Skip to main content

Гликламид®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИКЛАМИД®

GLICLAMIDUM

 

Препаратнинг савдо номи: Гликламид®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Глибенкламид

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: 1,75 мг, 3,5 мг ёки 5 мг глибенкламид (микронизланган).

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, сувсиз коллоидли кремний, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: Оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томони чизиқли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диабетга қарши перорал восита.

АТХ коди: А10ВВ01

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Перорал гипогликемик восита, II авлод сульфанилмочевина ҳосилалари. Меъда ости бези бета ҳужайралари томонидан инсулин секрециясини рағбатлантиради, инсулинни ажралиб чиқишини кучайтиради. Асосан инсулин секрециясининг иккинчи фазасида таъсир кўрсатади. Периферик тўқиманинг инсулинга сезувчанлигини ва уни нишон ҳужайралар билан боғланиш даражасини оширади. Гиполипидемик таъсир кўрсатиб, қоннинг тромбоген хусусиятини камайтиради.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг, препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 95% дан ортиқни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва нофаол метаболитлар ҳосил қилади. Организмдан асосан метаболитлар кўринишда сийдик (95%) ва сафро билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 10 соат атрофида.

 

Қўлланилиши

Катталарда инсулинга қарам бўлмаган қандли диабетда (II-типи) пархез билан даволаш самарали бўлмаганда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, эрталаб ва кечқурун, овқатдан олдин буюрилади. Дозани касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади. Бошланғич доза – 1/2 табл., ўртача доза – суткада 2 таблетка, максимал – суткада3-4 таблеткани ташкил этади.

Уч хил дори дозаси 20 мумкин бўлган дозалаш схемасини қўллаш имконини беради.

Хар бир беморга адекват дозани танлаш зарур.

Дозани танлашни этапли равишда қадамли интервал билан ½ таблетка олдин эрталаб, кейин кечқурун. Хар бир дозани максимал таъсири кунига 3 таблетка қабул қилинганда ривожланади. Дозани икки марта қабул қилиш учун 4 таблеткагача ошириш мумкин.

Таблеткалар овқатдан 5-10 минут олдин қабул қилинади.

Илк бор аниқланган 2-чи тип қандли диабети бўлган беморларда, гликемиянинг юқори бўлмаган кўрсаткичига эга бўлган, гипогликемияга мойиллиги бор кекса ёшдаги беморларга препаратни 1,75 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Ножўя таъсирлари

Эндокрин тизими томонидан: комагача олиб келувчи гипогликемия холати ривожланиши мумкин (дозалаш тартибини бузилиши ва ноадекват парҳез унинг ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин);

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, эпигастрал сохасида оғирлик ҳисси, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, холестаз;

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – нимфалаж, сезишни бузилиши, бош оғриғи, чарчоқ, қувватсизлик, бош айланиши;

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қон яратилишини панцитопения ривожлангунига қадар бузилиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Инсулинга қарам (1-тип) қандли диабет, кетоацидоз, диабет олди комаси ва кома, микроциркуляцияни оғир бузилишлари, инфекцион касалликлар, жигар ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишларида, сульфонилмочевина ҳосилаларига ва сульфаниламид препаратларига юқори сезувчанликда, жиддий жарроҳлик аралашувларини ўтказишда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипогликемик таъсири бета-адреноблокаторлар, анаболик воситалар, аллопуринол циметидин, клофибрат, циклофосфамид, изобарин, МАО ингибиторлари, узоқ таъсирга эга бўлган сульфаниламидлар, салицилатлар, хлорамфеникол, тетрациклин, этанол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаганда кучайиши мумкин.

Гипогликемик таъсири барбитуратлар, хлорпромазин, фенотиазин, фенитоин, диазоксид, ацетазоламид, глюкокортикоидлар, симпатомиметик воситалар, глюкагон, индометацин, никотинларни юқори дозалари, ичга қабул қилинадиган контрацептивлар ва эстрогенлар, салуретиклар, қалқонсимон бези гормонлари, литий тузлари, сурги воситаларининг юқори дозалари билан бир вақтда қўллаганда гипергликемия ривожлангунга қадар пасайиши мумкин.

Гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари, клонидин ва резерпин билан бирга қўллаганда препаратнинг қандни камайтирувчи таъсири кучайиши ва пасайиши мумкин.

Препарат бир вақтда қўлланганда билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши ва пасайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда (шу жумладан анамнезида), ҳамда буйрак усти бези, қалқонсимон бези фаолияти бузилишларида, иситма бўлган ҳолатларда, сурункали алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Даволаш даврида глюкозани қондаги миқдори ва глюкозани сийдик орқали суткалик чиқарилишини доимо назорат қилиш керак.

Гипогликемия ривожланганида, агар пациент эс-хуши жойида бўлса, глюкозани (ёки қанд эритмасини) ичиш тавсия этилади. Ҳушидан кетган бўлса глюкозани вена ичига ёки глюкагонни тери остига, мушак орасига, ёки вена ичига юборилади. Ҳушига келганда қайта гипогликемия ривожланмаслиги учун, беморга углеводларга бой овқатни бериш лозим.

Гликламидни қабул қиладиган беморлар алкогол қабул қилишдан сақланишлари керак. Алкогол қабул қилиш ҳоллари бўлганда дисульфирам реакциялари, ҳамда кучли гипогликемия ривожланиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Чиқарилиш шакли

«Гликламид® 1,75», таблеткалар 1,75 мг дан, №25, №50 ва №100.

«Гликламид® 3,5», таблеткалар 3,5 мг дан, №25, №50 ва №100.

«Гликламид® 5», таблеткалар 5 мг дан, №50 ва №100.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: