Skip to main content

Генферон® Лайт

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ

GENFERON® LIGHT

 

Препаратнинг савдо номи: Генферон® Лайт

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): интерферон альфа-2b + таурин&.

Дори шакли: вагинал ва ректал суппозиторийлар.

Таркиби:

Мувофиқ равишда 125000 ХБ + 5 мг, 250000 ХБ + 5 мг дозали 1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: одам рекомбинант интерферон альфа-2b – 125000 ХБ, 250000 ХБ; таурин – 0,005 г;

ёрдамчи моддалар: “қаттиқ ёғ”, декстран 60000, макрогол 1500, полисорбат 80, эмульгатор Т2, натрий гидроцитрати, лимон кислотаси, тозаланган сув – 0,8 г массали суппозиторий олингунча етарли миқдорда.

Таърифи: Ўткир учли цилиндрик шаклли, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли суппозиторийлар, кўндаланг кесимида бир хил. Кесилганда ҳаволи ўзак ёки воронкасимон чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.

Фармакологик гуруҳи: иммуномодулятор восита, интерферонлар.

АТХ коди: L03AB05.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТунинг таркибига кирувчи компонентларнинг таъсирига боғлиқ мажмуавий препаратдир. Маҳаллий ва тизимли таъсир кўрсатади.

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ препаратининг таркибига ген инженерияси йўли орқали одам интерферон альфа-2b гени киритилган Escherichia coli бактерияси томонидан ишлаб чиқарилган одам рекомбинант интерферон альфа-2b киради.

Интерферон альфа-2b вирусларга қарши, иммуномодулятор, антипролифератив ва антибактериал таъсир кўрсатади. Вирусларга қарши самараси вирусларнинг репликациясини ингибиция қилувчи хужайра ичидаги бир қатор ферментларни фаоллаштиришига боғлиқ. Иммуномодулятор таъсири биринчи навбатда иммун тизимининг хужайрага боғлиқ реакцияларини кучайишида намоён бўлади, бу вируслар, хужайра ички паразитлари ва ўсмали трансформацияга учраган хужайраларга нисбатан иммун жавобнинг самарадорлигини оширади. Бу CD8+ Т-киллерлар, NK-хужайралар (табиий киллерлар) ни фаоллашиши, В-лимфоцитларни дифференцировкасини кучайиши ва улар томонидан антителаларни ишлаб чиқарилиши, моноцитар-макрофагал тизим ва фагоцитозни фаоллашиши, шунингдек 1 тип гистомутаносибликнинг асосий комплексининг молекуласи экспрессиясини ошиши ҳисобига эришилади, бу иммун тизими хужайралари томонидан инфекцияланган хужайраларни аниқлаш имкониятини оширади. Интерферон таъсири остида шиллиқ қаватнинг барча қатламларида мавжуд бўлган лейкоцитларни фаоллашиши уларни патологик ўчоқни бартараф этишдаги фаол иштирокини таъминлайди; бундан ташқари, интерферон таъсири туфайли секретор иммуноглобулин А ни ишлаб чиқарилишини тикланишига эришилади. Антибактериал самараси интерферон таъсири остида кучаядиган иммун тизими реакцияларига боғлиқ.

Таурин метаболик жараёнлар ва тўқималар регенерациясини нормаллаштиришга ёрдам беради, мембраналарни барқарорлаштирувчи ва иммуномодулятор таъсирга эга. Кучли антиоксидант бўлиб, таурин ортиқча миқдорини тўпланиб қолиши патологик жараёнлар ривожланишига олиб келувчи кислороднинг фаол шакллари билан бевосита ўзаро таъсирлашади. Таурин препаратни қўллашнинг терапевтик самарасини кучайтириб, интерфероннинг биологик фаоллигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препарат ректал юборилганда интерфероннинг юқори биокираолишлиги (тахминан 80%) кузатилади, шу сабабли ҳам маҳаллий, ҳам яққол тизимли иммуномодуляторлик таъсирига эришилади; интравагинал қўлланилганида инфекция ўчоғидаги юқори концентрацияси ва шиллиқ қават хужайраларида фиксацияси туфайли, яққол маҳаллий вирусларга қарши, антипролифератив ва антибактериал самарага эришилади, бундай қин шиллиқ қаватининг сўриш қобилиятининг пастлиги туфайли, тизимли таъсири аҳамиятсиз бўлади. Интерфероннинг қон зардобидаги максимал концентрациясига препарат юборилгандан 5 соатдан кейин эришилади. α-интерфенрон чиқарилишининг асосий йўли бўлиб буйрак катаболизми ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври 12 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 2 марта қўллаш заруратини белгилайди.

Қўлланилиши

– Мажмуавий даволаш компоненти сифатида – болаларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва бактериал ва вирусли этиологияли бошқа инфекцион касалликларни даволаш учун.

– Шифокор томонидан буюриладиган ва назорат қилинадиган специфик даволаш фонида болаларда ва аёлларда, шу жумладан ҳомиладорларда урогенитал йўлларнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ҳам вагинал, ҳам ректал қўлланиши мумкин. Юбориш усули, дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги пациентнинг ёши ва аниқ клиник ҳолатга боғлиқ. Катталарда ва 7 ёшдан ошган болаларда ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ бир суппозиторийда интерферон альфа-2b 250000 ХБ дозада қўлланади. 7 ёшгача бўлган болаларда, шу жумладан эмизикли болаларда препаратни бир суппозиторийда интерферон альфа-2b 125000 ХБ дозада қўллаш хавфсиз ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг 13-40 ҳафтасида бўлган аёлларда препарат бир суппозиторийда интерферон альфа-2b 250000 ХБ дозада қўлланади.

Тавсия этиладиган дозалар ва даволаш тартиблари:

  • Болаларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва вирусли этиологияли бошқа ўткир касалликлар: Асосий даволашга параллел ҳолда 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 12 соатлик интервал билан 5 кун давомида ректал юборилади. Агар 5 кун даволашдан кейин касаллик симптомлари камаймаса ёки яққолроқ бўлса, пациент шифокорга мурожаат этиши керак. Клиник кўрсатмалар бўйича 5 кунлик интервалдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.
  • 7 ёшдан ошган болаларда вирусли этиологияли сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликлари: Асосий даволашга параллел ҳолда 1 суппозиторий (250000 ХБ) дан кунига 2 марта 12 соатлик интервал билан 10 кун давомида ректал юборилади. Сўнгра 1-3 ой давомида – 1 суппозиторийдан кунора кечқурун ректал юборилади.
  • Болаларда урогенитал йўлларининг ўткир инфекцион-яллиғланиш касалликлари: Шифокор томонидан буюриладиган ва назоратланадиган специфик даволаш фонида 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 12 соатлик интервал билан 10 кун давомида ректал юборилади.
  • Ҳомиладорларда урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

Шифокор томонидан буюриладиган ва назоратланадиган специфик даволаш фонида 1 суппозиторий (250000 ХБ) дан кунига 2 марта 12 соатлик интервал билан 10 кун давомида вагинал юборилади.

  • Аёлларда урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

Шифокор томонидан буюриладиган ва назоратланадиган специфик даволаш фонида 1 суппозиторий (250000 ХБ) дан кунига 2 марта 12 соатлик интервал билан 10 кун давомида вагинал ёки ректал (касалликнинг характерига қараб) юборилади. Сурункали шаклларида 1 суппозиторийдан хафтада 3 марта 1-3 ой давомида юборилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда (тез-тезлиги 10000 ҳолатдан 1 тадан камроқ): аллергик реакциялар ривожланиши ҳақида алоҳида хабарлар мавжуд. Ушбу кўринишлар қайтувчандир ва юбориш тўхтатилгандан 72 соатдан кейин йўқ бўлади. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин даволашни давом эттириш мумкин.

Ҳозирги вақтгача оғир ёки ҳаёт учун хавфли ножўя кўринишлар кузатилмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Интерферон ва препаратнинг таркибига кирувчи бош моддаларни шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Аллергик ва аутоиммун касалликларни зўрайиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ мажмуавий даволаш компоненти сифатида самаралироқ. Антибактериал, фунгицид ва вирусларга қарши препаратлар билан бирга қўлланилганида ўзаро таъсирини кучайиши кузатилади, бу юқори йиғинди терапевтик самарага эришишни таъминлайди.

Махсус кўрсатмалар

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ диққатни жамлаш ва тезкор реакцияларни (транспорт воситалари, машина қурилмалари ва бошқалар) талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришга таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг 13-40 хафтасида бўлган аёлларда ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник тадқиқотларда исботланган. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация даврида қўллаш бўйича чекловлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

ГЕНФЕРОН® ЛАЙТ препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари қайд этилмаган. Шифокор томонидан буюрилган суппозиторий сонидан кўпроқ суппозиторийларни бир вақтда тўсатдан юборилган ҳолларда кейинги юборишларни        24 соатга кечиктириш, шундан кейин даволашни буюрилган схемада давом эттириш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Вагинал ва ректал суппозиторийлар, 125000 ХБ + 5 мг ва 250000 ХБ + 5 мг.

5 суппозиторийдан алюмин фольга ёки поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда.    1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз – вагинал ва ректал суппозиторийлар, 125000 ХБ + 5 мг.

Рецепт бўйича – вагинал ва ректал суппозиторийлар, 250000 ХБ + 5 мг.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365