Skip to main content

Гексикон®

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕКСИКОН®

НЕXICON®

 

Препаратнинг савдо номи: Гексикон®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): хлоргексидин

Дори шакли: қин шамчалари

Таркиби:

Бир шамча сақлайди:

фаол модда: хлоргексидин биглюконати – 16 мг (хлоргексидин биглюконати эритма сифатида ишлатилади (20%ли концентрация));

ёрдамчи моддалар: шамчалар учун асос – 3,10 г вазнли шамча олиш учун етарли миқдорда – макрогол-1500 (полиэтиленоксид 1500) 92-98%, макрогол-400 (полиэтиленоксид 400) 8-2%.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли шамчалар. Юзасини мармарлигига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик восита.

АТХ коди: G01AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Гексикон® – маҳаллий қўллаш учун антисептик препарат, граммусбат ва грамманфий бактерияларга, вирусларга нисбатан фаол: шу жумладан Treponema pallidum, Chlamidia spp., Ureaplasma spp., Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas vaginalis, Garderella vaginalis, Bacteroides fragilis, Herpes-Virus. Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. нинг айрим штаммлари, ҳамда бактерияларнинг кислотага чидамли шакллари, бактерияларнинг споралари, замбуруғлар, вируслар кучсиз сезгирдирлар. Гексикон® лактобациллаларнинг функционал фаоллигини бузмайди. Қон, йиринг борлигида фаоллигини сақлайди (гарчи бироз пасайган бўлсада).

 

Фармакокинетикаси Қин ичига қўлланганида амалда сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди.

 

Қўлланилиши

Жинсий йўл билан юқувчи касалликларни олдини олиш (хламидиоз, уреаплазмоз, трихомониаз, гонорея, сифилис, генитал герпес ва бошқалар).

Акушерлик-гинекологияда инфекцион-яллиғланиш касалликларни (гинекологик касалликларни оператив даволаш олдидан, туғруқлар ва абортлар олдидан, бачадон ички спирални (БИС) қўйиш олдидан ва кейин, бачадон бўйнини диатермокоагуляцияси олдидан ва кейин, бачадон ичини текширишлари олдидан) олдини олиш.

Бактериал вагиноз, кольпитларни (шу жумладан носпецифик, аралаш, трихомонад), инфекцион генезли бачадон бўйни эрозияларни даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Қин ичига. Қўллаш олдидан шамча контур ўрамдан озод қилинади.

Даволаш учун: 1 шамчадан суткада 2 марта, 7-10 кун давомида.

Жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни олдини олиш учун: 1 шамчадан ҳимояланмаган жинсий алоқадан кейин 2 соатдан кеч эмас.

Ножўя таъсирлари

Препарат бекор қилингандан кейин ўткинчи аллергик реакциялар, қичишиш бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Йод билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Гексикон® анион гуруҳини (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) сақловчи детергентлар ва совунлар билан, агарда улар қин ичига киритилса, тўғри келмайди. Ташқи жинсий аъзоларни тозалаш Гексикон® қин шамчаларининг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига таъсир қилмайди, чунки препарат қин ичига қўлланади.

 

Чиқарилиш шакли

Гексикон® қин шамчалари, 1 ёки 5 шамча контур уяли ўрамга жойланади. Бир шамчали бир контур уяли ўрам икки бармоққа кийгизувчиси билан, бир ёки икки 5 шамчали контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: