Skip to main content

Гэвкамен

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича

ГЭВКАМЕН

 

Препаратнинг савдо номи: Гэвкамен.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

Ҳар бир туба қуйидагиларни сақлайди: левоментол – 4,5 г; рацемик камфора – 2,5 г; эвкалипт мойи – 2,5г; чиннигул мойи- 0,25г, қаттиқ нефть парафини, оқ юмшоқ парафин.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос хидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бўғимлар ва мушаклардаги оғриқларда сиртга қўллаш учун восита.

АТХ коди: М02АХ10.

 

Қўлланилиши

Бўғимлар ва мушаклардаги оғриқларда чалғитувчи ва оғриқни қолдирувчи восита.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўллаш усули ва дозалари

Суртма шикастланган бўғим ёки мушак соҳасидаги терининг оғриқли жойларга 2-4 г    (2-4 см узунликдаги суртма тасмасига мувофиқ келади) дан кунига 2-3 марта қўйилади, суртма қўйилган соҳа енгил уқаланади. Даволаш курси касалликнинг оғирлиги ва кечиши ва йўлдош даволашнинг характерига боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: суртма шикастланган терига суртилганда у сўрилиши мумкин ва бош оғриғи, атаксия, дезориентация – оғир ҳолларда онгни бузилиши, ҳолсизлик бўлиши мумкин.

Тери қопламалари ва тери ости-ёғ клетчаткаси томонидан: перианал қичишиш, терини таъсирланиши, суртма қўйилган жойида экзема.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: суртма тасодифан ичга қабул қилинганида – қорин оғриқлари, кўнгил айниши, қусиш.

Юрак-томир тизими томонидан: суртма шикастланган терига суртилганда у  сўрилиши мумкин ва юрак уриши, брадикардия, юрак ритмини бузилиши ривожланиши мумкин.

Аллергик реакциялар: контакт дерматит, эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ялпиз, чиннигул дарахти, эвкалипт, миртлар оиласи ўсимликларининг эфир мойларига юқори сезувчанлик; тери қопламасининг бутунлигини бузилиши, 12 ёшгача бўлган болалар.

 

Махсус кўрсатмалар

Терига ишқалаганида Гэвкамен совуқлик хисси, кейин иссиқлик, кучсиз ачишиш ва санчилиш чақиради.

Суртмани кўз ва шиллиқ қаватларга тушишга йўл қўймаслик керак. Суртмани жароҳатланган терига суртиш мумкин эмас. Суртма ҳар гал қўллаганидан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Терини кучли таъсирланишида ишқалашни тўхтатиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Автотранспортни  ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Автомобиль ва потенциал хавфли техникани бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Тубаларда 25 г дан. Ҳар бир туба илова-варақаси билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: