Skip to main content

Гидроксикарбамид медак

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ГИДРОКСИКАРБАМИД МЕДАК

(HYDROXYCARBAMIDE MEDAC)

ПРЕПАРАТИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА

ЙЎРИҚНОМА

Рўйхатдан ўтказиш рақами:

Препаратнинг савдо номи: Гидроксикарбамид медак

Халқаро патентланмаган номи: гидроксикарбамид

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг гидроксикарбамид;

ёрдамчи моддалар: 25 мг лактоза моногидрати, 25 мг кальций цитрати, 50 мг динатрий цитрати, 6 мг магний стеарати;

капсула қобиғи қуйидагиларни сақлайди: 98 мг желатин, 2 мг титан диоксиди (Е 171).

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун билан тўлдирилган оқ тиниқ бўлмаган корпусли ва қопқоқчали, “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита, антиметаболит.

АТХ коди: L01ХX05

Фармакодинамикаси. Гидроксикарбамид хужайра циклининг S фазасида таъсир қилувчи фазоспецифик цитостатик препарат (антиметаболит, баъзи маълумотлар бўйича – алкилловчи таъсир қилади), ҳисобланади. GL – S интерфазада хужайраларнинг ўсишини блоклайди, бу бир вақтда ўтказилаётган нур билан даволаш учун аҳамиятли, чунки GL фазада нурланишга ўсма хужайраларининг синергик сезувчанлиги пайдо бўлади. РНК – редуктазанинг ингибиторини – рибонуклеозиддифосфатредуктазага таъсирини кучайтириб, ДНК синтезини сусайишини чақиради. Препарат РНК ва оқсил синтезига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси. Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмада препаратнинг максимал концентрациясига қабул қилинганидан сўнг 1-4 соатдан кейин эришилади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилишига таъсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Организмнинг тўқималарига тез тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Плазмадаги концентрациясининг 10-20% орқа мия суюқлигида, 15-50% асцит суюқлигида аниқланади. Ярим чиқарилиш даври – 3-4 соат. Жигар ва буйракларда қисман метаболизмга учрайди. Гидроксимочевинанинг 80% 12 соат давомида сийдик билан, бунда 50% ўзгармаган кўринишда ва катта бўлмаган миқдорларда мочевина кўринишида чиқарилади. Шунингдек препарат карбонат ангидриди кўринишида нафас йўллари орқали чиқарилади. 24 соатдан кейин плазмада аниқланмайди.

Қўлланилиши

  • Сурункали миелолейкоз
  • Ҳақиқий полицитемия (эритремия)
  • Эссенциал тромбоцитемия
  • Остеомиелофиброз
  • Меланома
  • Бош ва бўйиннинг хавфли ўсмалари, лаб раки бундан мустасно (нур билан даволаш билан мажмуада)
  • Бачадон бўйни ракида (нур билан даволаш билан мажмуада) қўлланилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гидроксикарбамид ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Лейкопения 2,5×109/л дан кам, тромбоцитопения 100×109/л дан кам бўлганида

18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Аввалги радио- ёки кимётерапия; жигар ва /ёки буйрак етишмовчилиги, анемия (даволаш бошланишидан олдин мувофиқлаштирилиши керак), лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция синдромида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Гидроксикарбамидни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Туғруқ ёшидаги аёллар гидроксикарбамид билан даволанишни бошлашдан олдин контрацептив воситаларни ишлатишни бошлашлари ва бутун даволаш даври давомида давом эттиришлари лозим.

Гидроксикарбамид билан даволаниш фонида ҳомиладорлик юз берган ҳолларда генетик маслаҳат олиш учун мурожаат қилиш лозим. Гидроксикарбамид йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Эмизиш даври

Гидроксикарбамид кўкрак сутига ўтиши туфайли, препаратни қўллаш зарурати туғилганида гидроксикарбамид билан даволанишни бошлашдан олдин эмизишни тўхтатиш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат билан даволашни фақат ўсмаларга қарши даволашни ўтказиш юзасидан тажрибага эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида ўтказиш керак. Дозалар беморнинг реал ёки идеал тана вазнидан, қайси бири кичиклигига қараб, ўша вазндан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Препаратни ичга, чайнамай, бир стакан сув билан қабул қилинади. Ютишда қийинчилик туғилганида капсулани очиш, ичидагисини бир стакан сувда эритиш ва ҳаммасини ичиш мумкин. Бунда сувда эримайдиган баъзи ёрдамчи моддалари эритманинг юзасида сузиши мумкин.

Препарат билан даволаш вақтида етарлича кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш керак.

Солид ўсмалар, меланома

Танаффуслари бўлган терапия: тана вазнига 80 мг/кг кунига бир марта ҳар уч кунда (6-7 доза).

Узлуксиз терапия: тана вазнига 20-30 мг/кг ҳар куни 3 ҳафта давомида.

Бош ва бўйин карциномаси, бачадон бўйни карциномаси

Тана ванига 80 мг/кг кунига бир марта, ҳар учинчи куни нур билан даволаш билан мажмуада. Препарат билан даволаш нур билан даволашни бошлашдан камида 7 кун олдин бошланади ва нур билан даволаш вақтида давом эттирилади. Нур билан даволашдан сўнг бемор қатъий кузатилганида ва унда заҳарлиликнинг ғайриоддий ёки оғир реакциялари бўлмаганида препаратни чекланмаган вақт давомида қабул қилиш давом эттирилади.

Резистент сурункали миелолейкоз

Узлуксиз даволаш. Бошланғич суткалик доза 40 мг/кг ни атшкил қилади. дозани редукцияси қон плазмасидаги лейкоцитлар сонига боғлиқ. Агар лейкоцитлар сони 20х109/л дан кам бўлса, дозани 50% га камайтирилади. Лейкопения бўлган ҳолларда дозага, лейкоцитлар сонини 5-10х109/л даражасида тутиб туриш мақсадида, тузатиш киритилиши лозим. Лейкоцитлар сони 5-10х109/л дан кам бўлганида доза паайтирилиши лозим. Фақат лейкоцитлар сони камида 10х109/л га етганидан кейингина дозани ошириш мумкин. Даволашни, агар лейкоцитлар сони 2,5х109/л дан кам бўлса ёки тромбоцитлар сони дан кам бўлса, тўхтатилади. Лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони тикланганидан кейин даволашни қайтадан бошлаш мумкин. Препаратнинг ўсмага қарши фаоллигини баҳолаш даври 6 ҳафтани ташкил қилади. касалликни кечиши анча ёмонлашган ҳолларда даволашни тўхтатиш керак. Клиник аҳамиятли яхшиланишда даволаш номаълум муддатга давом эттирилади.

Ҳақиқий полицитемия

Даволаш 15-20 мг/кг суткалик доза билан бошланади. Гематокритни 45% дан паст, тромбоцитлар сонини эса – 400000/мкл дан паст даражада тутиб туришга ҳаракат қилиб, доза шахсий равишда белгиланади. Кўпчилик пациентларда гидроксикарбамидни 500 мг дан 1000 мг суткалик дозада доимо қўллаб, бу кўрсаткичларга эришиш мумкин бўлади. Агар гематокрит ва тромбоцитлар сонини муваффақиятли назорат қилишга иложи бўлса, даволаш чекланмаган вақт давомида давом этиши мумкин.

Эссенциал тромбоцитопения

Одатда препарат 15 мг/кг бошланғич суткалик дозада буюрилади; сўнгра лейкоцитлар сонини 4000/мкл дан камайишига олиб келмасдан, тромбоцитлар сонини 600000/мкл дан кам даражада бир маромда сақлаб турадиган доза танланади.

Остеомиелофиброз

Бошланғич суткалик доза 5 дан 20 мг/кг гачани ташкил қилади. Эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи доза 10 мг/кг ни ташкил қилади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Бу гуруҳ пациентларда дозага тузатиш киритиш бўйича кўрсатмалар йўқ. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қон кўрсаткичларини синчков мониторингини ўтказиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Гидроксикарбамид асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, бундай пациентларда препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам бўлган пациентларга препаратни одатда 15 мг/кг дозада буюрилади. Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларга қабул қилишлар орасида 7 кунлик интервал билан 15 мг/кг доазада икки марта буюрилади: биринчи марта – гемодиализнинг 4-соатлик сеанси тугаганидан кейин, иккинчи марта – гемодиализ сеансини ўтказишдан олдин буюрилади.

Кекса пациентлар

Гидроксикарбамидни қўллаганда кекса пациентларда ножўя самараларни ривожланиш эҳтимоли, ёш пациентларга нисбатан юқори эканлиги туфайли, бу гуруҳ пациентлар учун тавсия қилинадиган доза суткада 60 мг/кг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Якка ҳолларга қараганда кўпроқ учрайдиган ножўя реакциялар қуйидаги градацияга мувофиқ келтирилган: жуда тез-тез (>1/10) тез-тез (>1/100, <1/10) тез-тез эмас (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000, шу жумладан алоҳида хабарлар), тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ (тез-тезлиги мавжуд маълумотларга асосланиб аниқлаш мумкин эмас).

Инфекциялар: тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – гангрена.

Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез – лейкопения, суяк кўмигини сусайиши, мегалобластоз; тез-тез эмас – анемия, тромбоцитопения.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш, уйқучанлик, дезориентация, галлюцинациялар ва тиришишлар; тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – периферик нейропатия (ОИТВ – инфекцияланган пациентларда, бир вақтда антиретровирус даволашни, хусусан, диданозин ва ставудин қабул қилаётган пациентларда).

Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: тез-тез – диарея ёки қабзият; тез-тез эмас – стоматит, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини яраланиши, жигар ферментлари фаоллигини ва қон плазмасида билирубин концентрациясини ошиши; тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – баъзан ўлим билан якунланувчи гепатотоксиклик ва пакреатит (ОИТВ – инфекцияланган пациентларда, бир вақтда антиретровирус даволашни, хусусан, диданозин ва ставудин қабул қилаётган пациентларда).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – юз эритемаси, кафт-товон синдроми, макуло-папулёз тошма; кам ҳолларда – алопеция; жуда кам ҳолларда – терининг дерматомиозитга ўхшаш ўзгаришлари, тери ва тирноқларни гиперпигментацияси ва атрофияси тери яралари (айниқса болдир яралари), терини қичишиши, нур таъсиридаги кератоз, тери раки (қипиқ хужайрали, базал хужайрали карцинома), бинафша рангли папулалар, терини қипиқланиши; тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – тери васкулити, терининг токсик васкулити (шу жумладан васкулит яралари ва гангрена), периферик эритема.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – қон плазмасида сийдик кислотаси, мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши билан кечувчи буйрак найчаларининг фаолиятини транзитор бузилишлари; кам ҳолларда – дизурия; жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ўткир реакциялар (ўпкада диффуз инфильтратлар, иситма ва ҳансираш), аллергик альвеолит, тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – ўпка фибрози.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Бошқалар: тез-тез эмас – эт увишиши, лоҳаслик, умумий ҳолсизлик, дори воситаси таъсирида иситма; кам ҳолларда – ўсмани парчаланиш синдроми, фертилликни бузилиши (аменорея, азоспермия); жуда кам ҳолларда – эритроцитларни чўкиш тезлигини ошиши; тез-тезлигини баҳолашнинг иложи йўқ – гиперкалиемия, гипонатриемия.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тавсия қилингандан бир неча марта юқори дозаларда қабул қилган пациентларда тери қопламалари ва шиллиқ қаватлар томонидан оғир реакциялар ривожланиши мумкин.

Симптомлари: оғриқ, бинафша рангли эритема, қўл кафтлари ва оёқ товонларини шишиқўл ва оёқ панжаларининг гиперкератози, тери қопламаларини жадал гиперпигментацияси, стоматит.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, қон яратиш тизимини мониторинги. Гемодиализ ўтказиш мумкин.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препарат бошқа миелосупрессив препаратлар ёки нур билан даволаш билан бир вақтда қўлланганида суяк кўмиги фаолиятини сусайиш ёки бошқа ножўя самараларини ривожланиш даражаси ошиши мумкин.

Препарат қонда сийдик кислотанинг миқдорини ошириши мумкин, шунинг учун организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини оширадиган препаратлар билан бир вақтда қўлланилиши уратли нефропатияни ривожланиш хавфини оширади. Бир вақт қўллаш зарурати туғилганда бундай препаратларнинг дозасига тузатиш киритилади ёки аллопуринол буюрилади.

Гидроксикарбамид диданозин ва ставудин каби қайтар транскриптазанинг нуклеозид ингибиторлари (ҚТНИ) нинг антиретровирус фаоллигини кучайтириши мумкин. Гидроксикарбамид, хужайра ичидаги деоксинуклеотидни камайтириш ёрдамида одам иммун танқислиги вирусининг ДНК синтези ва репликациясини ингибиция қилади.

Гидроксикарбамид шунингдек ушбу гуруҳ препаратларининг гепатотоксиклик, панкреатит ва периферик нейропатия каби ножўя самараларини кучайтириши мумкин.

Мочевинани, сийдик кислотаси ва сут кислотасини аниқлашда, гидроксикарбамид ва ферментлар (уреаза, уриказа, лактатдегидрогеназа) нинг ўзаро таъсири натижасида тахлилларнинг сохта мусбат натижалари пайдо бўлиш ҳоллари аниқланган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволашни фақат ўсмага қарши даволашни ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокорнинг кузатуви остида ўтказиш керак. Препарат билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида вақти-вақти билан суяк кўмиги, буйрак ва жигар фаолиятини текшириш керак. Гемоглобин даражаси, лейкоцитар формуланинг кенгайтирилган тахлили ва тромбоцитлар сонини аниқлашни ўз ичига олувчи клиник қлн тахлилини препарат билан бутун даволаш даври давомида ҳафтада камида 1 марта мунтазам ўтказилиши керак. Лейкоцитлар сони 2,5х109/л дан кам ёки тромбоцитлар сони 100х109/л дан кам бўлганида, даволашни гематологик кўрсаткичлар нормаллашгунигача тўхтатиб туриш керак.

Препарат цитотоксик таъсирга эга, шунинг учун капсулани очганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва кукунни терига, шиллиқ қаватларга тушишидан ёки препарат билан нафас олинишдан сақланиш керак.

Анемия препарат билан даволашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Анемиянинг оғир шакли препарат билан даволашгача компенсация қилиниши керак.

Препарат билан даволаш вақтида миелосупрессия, асосан лейкопения ривожланиши мумкин. Тромбоцитопения ва анемия кам ва олдинроқ бўладиган лейкопениясиз жуда кам ривожланади. Анемияни, ҳатто оғир шаклини ҳам даволашни тўхтатмасдан бартараф қилинади. Миелосупрессия эҳтимоли, яқинда олдиндан мунтазам нур билан даволанган ёки бошқа препаратлар билан кимётерапия қабул қилган пациентларда ўта юқоридир. Яқиндаги ўтказилган жадал нур билан даволашдан кейин нурланишдан кейинги эритемани зўрайиши ва ножўя самараларнинг яққоллигини кучайиши (суяк кўмиги аплазияси, меъда-ичак йўлларининг ульцерацияси ва диспепсияси) мумкинлиги туфайли препарат эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Препарат билан даволашнинг илк босқичларида кўпинча ўртача мегалопластик эритропоэз кузатилади. Морфологик ўзгаришлар хавфли анемияни эслатади, бироқ улар В12 витамини ёки фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ эмас.

Препарат плазмада темирнинг клиренсини пасайтириши ва эритроцитлар томонидан темирнинг утилизацияси самарадорлигини пасайтириши мумкин, бироқ у эритроцитларнинг ҳаёти давомийлигига таъсир қилмайди.

Панкреатитни ва гепатотоксикликни (эҳтимол ўлим билан якунланувчи) ривожланиш ҳолатлари ОИТВ-инфекцияланган пациентларда гидроксикарбамид ва антиретровирус препаратларни бир вақтда қўлланганда аниқланган. Қон плазмасидан сийдик кислотаси, креатинин концентрациясини, трансамназалар фаоллигини мунтазам назорат қилиш лозим.

Даволаш вақтида пациентлар етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.

Гидроксикарбамид билан даволаниш вақтида тери қопламалари ҳолатини мониторингини ўтказиш тавсия этилади, чунки терининг сквамоз-хужайрали карциномасини ривожланишининг айрим ҳолатлари таърифланган.

Препарат билан даволаниш вақтида миелопролифератив касалликлари бўлган пациентларда токсик васкулитлар, шу жумладан васкулитли яралар ва гангрена кузатилган.

Гидроксикарбамид оёқларнинг терисида оғриқли яраланишни чақириши мумкин, уларни даволаш қийин бўлиб, препарат билан даволашни тўхтатишни талаб этади. Препаратни бекор қилиш яраларни икки ҳафта давомида битишига олиб келади.

Гидроксикарбамидни, ҳақиқий полицитемия ва тромбоцитемия каби миелопролифератив касалликлари бўлган пациентларда узоқ муддат қўлланганда иккиламчи лейкозларни ривожланиш ҳолатлари аниқланган.

Эркаклар ва туғруқ ёшидаги аёллар гидроксикарбамид билан даволашни бошлашдан олдин, даволаш вақтида ва у тугатилганидан кейин 3 ой давомида контрацепциянинг самарали усулларини қўллашлари керак. Гидроксикарбамид генотоксик самара кўрсатиши мумкинлиги туфайли, ҳомиладорликни режалаштираётган пациентларга даволаш тугаганидан кейин генетик маслаҳат тавсия этилади.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида, гидроксикарбамидни қабул қилиш фонида диққатни жамлаш қобилияти ва психомотор реакциялар тезлигига таъсир қилувчи ножўя реакциялар: бош айланиши, ориентацияни бузилиши, онгни хиралашиши ривожланиши мумкинлиги туфайли, транспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришдан сақланиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

500 мг дан капсулалар. 10 капсуладан блистерда.

5 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори  бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365