Skip to main content

Гепариновая мазь

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ГЕПАРИНОВАЯ МАЗЬ

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Гепариновая мазь

Гуруҳлаш номи: Гепарин натрий + Бензокаин + Бензилникотинат&

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: гепарин натрий – 100 ХБ (0,833 г фаоллигида гепарин натрийнинг               120 ХБ/кг), бензокаин – 40,0 мг, бензилникотинат – 0,8 мг;

ёрдамчи моддалар: глицерол – 150 мг, вазелин – 60 мг, стеарин кислотаси (стеарин кислотаси 50) – 50 мг, шафтоли мойи – 50 мг, эмульгатор №1 – 50 мг, метилпарагидроксибензоат – 1,5 мг, пропилпарагидроксибензоат – 0,5 мг, сув – 1 г гача.

Таърифи: оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўллаш учун бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт восита + бошқа препаратлар.

АТХ коди: С05ВА53

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Гепарин – бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт, ўрта молекуляр гепаринлар гуруҳига киради. Сиртга қўлланганида маҳаллий антикоагулянт, экссудацияга қарши, ўртача яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Тромбиннинг ҳосил бўлишини блоклайди. Гепарин яллиғланиш жараёнини камайтиради ва антикоагулянт таъсир кўрсатади, билвосита микроциркуляцияни яхшилайди, бу гематомалар ва тромбларнинг сўрилиш жараёнига ва тўқималарнинг ишини камайишига ёрдам беради.

Бензилникотинат периферик қон томирларни кенгайтирувчи восита бўлиб, микроциркуляцияни яхшиланишига ёрдам беради. Гепариннинг киришини яхшилаш учун адъювант сифатида ишлатилади.

Бензокаин маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Натрий ионлари учун ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигини камайтиради, мембрананинг ички юзасида жойлашган рецепторлардан кальций ионлари суриб чиқаради, нерв импульсларининг ўтказишини блоклайди. Сезувчи нерв охирларида оғриқ импульсларининг пайдо бўлишига ва уларнинг нерв толалари бўйлаб ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Гепарин тери юзасидан аҳамиятсиз даражада сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95% гача, тақсимланиш ҳажми – 0,06 л/кг. Йўлдош орқали ўтмайди ва кўкрак сутига кирмайди. Эндотелиал ҳужайралар ва мононуклеар – макрофагал тизимлари орқали жадал қамраб олинади, жигарда ва талоқда тўпланади. Жигарда N-десульфамидаза ва гепариннинг метаболизмига кечки босқичларда қўшиладиган тромбоцитларнинг гепариназалари иштирокида метаболизмга учрайди. Буйракларнинг эндогликозидазалари таъсири остида десульфатизацияга учраган молекулалар қуйи молекуляр фрагментларга айланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1-6 соат (ўртача – 1,5 соат); семиришда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида ошади, ўпка артерияларининг тромбоэмболияси, инфекциялар, хавфли ўсмаларда камаяди. Буйраклар орқали асосан фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида чиқарилади. Гемодиализ орқали чиқарилмайди.

Бензилникотинат терининг ҳамма қаватларига киради. Тизимли қон оқимига деярли тушмайди.

Бензокаин сиртга қўлланганида деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши

Юзаки веналарнинг тромбофлебити, юзаки перифлебит; тери ости гематомаси; инъекциядан кейинги ва инфузиядан кейинги флебит; юзаки мастит; бир жойга йиғилган инфильтратлар ва шишлар, жароҳатлар ва лат ейишлар (шу жумладан мушак тўқимаси, пайлар, бўғимлар); ташқи геморрой, туғруқдан кейинги геморроидал тугунларнинг яллиғланиши, лимфедема (фил оёғи), лимфангитда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; шикастланган соҳанинг тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши (очиқ инфекцияланган жароҳатлар, айниқса ярали-некротик жараёнлар); 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қон ивиши тизимини бузилиши, тромбоцитопенияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Гепарин йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди ва кўкрак сути билан чиқарилмайди. Препаратнинг бошқа компонентларини кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Гепарин суртмасини ҳомиладорликда ва лактация даврида (эмизишда) фақат агар, она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Суртмани шикастланган соҳага юпқа қават қилиб (0,5-1 г (2-4 см суртма) 3-5 см диаметрли соҳа ҳисобидан) суртилади ва терига эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Суртма кунига 2-3 марта, ҳар куни яллиғланиш ҳолати йўқолгунига, ўртача   3 кундан 7 кунгача қўлланади. Янада узоқроқ даволаш курсини ўтказиш имкониятини шифокор белгилайди. Ташқи геморроидал тугунларнинг тромбозида ректал тампонлар қўлланади, суртма сурп ёки мато тагликка суртилади, уларни бевосита тромбланган тугунларга қўйилади ва маҳкамланади. Суртма билан шимдирилган тампонлар орқа йўлига киритилади. Суртмани ҳар куни белгилар йўқолгунича, ўртача 3-14 кун қўллаш керак.

Ножўя таъсири

Препаратни узоқ қўлланганида терини қизариши, қўллаш жойида сезувчанликни пасайиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш) кўринишидаги маҳаллий реакциялар бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Аҳамиятсиз тизимли сўрилиши туфайли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Суртмани маҳаллий бир вақтда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚВ), тетрациклинлар, Н1-гистамин рецепторлари блокаторлари билан буюрилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Гепарин суртмаси катта соҳаларга давомли қўлланганида ва қон ивиш ва/ёки қон яратиш тизимига таъсир қилувчи перорал дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганида, қоннинг ивиш вақтини ва протромбин вақтини назорат қилиш керак.

Узоқ муддатли даволаш курсининг зарурати бўлганида ва ҳомиладор аёлларда ва 65 ёшдан ошган аёлларда катта шикастланиш соҳаларда назорат тавсия қилинади.

Очиқ жароҳатларга, йирингли жараёнлар бўлганида суртиш мумкин эмас.

Суртмани чуқур веналарнинг тромбозида қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма. 25 г дан алюминий тубаларда ёки полиэтилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365