Skip to main content

Глицин-MR

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

КЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИЦИН-MR

CLYCINUM-MR

 

Препаратнинг савдо номи: Глицин-MR

Таъсир этувчи модда (ХПН): Глицин (аминосирка кислотаси).

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби: глицин, натрий карбоксиметилцеллюлоза ёки сувда эрувчан метилцеллюлоза, магний стеарат ёки стеарин кислотаси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларини мувофиқлаштириш учун воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Глицин модда алмашинувини бошқарувчи восита бўлиб, марказий нерв тизимида ҳимоя қилувчи тормозланиш жараёнларини нормаллаштиради ва фаоллаштиради, психоэмоционал зўриқишни камайтиради, ақлий иш қобилиятини оширади. Глицин- ва ГАМК-ергик, альфа-адреноблокловчи, антиоксидант, антитоксик таъсирларга эга;

глутамат (NMDA) рецепторлари фаолиятини бошқаради; шунинг ҳисобига препарат:

– психоэмоционал зўриқиш, тажовузкорлик, урушқоқликни камайтиради, ижтимоий мослашувчанликни оширади;

– кайфиятни яхшилайди;

– уйкуга кетишни енгиллаштиради ва уйқуни нормаллаштиради;

6-yillik-qizil-jenshen

– ақлий иш қобилиятини оширади;

– вегето-қон томир бузилишларини (шу жумладан климактерик даврида) камайтиради;

– ишемик инсульт ва бош-мия жароҳатларида миядаги умумий бузилишларни яққоллигини камайтиради;

– алкогол ва марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи бошқа дори воситаларининг заҳарли таъсирини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Организмнинг кўпчилик биологик суюқликлари ва тўқималарига, шу жумладан бош мияга осон киради; сув ва карбонат ангидридгача парчаланади, унинг тўқималарда тўпланиши юз бермайди.

Қўлланилиши

– ақлий иш қобилиятини пасайиши;

– стресс холатлари – психоэмоционал зўриқишлар (имтиҳон даври, жанжалли ва шунга ўхшаш вазиятлар);

– болалар ва ўсмирлар хулқининг девиант шакллари;

– юқори қўзғалувчанлик, эмоционал беқарорлик, ақлий иш қобилиятини пасайиши ва уйқуни бузилиши: неврозлар, неврозсимон ҳолатлар ва вегето-қон томир дистонияси, нейроинфекциялар ва бош мия жарохатларининг окибатлари, энцефалопатияларнинг перинатал ва бошқа шакллари (шу жумладан, алкогол генезли), билан бирга кечувчи нерв тизимининг турли функционал ва органик касалликлари;

– ишемик инсульт.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат сублингвал ёки трансбуккал 0,1 г дан (таблетка ёки таблетка майдалаганидан кейин кукун кўринишида) қўлланади.

Деярли соғлом болалар, ўсмирларда ва катталарда психоэмоционал зўриқишда, хотира, диққат, ақлий иш қобилияти пасайганида, ақлий ривожланишни кечикишида, хулқнинг девиант шаклларида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 14-30 кун давомида буюрилади.

Марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлик, эмоционал лабиллик ва уйкунинг бузилиши билан кечувчи функционал ва органик шикастланишларида, 3 ёшгача бўлган болаларга 0,5 таблеткадан (0,05 г) кунига 2-3 марта, 7-14 кун давомида, кейинчалик 0,05 г дан кунига 1 марта 7-10 кун буюрилади. Суткалик доза – 0,1-0,15 г, курслик – 2,0-2,6 г.

3 ёшдан ошган курсини 30 кунгача узайтириш мумкин, зарурати бўлганида курс 30 кундан кейин такрорланади.

Уйқуни бузилишларида глицин уйқудан 20 минут олдин ёки бевосита уйқудан олдин 0,5-1,0 таблеткадан (ёшга қараб) буюрилади.

Ишемик мия инсултида: инсулт ривожланишининг биринчи 3-6 соати давомида 1 г дан, трансбуккал ёки сублингвал бир чой қошик сув билан, кейинчалик 1 г дан 1-5 сутка давомида, кейинги 30 сутка давомида 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

Наркологияда марказий ва периферик нерв тизимининг органик шикастланишларида, энцефалопатия кўринишларининг ремиссияси даврида, ақлий иш қобилиятини оширувчи ва зўриқишни камайтирувчи восита сифатида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, 14-30 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганида даволаш курслари йилига 4-6 марта такрорланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларга шахсий юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антипсихотик воситалар (нейролептиклар), анксиолитиклар, антидепрессантлар, ухлатувчи ва тиришишга карши воситаларнинг ножўя самараларини яққол намоён бўлишини сусайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар, 0,1 г.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365