Skip to main content

Глицирозин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИЦИРОЗИН

GLYCYROZINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Глицирозин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): қизилмия илдизи ва пушти бахмалгул илдизи.

Лекарственная форма: капсула

Таркиби

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

0,1 г миқдорда пушти баҳмалгул илдизи ва 0,05 г қизилмия илдизи қуруқ экстрактлари аралашмаси ва 0,1 г МКЦ билан тўлдирилган.

Таърифи: оқ ёки бошқа рангдаги қаттиқ желатин капсулалар. Капсулалар специфик ҳидга эга, қўнғир ёки жигарранг гигроскопик аморф кукун билан тўлдирилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Глицирозин – пушти баҳмалгул (Alcea rosea L.) ва қизилмия (Glycyrrhiza glabra L.) илдизлари қуруқ экстрактларидан олинган аралашма препарат. Таркибида полисахаридлар йиғмаси ва глицирризин кислотасини сақлайди, балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Нафас олиш системаси ишини яхшилайди, нафас йўлларидан балғам кўчишини осонлаштиради, оғриқ ва йўтални камайтиради.

 

Қўлланилиши

Бронх-ўпка ва нафас йўллари касалликлари (сурункали катарал бронхит, сурункали обструктив касаллик, бронхиал астма, ларингит, трахеит, бронхит).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 7-14 кун давомида овқатдан кейин кунига 3 маҳал 1-2 капсуладан ичилади. Даволовчи врач кўрсатмасига кўра даволаш курси узайтирилиши ёки қайтарилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши қабул қилинади. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ва жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юрак ҳамда жигар ва буйрак функциялари бузилиши билан кузатиладиган органик хасталиклар.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хусусидаги маълумотлар мавжуд эмас.

 

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

6 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашга доир маълумотлар мавжуд эмас.

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва ҳавфсиз бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасининг ошиб кетиши ҳолатларида ножўя таъсирларнинг кучайиши кузатилади. Даво: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик терапия.

 

Чиқарилиш шакли

Банкаларда 30 та ёки 60 та донадан.

Контур уяли ўрамларда 10 та [№10 (1×10), №20 (2×10), №30 (3×10), №50 (5×10)] ёки [№30 (2×15), №60 (4×15)] капсуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш: