Skip to main content

Гемодез-Н

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМОДЕЗ-Н

HAEMODESUM-N

 

Препаратнинг савдо номи: Гемодез-Н

Кимёвий номи: қуйимолекуляр поливинилпирролидон (молекуляр массаси 8000±2000).

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

Қуйимолекуляр тиббий

поливинилпирролидон 8000±2000                       – 60 г

Натрий хлориди                                                      – 5,5 г

Калий хлориди                                                        – 0,42 г

Кальций хлориди гексагидрати                            – 0,5 г

магний хлориди гексагидрати                              – 0,005 г

натрий гидрокарбонати                                         – 0,23 г

инъекция учун сув                                                  – 1 л гача.

Таърифи: тиниқ, оч сариқ ёки сариқ рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: дезинтоксикацион восита.

АТХ коди: B05AA

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемодез-Н нинг таъсири қуйимолекуляр поливинилпирролидонни қонда айланиб юрадиган токсинларни боғлаб олиш ва уларни организмдан тез чиқариб юбориш хусусияти билан боғлиқдир. Гемодез-Н поливинилпирролидоннинг пасттроқ молекуляр массаси билан Гемодездан фарқ қилади. Полимернинг молекуляр массасини пасайиши уни буйраклар орқали организмдан чиқарилишини тезлаштиради ва препаратнинг дезинтоксикацион хусусиятларини яхшилайди. У буйракда қон оқимини кучайтиради, калавалар фильтрациясини оширади ва диурезни кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Организмда метаболик ўзгаришларга учрамайди. Буйраклар орқали тез чиқарилади, 4 соат давомида 80% чиқарилади, 12-24 соат ўтгач эса бутунлай чиқиб кетади.

Қўлланилиши

Шок (посттравматик, операциядан кейинги, куйиш, геморрагик), интоксикация (меъда-ичак йўлларнинг заҳарли касалликлари: дизентерия, диспепсия, сальмонеллёз); перитонитларда операциядан кейинги даврда дезинтоксикация воситаси сифатида; жигар етишмовчилигини ривожланиши билан бирга кечувчи жигар касалликлари, ичак тутилиши, тиреотоксикоз; куйиш касаллиги, ўткир нур касаллиги, сепсис, пневмония; миокард инфарктининг ўткир босқичи; янги туғилган чақалоқларнинг она қорнидаги инфекцияси ва токсемия, ҳомиладорларнинг токсикози.

Қўллаш усули ва дозалари

Фильтрли система орқали томчилаб (минутига 40-80 томчи тезликда) вена ичига юборилади.

Доза беморнинг ёшига ва интоксикациянинг оғирлигига боғлиқ.

Катталар учун бир марталик доза – 200-500 мл, болалар учун 5-10 мл/кг; кўкрак ёшидаги болалар учун максимал доза – 50-70 мл, 2-5 ёш – 100 мл; 5-10 ёш – 150 мл; 10-15 ёш –
200 мл. Препарат инфекциянинг оғирлигига қараб, бир марта ёки такрор (суткада 2 мартагача) 1-10 кун давомида юборилади. ¡ткир меъда-ичак инфекцияларида, куйиш ва нур касаллигида суткада 1-2 марта юборилади; янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги ва токсемиясида – суткада 2-8 марта (ҳар куни ёки кунора); катта ўчоғли миокард инфарктида (суткада) – 200 мл бир марта, асоратларида 2 суткада – 200 мл.

 

Ножўя таъсирлари

Гемодез-Н секин юборилганида одатда асоратлар чақирмайди. Юқори тезликда юбориш артериал босимни пасайиши, тахикардия, нафасни қийинлашишини чақириши ва томирларни торайтирувчи ва юрак воситаларини, кальций хлоридини юборишни талаб қилиши мумкин. Айрим беморларда аллергик реакцияларни, ҳатто анафилактик шокни ривожланиши пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда дарҳол Гемодез-Н инфузиясини тўхтатиш, симптоматик даволашни (антигистамин, кардиотоник воситаларини, глюкокортикоидларни, вазопрессор препаратларни юбориш) ўтказиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, бош мия ички гипертензияси, геморрагик инсульт, бош-мия жароҳатларидан кейинги ҳолат, IIБ-III даражадаги юрак-томир етишмовчилиги, нафас етишмовчилиги, оғир аллергик реакциялар, тромбоэмболия, олигурия, анурия, ўткир нефрит, бронхиал астма, флеботромбоз.

Махсус кўрсатмалар

Катта куйишларда плазма, альбумин, гамма-глобулиннинг юборилиши билан бирга қўшилади.

Инфузияни бошлашдан олдин шифокор ўрамнинг герметиклиги ва бутунлигини текшириши шарт Препарат тиниқ бўлиши, осилмалар, чўкмалар ва моғорлар сақламаслиги керак. Визуал кўрув натижалари касаллик тарихида қайд этилади.

Юборишдан олдин эритмани тана ҳаротатигача илитиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма.

100, 200, 250, 400, 500 мл дан инфузия учун эритмалар, мос равишда 100, 200, 250, 450 ва 500 мл ҳажмли, қон, инфузион-трансфузион препаратлар учун шиша бутилкаларда.

1 бутилкадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутича ўрамларга жойланади.

100, 200 мл ҳажмли 28 бутилкадан ёки 450, 500 мл ҳажмли 15 бутилкадан 5-10 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гофрирланган картон қутиларга жойланади [стационарлар учун].

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: