Skip to main content

Гинкго билоба

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИНКГО БИЛОБА

GINKGO BILOBA

Препаратнинг савдо номи: Гинкго билоба

Таъсир этувчи модда (ХПН): гинкго билоба

Дори шакли: капсулалар 40 мг

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гинкго билоба қуруқ экстракти – 40,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магния стеарати.

Таърифи: №1 ўлчамли, цилиндрик шаклли, учлари полусферик бўлган, корпуси – оқ рангли, қопқоғи – қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: периферик қон айланишининг бузилишини даволаш учун восита.

АТХ коди: N06BX19

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимлик препарати, унинг фаол компоненти бўлиб, гинкго билобани стандартлаштирилган экстракти ҳисобланади. Хужайраларда моддалар алмашинуви жараёнларига, қоннинг реологик хусусиятларига ва микроциркуляцияга, қон томирларининг вазомотор реакцияларига таъсир қилади. Бош мия қон айланшини ва бош миянинг кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди. Метаболик жараёнларни нормалаштиради, тўқималарга антигипоксик таъсир кўрсатади. Қон айланишининг яхшиланишига ёрдам беради, тромбоцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади, шишга қарши ва антиоксидант таъсирларга эга. Оёқ-қўлларда қон айланиши яхшилайди.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўлланилиши

Диққат ва/ёки хотиранинг бузилишлари, интеллектуал қобилиятни пасайиши, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиш билан намоён бўлувчи турли генезли дисциркулятор энцефалопатия; инсультнинг, бош мия жароҳатларининг оқибатлари, инволютив бузилишларда қўлланади.

Периферик қон айланиши ва микроциркуляциясини бузилиши, шу жумладан оёқларнинг артериопатияси, Рейно синдромида қўлланади.

Нейросенсор бузилишларда (ақлни заифлашиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия, сариқ доғнинг инволютив дегенерацияси, диабетик ретинопатия) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 1 капсуладан суткада 3 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 3 ойни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш йўлларининг фаолиятини бузилишлари. Бош оғриғи, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компенентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюриш тавсия қилинмайди

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гинкго билоба дори воситасини қон ивишини камайтирувчи дори воситалари (масалан, фенпрокумон, варфарин, клопидогрель, аспирин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уларнинг таъсири кучайиши ва қон кетишлар ривожланиши мумкин. Цитохром Р450 3А4, 1А2, 2С19 томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг самарасига таъсир қилиши инкор этилмайди.

Бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, шифокорга мурожаат этиш лозим.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Ҳолатни яхшиланиши биринчи белгилари даволаш бошлангандан кейин 1 ой ўтгач пайдо бўлади.

Гинкго билоба болаларга буюрилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Гинкго сақловчи препаратлар қон кетиши хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар борлиги туфайли, гинкго билоба дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Дори восита компонентларини кўкрак сутига кириш ҳақидаги маълумотлар йўқ. Дори воситани эмизиш вақтида адекват маълумотлар йўқлиги туфайли қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлмаган.

Чиқарилиш шакли

40 мг дан капсулалар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365