУН ЭРИТМАСИ

SOLUTIO GLUCOSU 5%, 10% PRO INFUSIONIBUS

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза 5%, 10% инфузия учун эритмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза (глюкоза)

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза – 50 г ёки 100 г;

вспомогательные вещества: натрий хлориди, 0,1 моль/л хлорид кислотаси эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: углводли озиқлантириш воситаси

АТХ коди: В05СХ01

Фармакологик хусусиятлари

Регидратация ва дезинтоксикацияловчи воситаси.

Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

Препаратнинг 10%, эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Вена ичига юборилганида (в/и) қоннинг осмотик босими ортади, тўқималардан суюқликни оқиши ва модда алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш фаолияти кучаяди, диурез ошади.

Қўлланилиши

5% эритма – организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион терапия учун. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун ҳам ишлатилади.

10% эритма – гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофия ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани 38-400С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади. Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.

Препаратни 10% эритмаси в/и оқим билан (секин!) ҳар юборишда 20-40-50 мл дан юборилади. Зарур бўлганида в/и томчилаб, суткада 250-300 мл гача юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр кома.

 

Махсус кўрсатмалар

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

5% ва 10%, инфузия учун эритма 200 мл. 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан (бутилкаларда ёки флаконларда).

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: