Skip to main content

Глицин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИЦИН

GLYCINUM

Препаратнинг савдо номи: Глицин

Таъсир этувчи модда (ХПН): глицин (аминосирка кислотаси).

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глицин (аминосирка кислотаси);

ёрдамчи моддалар: натрий-карбоксиметилцеллюлоза (натрий кармелозаси) ёки сувда эрувчан метилцеллюлоза, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар. Мамарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларини мувофиқлашгирувчи восита.

АТХ коди: В05СХ03

Фармакологик хусусиятлари

Глицин модда алмашинувини бошқарувчи воситадир, марказий нерв тизимида ҳимоявий тормозланиш жараёнларини нормаллаштиради ва фаоллаштиради, психоэмоционал зўриқишни камайтиради, ақлий меҳнат қобилиятини оширади.

Глицин глицин- ва ГАМК-ергик, альфа-1-аденоблокловчи, антиоксидант, антитоксик таъсирларга эга; глутамат (NMDA) рецепторлари фаолиятини бошқаради; ана шуни ҳисобига препарат:

– психоэмоционал зуриқиш, тажавузкорлик, жанжалкашликни камайтиради, ижтимоий – мослашувчанликни оширади;

– кайфиятни яхшилайди;

– уйқуга кетишни енгиллаштиради ва уйқуни меъёрлаштиради;

– ақлий меҳнат қобилиятини оширади;

– вегето-томир бузилишларини (шу жумладан климактерик даврида) камайтиради;

– ишемик инсульт ва бош мия жароҳатларида бош мия бузилишларининг яққоллигини камайтиради;

– алкоголни ва марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи бошқа дори воситаларининг заҳарли таъсирини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Организмнинг кўпчилик биологик суюқликлари ва тўқималарига, шу жумладан бош мияга осон киради; сув ва карбонат ангидридгача парчаланади, унинг тўқималарда тўпланиши юз бермайди.

Қулланилиши

– ақлий меҳнат қобилиятининг пасайиши;

– стресс ҳолатлари – психоэмоционал зўриқишлар (имтиҳон даври, жанжалли ва шунга ўҳшаш  ҳолатлар);

– болалар ва ўсмирлар аҳлоқининг девиант шакллари;

– юқори қўзғалувчанлик, эмоционал беқарорлик, ақлий меҳнат қобилиятининг пасайиши ва уйқуни бузилиши: неврозлар, неврозсимон ҳолатлар ва вегето-томир дистонияси, нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларнинг оқибатлари, энцефалопатияларнинг перинатал ва бошқа шакллари (шу жумладан, алкоголь генезли), билан бирга кечадиган нерв тизимининг турли функционал ва органик касалликлари.

– ишемик инсультда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Глицин сублингвал ёки трансбуккал 0,1 г дан (таблеткада ёки таблетка майдалаганидан кейинги кукун кўринишида) қўлланади. Соғлом болалар, ўсмирлар ва катталарда психоэмоционал зўриқишда, хотирани, диққатни, ақлий меҳнат қобилиятини пасайишида, ақлий ривожланишини кечикишида, аҳлоқни меъёрдан четга чиққан шаклида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 14-30 кун давомида буюрилади.

Марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлик, эмоционал лабиллик ва уйқунинг бузилиши билан кечадиган функционал ва органик шикастланишларида, 3 ёшгача бўлган болаларга 0,5 таблеткадан (0,05 г) кунига 2-3 марта, 7-14 кун давомида, кейинчалик 0,05 г дан кунига 1 марта 7-10 кун буюрилади. Суткалик доза – 0,1-0,15 г, курслик – 2,0-2,6 г. 3 ёшдан катта болаларга ва катталарга 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, даволаш курси 7-14 кун. Даволаш курсини 30 – кунгача узайтириш мумкин, зарурати бўлганида курс 30 кундан кейин қайтарилади.

Уйқунинг бузилишларида глицин уйқудан 20 минут олдин ёки бевосита уйқудан олдин 0,5-1,0 таблеткадан (ёшга боғлиқ ҳолда) буюрилади.

Ишемик мия инсультида: инсульт ривожланишининг биринчи 3-6 соати давомида 1 г дан, трансбукал ёки сублингвал битта чой қошиқ сув билан, кейинчалик 1 г дан 1-5 сутка давомида, кейинги 30 сутка давомида 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

Наркологияда марказий ва периферик нерв тизимининг органик шикастланишларда, энцефалопатия ҳолатларининг ремиссияси даврида ақлий меҳнат қобилиятини оширувчи ва зўриқишни камайтирувчи воситаси сифатида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, 14-30 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганида даволаш курслари йилига 4-6 марта қайтарилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин булмаган ҳолатлар

Препарат компонентларга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антипсихотик воситалар (нейролептиклар), анксиолитиклар, антидепрессантлар, ухлатувчи ва талвасага қарши воситаларнинг ножўя самаралари яққоллигини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

100 мг дан таблеткалар.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: