• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Гелрем®

Home Йўриқномалар Гелрем®
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕЛРЕМ®

GELREMUM

Препаратнинг савдо номи: Гелрем®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): майдаланган қалампир мунчоқ ғунчалари, тоғдастарбош гуллари, тоғдастарбош гуллари қуруқ экстракти, майдаланган аччиқ эрмон ўти, аччиқ эрмон ўти қуруқ экстракти, кальций стеарати ёки магний стеарати.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

майдаланган қалампирмунчоқ ғунчалари, тоғдастарбош гуллари, тоғдастарбош гуллари қуруқ экстракти, майдаланган аччиқ эрмон ўти, аччиқ эрмон ўти қуруқ экстракти, кальций стеарати ёки магний стеарати.

Таърифи: оч-жигаррангдан тўқ жигарранггача бўлган ўзига ҳос қалампирмунчоқ ҳидли, қуруқ экстрактлар ва майдаланган ўсимликлар аралашмаси билан тўлдирилган, тўқ сариқ рангли, “0” ўлчамли, қаттиқ желатинли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02

 

Фармакологик хусусиятлари

Доривор ўсимликларнинг қуруқ экстракти ва кукунидан ташкил топган препарат заҳарлилиги кам бўлган модда бўлиб, кучли ифодаланган гижжаларга қарши ва ўт ҳайдовчи таъсирга эга. Гижжаларга қарши таъсиридан ташқари, меъда-ичак йўлларининг функционал ҳолатини яхшилайди.

 

Қўлланилиши

Гижжа инвазияларида, ҳамда уларнинг юқиши ҳавфида, шунингдек меъда-ичак йўлларининг бузилган фаолиятини меъёрлаштириш учун қўлланади. Уни гепатит, энтероколит ва гипоацид гастритда ҳам қўллаш мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – аскаридаларда, острицаларда 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта, овқатдан 30 минут олдин қўлланади.

Гастрит ва колитларда 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта, овқатдан 30 минут олдин қўлланади.

Даволаш курси 1-2 ҳафта. Зарурати бўлса, даволаётган шифокор назорати остида 0.4 г ли 2 капсулани ҳафтада бир марта, 2-3 ой давомида қўллаш тавсия этилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик ва лактация даври, эрта болалик ёши ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 0,4 г дан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
2
193 Views
ОлдингисиГелофузин06.05.2018
Гельминтокс06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Гелрем®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.