Skip to main content

Герпевир® инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕРПЕВИР®

HERPEVIR®

 

Препаратнинг савдо номи: Герпевир®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацикловирга қайта ҳисобланганда стерил 250 мг ацикловирнинг натрийли тузи.

Таърифи: оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.

АТХ коди: J05A B01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ацикловир in vitro ва in vivo шароитларда герпес вируслари, шу жумладан, I ва II туридаги Herpes simplex, Varicella zoster вируси, Эпштейн-Барр (EBV) вируси ва цитомегаловирус (СМV) га қарши юқори фаолликка эга бўлган пуринли нуклеозиднинг синтетик аналоги ҳисобланади.

Ацикловирнинг I ва II тип герпес оддий вируси, Varicella zoster вируси ва Эпштейн-Барр вирусларига ингибиция қилувчи фаоллиги юқори селективдир. Инфекцияланмаган нормал ҳужайрада тимидинкиназа ферменти ацикловир учун субтрат ҳисобланмайди, шунинг учун у одам ҳужайраларига нисбатан жуда ҳам паст заҳарлиликка эга. Бироз, юқорида кўрсатилган вирусларда кодланган тимидиназа ацикловирни нуклеозид аналоги ацикловир монофосфатга, сўнгра дифосфатга ва ундан кейин – трифосфатга айланади. Ацикловир трифосфати вирус ДНК-полимеразаси билан ўзаро таъсирлашади ва вирус ДНКси репликациясини тормозлайди.

Иммунитети сусайган оғир беморларни узоқ вақт давомида ва такрорий курсларда даволаганда вируснинг айрим штаммларининг ацикловирга нисбатан сезгирлиги пасайиши мумкин. Сезмасликнинг кўпчилик клиник ҳоллари вирус тимидинкиназаси танқислиги билан боғлиқ, лекин, тимидинкиназа ва ДНК-полимераза шикастланиши тўғрисида хабарлар бор. In vitro шароитларда оддий герпеси баъзи вирусларининг ацикловир билан ўзаро таъсири сезгирлиги кам бўлган штаммларни шаклланишига олиб келиши мумкин.

In vitro баъзи бир оддий герпес вирусларининг сезгирлиги ва ацикловир билан клиник даволаш натижалари орасидаги ўзаро боғлиқлик охиригача аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Буйрак функцияси нормал бўлган катталарда вена ичига юборилгандан кейин ярим чиқарилиш даври 2,9 соатни ташкил этади.

Препаратнинг кўп қисми буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси креатинин клиренсидан анча даражада юқори бўлиб, бу, ацикловирни нафақат буйрак калавалари фильтрацияси орқали, балки яна буйрак каналчалари секрецияси орқали чиқарилишидан далолат беради. Ацикловирнинг асосий метаболити 9-карбоксилметоксиметилгуанин ҳисобланади ва сийдикда у, юборилган препаратнинг дозасини 10-15% ни ташкил этади. Ацикловир 1 г пробенециддан сўнг 1 соат ўтгач буюрилганда ацикловирнинг Т1/2 ва AUC кўрсаткичлари тегишли равишда 18% ва 40% га ортади.

2,5 мг/кг, 5 мг/кг, 10 мг/кг ва 15 мг/г дозада инфузия қилинганда катталарда ацикловирнинг ўртача Сssmax кўрсаткичи тегишли равишда 22,7 мкмоль (5,1 мкг/мл),
43,6 мкмоль (9,8 мкг/мл), 92 мкмоль (20,7 мкг/мл) ва 105 мкмоль (23,6 мкг/мл) ни ташкил этади.

Инфузия қилингандан кейин 7 соат ўтгач препаратнинг Сssmax қон плазмада тегишли равишда 2,2 мкмоль (0,5 мкг/мл), 3,1 мкмоль (0,7 мкг/мл), 10,2 мкмоль (2,3 мкг/мл) ва
8,8 мкмоль (2 мкг/мл) ни ташкил этади.

1 ёшдан катта болаларда ацикловирни 250 мг/м2 ва 500 мг/м2 дозаларда юборилганда Сssmax ва Сssmax кўрсаткичлари катталардаги 5 мг/кг ва 10 мг/кг дозалардаги кўрсаткичларга тўғри келади. Чақалоқлар (0 дан 3 ойликкача) ацикловир 10 мг/кг дозада инфузия кўринишида 1 соат давомида ҳар 8 соатда юборилганда Сssmax 61,2 мкмоль (13,8 мкг/мл) ни, Сssmax 10,1 мкмоль (2,3 мкг/мл) ни ташкил этган, Т1/2 – 3,8 соат. Кекса ёшдагиларда ацикловирнинг клиренси ёш ўтгани сайин, креатинин клиренсини камайишига параллел равишда пасайиб боради, лекин ацикловирнинг Т1/2 си аҳамиятли даражада ўзгармайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирнинг Т1/2 ўртача 19,5 соатни ташкил этади, гемодиализ ўтказилганда эса – 5,7 соатни ташкил этади, ацикловирнинг қон плазмасидаги концентрацияси тахминан 60% га камаяди.

Ацикловирнинг  орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 50% ни ташкил этади. Ацикловир қон оқсиллари билан озгина даражада боғланади (9-33%).

Қўлланилиши

  • Иммунтанқислиги бўлган беморларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларини, иммунтанқислиги бўлмаган беморларда оғир генитал герпесни даволаш.
  • Иммунтанқислиги бўлган беморларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни олдини олиш.
  • Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекцияларини даволаш.
  • Герпетик энцефалитни даволаш.
  • Чақалоқларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Аста-секин вена ичига инфузия қилиш йўли билан камида 1 соат давомида юборилади. Вена ичига юбориладиган Герпевир билан даволаш курси одатда 5 кун давом этади, лекин пациентнинг ҳолати ва даволашга бўлган реакциясига қараб, давомийлик ўзгариши мумкин. Герпетик энцефалитни даволаш одатда 10 кун давом этади. Чақалоқлардаги оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш тери ва шиллиқ қаватлар шикастланганда одатда 14 кун давом этади ва диссеминацияда ва марказий нерв тизими шикастланганда – 21 кун давом этади.

Вена ичига юбориладиган Герпевирни профилактика қўллаш давомийлиги инфекцияланиш хавфи давомийлиги билан белгиланади.

Оддий герпес вируси (герпетик энцефалитдан ташқари) ёки Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган Герпевир буйрак функцияси нормал бўлган шароитда тана вазнига 5 мг/кг дозада хар 8 соатда буюрилади.

Иммунтанқислиги ёки герпетик энцефалитик бўлган беморларда Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган Герпевирни буйрак функцияси нормал бўлган шароитда 10 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюриш керак.

Семизлик касаллиги бўлган пациентларга реал тана вазнига қараб эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозада буюриш керак.

Болалар. 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга дозалар тана юзаси бирлигига қараб ҳисобланади.

Оддий герпес вируси (герпетик энцефаолитдан ташқари) ёки Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган киритиладиган Герпевирни буйрак функцияси нормал бўлган, тана юзасига нисбатан
250 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюриш керак.

Иммунтанқислиги ёки герпетик энцефалити бўлган болаларда Varicella zoster вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган Герпевирни буйрак функцияси нормал бўлган шароитда, тана юзасига нисбатан 500 мг/м2 дозада ҳар 8 соатда буюриш керак.

Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача бўлган гўдакларга вена ичига юбориладиган Герпевирнинг дозалари боланинг тана вазнига қараб ҳисобланади.

Гўдаклар учун оддий герпес вируси чақирган инфекцияни даволаш учун тавсия қилинган даволаш тартиби, диссеминацияланган шаклда ва марказий нерв тизими шикастланганда тана вазнига нисбатан 20 мг/кг дозада хар 8 соатда 21 кун ёки тери ва шиллиқ қаватлар билан чегараланган касалликда эса – 14 кунни ташкил этади.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган болалар ва гўдакларда, аъзонинг функциясини бузилиши даражасига қараб, дозани модификация қилиш керак (“Буйрак етишмовчилигига бўлган беморлар” бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги беморларда буйрак фаолиятини бузилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Бундай ҳолатларда препаратнинг дозасини тегишли равишда ўзгартириш керак (“Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар” бўлимига қаранг). Организмнинг адекват даражадаги гидратациясини таъминлаб туриш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш учун Герпевирни вена ичига эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Организмнинг адекват даражадаги гидратациясини таъминлаб туриш керак.

Қуйида креатинин клиренси кўрсаткичларига қараб, дозалашдаги ўзгаришлар кўрсатилган.

Катталар:

Креатинин клиренсиТавсия этилган дозалаш
минутига 25-50 млТана вазнига 5-10 мг/кг ҳар 12 соатда
минутига 10-50 млТана вазнига 5-10 мг/кг ҳар 24 соатда
0 (анурия) – минутига 10 млУзоқ муддатли амбулатор перитонеал диализда ёки гемодиализда бўлган беморлар учун
2,5-5 мг/кг ҳар 24 соатда

Болалар:

Креатинин клиренсиТавсия этилган дозалаш
минутига 25-50 млТана вазнига 5-10 мг/кг ҳар 12 соатда
минутига 10-50 млТана вазнига 5-10 мг/кг ҳар 24 соатда
0 (анурия) – минутига 10 млУзоқ муддатли амбулатор перитонеал диализда ёки гемодиализда бўлган беморлар учун
2,5-5 мг/кг ҳар 24 соатда

Юбориш усули. Герпевирнинг керакли дозасини, юбориладиган дозадан қатъий назар, камида 1 соат давомида вена ичига аста-секин инфузия қилинади.

Аввал вена ичига юбориладиган Герпевирнинг флаконидаги моддани мувофиқ хажмдаги инъекция учун сув ёки инъекция учун натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида эритилади. 1 мл да 25 мг ацикловир сақлайдиган эритмани тайёрлаш учун 250 мг препаратни 10 мл сувда эритиш керак. Суюқлик юбориладиган кейин флаконни, ундаги модда тўлиқ эриб кетгунича бироз чайқатиш керак.

Вена ичига юбориладиган эритмани олиш учун, юқоридаги усул билан тайёрланган эритмани кўпи билан 5 мг/мл (0,5%) концентрациясини олиш учун яна суюлтириш керак: 250 мг ацикловирни 10 мл инъекция учун сув (ёки натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси) билан эритилгандан кейин ҳосил бўлган эритмани қуйида кўрсатилгандек, танлаб олинган инфузия учун эритмага қўшиш керак.

Болалар ва гўдаклар учун, юбориладиган суюқликнинг ҳажмини минимумга етказиш учун 4 мл суюлтирилган эритма (100 мг ацикловир) ни 20 мл инфузия учун суюқликка қўшиш тавсия этилади.

Катталар учун, хатто ацикловирнинг концентрацияси 0,5% дан кам бўлса ҳам, инфузия учун суюқликнинг тавсия эилган ҳажми 100 мл дан кам бўлмаслиги керак. Шунинг учун 100 мл инфузия учун суюқликни, 250 мг ва 500 мг (10 ёки 20 мл суюлтирилган эритма) дозалардаги Герпевирни юбориш учун ишлатиш керак. Препаратнинг катта дозаларини (500-1000 мг ацикловир) қўллаш зарурати туғилганда, инфузия учун суюқлик ҳажмини 200 мл гача ошириш керак.

Юқорида тавсия этилгандек эритилгандан кейин вена ичига юбориладиган Герпевир, қуйида келтирилган инфузион эритмаларни тайёрлаш учун суюқликлар билан мутаносиб ва хона ҳарорати (15-25оС) да 12 соат давомида барқарорлигини сақлаб қолади:

  • натрий хлориднинг 0,45% ёки 0,9% ли эритмаси;
  • натрий хлориднинг 0,18% ли эритмаси ва глюкозанинг 4% ли эритмаси;
  • натрий хлориднинг 0,45% ли эритмаси ва глюкозанинг 2,5% ли эритмаси;
  • Хартман эритмаси.

Вена ичига инфузия учун эритмаларни тайёрланганда, юқорида кўрсатилганидек, 0,5% дан ошмаган ацикловир концентрацияси ҳосил бўлади.

Вена ичига юбориладиган Герпевир® микробларга қарши консервантларни сақламаганлиги туфайли, препаратни эритиш ва суюлтиришни бевосита қўллашдан олдин асептик шароитларда ўтказиш керак.

Агар эритмани хиралашиши ёки кристалланиши пайдо бўлса, бундай препарат қўллаш учун яроқсиз ва уни йўқ қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлар аъзолар ва тизимлар бўйича таснифланган.

Қон ва лимфатик тизим: гематологик кўрсаткичларни пасайиши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения).

Иммун тизими: анафилаксия.

Руҳий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, тремор, атаксия, дизартрия, галлюцинациялар, психотик симптомлар, тиришишлар, уйқучанлик, энцефалопатия, кома.

Юқорида келтирилган неврологик реакциялар қайтувчандир, ва одатда буйрак етишмовчилиги ва бошқа хавф омиллари бўлган беморларни даволаганда кузатилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Юрак-қон томир тизими: флебит.

Респиратор тизими ва кўкрак қафаси аъзолари: хансираш.

Гастроэнетерология тизими: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.

Гепатобилиар тизим: жигар ферментлари даражасини қайтувчан ошиши, билирубин даражасини қайтувчан ошиши, сариқлик, гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари: қичишиш, эшакеми, тошмалар (шу жумладан ёруғликка сезгирлик), сочларни тезкор диффуз тўкилиши. Соч тўкилиши кўпчилик касалликлар ва дори воситаларининг ножўя таъсирлари билан боғлиқ бўлгани туфайли, уни ацикловир билан аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Ангионевротик шиш.

Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими: қонда сийдикчил ва креатинин даражасини ошиши. Бу сув-электролит алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай самарага йўл қўймаслик учун, препаратни вена ичига болюс кўринишида эмас, камида 1 соат давомидаги вена ичига секин инфузия кўринишида юбориш орқали амалга ошириш керак. Буйрак функциясини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, буйракда оғриқ. Бундай беморларда адекват гидратацияни таъминлаб туриш керак. Буйрак функциясини  бузилиши одатда регидратацион даволаш ва/ки дозани камайтириш ёки бутунлай бекор қилгандан кейин тезда ўтиб кетади. Лекин, жуда кам ҳолатларда ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин.

Буйракдаги оғриқ буйрак етишмовчилиги ва кристаллурия билан ассоцияланган бўлиши мумкин.

Умумий бузилишлар: толиқиш, иситма, маҳаллий яллиғланиш реакциялари.

Оғир маҳаллий яллиғланиш реакциялари, Герпевирни юбориш пайтда, эҳтиётсизлик натижасида, у қон томир атрофидаги тўқималарга тушганда кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Анамнезида ацикловир ва/ёки валацикловирга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацикловирни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Ацикловир асосан ўзгармаган кўринишида буйрак орқали каналчалар секрецияси ёрдамида чиқарилади, шунинг учун, шунга ўхшаш чиқарилиши механизмига эга бўлган ҳар қандай дорилар ацикловирнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин.

Пробенецид ва циметидин ацикловирнинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва “концентрация/вақт” эгри чизиқ остидаги майдонини оширади, лекин ацикловирнинг кенг даволовчи индексини ҳисобга олиб, дозага тузатиш киритиш керак эмас.

Вена ичига юбориладиган ацикловирни ва худди шундай чиқарилиш механизмига эга бўлган бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда бир ёки иккала препаратнинг ёки уларнинг метаболитларини қон плазмасидаги концентрацияси потенциал равишда ошиши мумкин.

Беморларни аъзолар трансплантациясидан кейин даволашда иммуносупрессантлар билан бир вақтда қўлланилганда ҳам, қон плазмасида ацикловирнинг ва иммуносупрессив препаратнинг фаол бўлмаган метаболитини даражаси ошади.

Вена ичига юбориладиган Герпевирни буйрак функциясига таъсир этувчи препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус) билан буюрилганда ҳам эҳтиёткорлик (буйрак функциясини назорати қилиш) талаб қилинади.

Номутаносиблиги.

Препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Фақат тавсия қилинган эритувчилардан ишлатилсин!

Махсус кўрсатмалар

Ацикловир асосан буйрак клиренси орқали организмдан чиқариб юборилади, шунинг учун, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дозани камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). Кекса ёшдаги беморларда ҳам буйрак функциясини бузилиши эҳтимоли катта, шунинг учун ҳам бу гуруҳ пациентлар учун дозани камайтириш мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларда неврологик ножўя таъсирларни келиб чиқиш хавфи мавжуд ва шунинг учун, улар синчиков назорат остида бўлишлари керак. Бундай реакциялар, умуман олганда, препарат билан даволаш тўхтатилганда одатда қайтувчандир (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Юқори дозаларни масалан герпетик энцефалитни даволаш учун вена ичига қабул қилаётган беморларда, айниқса дегидратация ҳолатларида ёки буйрак етишмовчилиги бўлганда, буйрак функцияси кўрсаткичларини кузатиб туриш керак.

Вена ичига инфузиялар учун суюлтирилган препаратни перорал қабул қилиш учун буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Ацикловирнинг ҳар хил фармацевтик шакллари ҳомиладорлар томонидан қўлланилганда, болаларда туғма нуқсонлар сонининг ортиши аниқланмаган. Лекин инфузия учун ацикловирни, фақат препаратни қўллашдан она учун кутилаётган потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Эмизаётган аёлларга ацикловирни бола учун хавф/фойда нисбатини ҳисобга олган ҳолда буюриш лозим.

Болалар. Туғилган вақтидан бошлаб қўлланилади.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Вена ичига юбориладиган Герпевир®, асосан шифохонада даволанаётган беморларни даволаш учун қўлланилади, шунинг учун одатда автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисидаги маълумотлар зарур эмас. Препаратнинг автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: зардобда креатинин, қонда мочевина азоти даражасини ошиши, буйрак етишмовчилиги. Неврологик симптомлар – онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалиш, тиришишлар ва кома ҳолатини ўз ичига олади.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализни ўтказиш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

250 мг дан флаконларда 10 флакондан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: