Skip to main content

Гексаксим®

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕКСАКСИМ®

Дифтерия, қоқшол, кўк йўтал (ҳужайрасиз), В гепатити (рекомбинант рДНК ли), полиомиелит (фаоллаштирилмаган) ва Heamophilus influenza b типига қарши конъюгация қилинган (адсорбция қилинган) вакцина.

Препаратнинг савдо номи: Гексаксим®, дифтерия, қоқшол, кўк йўтал (ҳужайрасиз) В гепатити (рекомбинант рДНК ли), полиомиелит (фаоллаштирилмаган) ва Heamophilus influenza b типига қарши конъюгация қилинган (адсорбция қилинган) вакцинадир.

Дори шакли: инъекция учун суспензия, 0,5 мл (1 доза)

Таркиби:

0,5 мл (1 доза) суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Дифтерия анатоксини                                             камида 20 ХБ

Қоқшол анатоксини                                                 камида 40 ХБ

Bordatella pertussis антигенлари:

Кўк йўтал анатоксини (КА)                                   25 мкг

Филаментозли гемагглютинин (ФГА)                  25 мкг

Полиовирус* (фаоллаштирилмаган)

1 типи  (Mahoney)                                                    D антигени 40 бирлиги

6-yillik-qizil-jenshen

2 типи  (MEF 1)                                                        D антигени 8 бирлиги

3 типи  (Saukett)                                                       D антигени 32 бирлиги

В гепатит**нинг юза антигени                              10,0 мкг

Heamophilus influenza b типи полисахариди            12,0 мкг

(полирибозилрибитол фосфат)

конъюгацияланган қоқшол протеини билан        22,0-36,0 мкг

ёрдамчи моддалар: 0,6 мг алюминий (алюминий гидроксиди кўринишда), буфер***, инъекция учун сув.

*вирус Веро ҳужайраларида ўстирилган

**ДНК технологиялари усули ёрдамида Hanseluna polymorphа ачитқи ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади.

***Буфер таркиби: натрий гидрофосфати (ЕФ*), калий дигидрофосфати (ЕФ*), алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, шу жумладан L-фенилаланин (СП фирмалар), трис (гидроксиметил) аликометан (ЕФ*), сахароза (ЕФ*).

Таърифи: оқ рангли, хира суспензия

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши ва бактерияларга қарши вакциналар мажмуаси. Дифтерия, Heamophilus influenza b типи, кўк йўтал, полиомиелит, қоқшол, В гепатитга қарши вакцина.

АТХ коди: J07CA09

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Тозаланган дифтерия анатоксини Corynebacterium diphtheria дан ферментация ва кейинчалик тозалаш йўли билан олинган формальдегид билан детоксикацияланган оқсил ҳисобланади.

Вакцинанинг кўк йўтал компоненти икки хил антигендан: Bordatella pertussis культурасидан экстракция усули ёрдамида олинган кейинчалик глутаральдегид билан тозаланган ва детоксикацияланган тозаланган кўк йўтал анатоксини ва тозаланган филаментозли гемагглютининидан иборат.

Тозаланган қоқшол анатоксини Clostridum tetani дан ферментация ва кейинчалик тозалаш йўли билан олинган, формальдегид билан детоксикацияланган оқсил ҳисобланади.

Вакцинанинг фаоллаштирилмаган полиомиелитли компоненти Веро ҳужайраларида ўстирилган, хромотография усули билан тозаланган, фаоллиги формальдегид билан йўқотилган поливируснинг учта типи (1 тип – Mahoney, 2 тип – MEF 1, 3 тип – Saukett) антигенлари ҳисобланади.

В гепатитининг юза антигени (HBsAg) В гепатити вирусининг асосий юза антигенини кодловчи генига эга бўлган К3/8 1 Hansenula polymorpha RB11В ачитқиларнинг рекомбинант штаммларини қўллаган ҳолда рекомбинант ген инженерия технологияси усули ёрдамида олинади. Сўнгра ачитқи ҳужайраларидан олинган В гепатитининг юза антигени (HBsAg) ультрацентрифугалаш, тиндириш ва хроматография усули ёрдамида тозаланади.

Капсуляр полисахаридни Heamophilus influenza b типининг 1482 штаммидан преципитация усули билан экстракция қилинади ва кейин қоқшол ташувчи оқсил билан ковалент боғ ёрдамида боғлантирилади.

Вакцинанинг иммуногенлиги турли клиник тадқиқотларда тасдиқланган. Дифтерияга қарши антителалар ва қоқшоққа қарши антителаларнинг ҳимоя даражаси (≥0,01 ХБ/мл) бирламчи вакцинация курсининг 3 дозаси юборилгандан кейин 1 ойдан сўнг мувофиқ равишда болаларда 97,6% ва 100% ни ташкил этган. Бирламчи вакцинация кўк йўтал токсинига қарши 96% болаларда ва филаментоз гемагглютинга қарши – 97% болаларда 4 марта ошиши кузатилган. Полиомелит вирусининг ҳамма уч типига қарши антителаларнинг ҳимоявий даражаси (≥8(1 суюлтириш) бирламчи вакцинация курсининг 3 дозаси юборилгандан кейин 1 ойдан кейин болаларда 99,9% ни ташкил этган. В гепатитига қарши антителаларнинг ҳимоявий даражаси (≥10 ХБ/мл) В гепатитига қарши илгари 1 доза вакцина қабул қилган болаларда 99,5% ни ташкил этган. В гепатитига қарши ҳеч қачон вакцина қабул қилмаган 98,8% болаларда ҳам ҳимоя даражаси
(≥10 мХБ/мл) бирламчи вакцинация курси ўтказилгандан 1 ой ўтгандан кейин аниқланган. Heamophilus influenza b типи капсуляр полисахаридига қарши антителаларнинг ҳимоя даражаси (0,15 мкг/л дан кўп) 98% болаларда аниқланган.

Шундай қилиб, бирламчи иммунизация курси ўтказилгандан кейин, вакцинанинг самарадорлиги 96,7% ни ташкил этган. Болалар иммунизацияси курси ўтказиб бўлингандан кейин (бустер доза юборилгандан кейин) вакцинанинг самарадорлиги 98,5% ни ташкил этган.

Гексаксимнинг иммуногенлиги 24 ойликдан катта болаларда ўрганилмаган.

Фармакокинетикаси

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб этилмайди.

Қўлланилиши

  • янги туғилган чақалоқлар ва 6 ҳафталик болаларда дифтерия, қоқшол, кўк йўтал, В гепатити, полиомиелит ва Heamophilus influenza b типи томонидан чақириладиган инвазив инфекциясига қарши бирламчи иммунизация ва ревакцинация.

Қўллаш усули ва дозалари

Ишлатишдан олдин вакцинани бир хил тусдаги оқиш, хира суспензия олингунича чайқатилиши керак.

Вакцинани фақат мушак ичига юборилади.

1 ёшгача бўлган гўдакларга вакцинани соннинг олд–латерал соҳасига мушак ичига юбориш, ёши катта болаларга эса – елканинг дельтасимон мушагига юбориш тавсия этилади.

Вакцинациянинг бирламчи курси

Вакцинациянинг бирламчи курси иккита дозадан (юборишлар орасида – 8 ҳафталик интервал билан) ёки 0,5 мл (1 доза) дан бўлган 3 дозадан (юборишлар орасида – 4 ҳафталик интервал билан) иборат бўлади.

Вацинация схемаси мамлакатда қабул қилинган расмий тавсияларга мувофиқ танланади.

Агар туғилганда В гепатитга қарши вакцинанинг дозаси юборилган бўлса, Гексаксим® В гепатитга қарши қўшимча вакцинация кўринишида ҳаётининг 6 ҳафталигидан бошлаб ишлатилиши мумкин. Агар В гепатитга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини бу муддатдан олдин юбориш керак бўлса, В гепатитга қарши моновалентли вакцинадан фойдаланиш мумкин.

Ревакцинация

Гексаксим® билан бирламчи вакцинация курси ўтказилгандан кейин ревакцинация ўтказилиши лозим.

Ревакцинация бирламчи вакцинация курсининг охирги дозаси юборилганидан сўнг хеч бўлмаганда 6 ойдан кейин ўтказилиши лозим.

Гексаксим® ёки В гепатити компоненти, Heamophilus influenza b типи полисахариди ва полиовирус антигенини сақловчи ҳар қандай бошқа вакцина ревакцинацияни тугатилиши учун ишлатилиши мумкин.

Ревакцинация расмий тавсияларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя кўринишлар тез-тезлигини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 гача), тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Жуда тез

  • уйқучанлик
  • нерв қўзғалувчанлиги, жиззакилик
  • қусиш
  • иштаҳани йўқолиши
  • инъекция жойида қизариш
  • инъекция жойида оғриқ
  • инъекция жойида шиш
  • 38оС ҳароратдан юқори иситма

Тез-тез

  • аномал йиғи (узоқ давом этадиган, тўхтамайдиган)
  • диарея
  • инъекция жойида зичлашиш

Тез-эмас

  • юқори сезувчанлик реакциялари
  • инъекция жойида тугунчага ўхшаш зичлашиш
  • 39,6оС ҳароратдан юқори бўлган иситма

Кам ҳолларда

  • тошмалар
  • катта маҳаллий реакциялар (>50 мм). Инъекция жойидан бир ёки икки бўғимга тарқаладиган қўл-оёқнинг катта юзаларини ўз ичига олган шишлар болаларда кузатилган.

Бундай реакциялар вакцинациядан кейин 24-72 соатдан сўнг бошланиб, қизариш, инъекция жойида сезувчанлик ёки оғриқ маҳаллий ҳароратни кўтарилиши билан кечиши мумкин бўлган ва 3-5 кун давомида ҳеч қандай даволашсиз йўқолиб кетган. Бундай реакцияларни пайдо бўлиш хавфи бирламчи вакцинацияда юборилган кўк йўтал ацеллюляр компоненти миқдорига боғлиқ бўлиб, вакцинанинг 4- ва 5-дозаси юборилгандан кейин кўпаяди.

Жуда кам ҳолларда

  • гипотоник реакциялар ёки гипотоник-гипореактив эпизодлар.

 

Гексаксим вакцинасида бўлгани каби компонентлар сақлайдиган бошқа вакциналар юборилганда келиб чиқиши мумкин бўлган ва кузатилган ножўя реакциялар

  • анафилактик реакциялар
  • иситма билан/ёки усиз кечувчи тиришишлар
  • қоқшол анатоксини юборилгандан кейин Гийена-Барре синдроми ёки елка нерви неврити кузатилган
  • периферик нейропатия (полирадикулоневрит, фақат фалаж, кўриш нерви неврити, марказий нерв тизимининг демиелинизацияси (тарқалган склероз) В гепатитига қарши вакцина юборилганда кузатилган
  • энцефалопатиялар ва энцефалитлар
  • Hib-компонентини сақловчи вакциналар юборилгандан сўнг бир ёки иккала оёқларни шиши (асосан вакцина юборилган оёқни шиши) аниқланган. Ушбу реакциялар вакцинациядан сўнг биринчи соатларда баъзан цианоз, транзитор пурпура, қизариш билан кечувчи шиш ва йиғи билан кечган ва ҳеч қандай даволашсиз 24 соат ичида ўз-ўзидан ўтиб кетган. Бу реакциялар Хиб инфекцияга қарши вакцина киритилгандан кейин пайдо бўлган.
  • жуда чала туғилган чақалоқларда (≤гестациянинг 28 ҳафтаси) да апноэ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ушбу вакцина билан илгариги вакцинацияга нисбатан анафилактик реакциялар
  • вакцинанинг бирон-бир компоненти (глутаральдегид, формальдегид, неомицин, стрептомицин ва полимиксин В) га нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари
  • кўк йўтал компоненти сақлаган (бутун ҳужайрали ёки ацеллюляр) вакцина юборилганидан кейин 7 кун давомида кузатилган этиологияси номаълум энцефалопатия. Бундай ҳолат ривожланса, кўк йўтал вакцинаси билан вакцинацияни тўхтатиш керак ва болани фақат дифтерия, қоқшол, В гепатит, полиомиелит ва Heamophilus influenza b типи томонидан чақириладиган инфекцияга қарши вакцина билан вакцинация қилиш керак
  • авж олиб борувчи неврологик ўзгаришлар ёки назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ
  • сурункали касалликни зўрайиши ёки ўткир инфекцион касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гексаксим®ни пневмококкли, полисахаридли, коньюгацияланган вакцина билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавоб келтириб чиқаришда ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатади.

Гексаксим®ни қизамиқ, паротит, қизилчага қарши бўлган вакцина билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавоб ишлаб чиқарилишига ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатади.

Гексаксим® ва Варилрикс бирга қўлланганда клиник аҳамиятга эга бўлган иммун жавоб юз бериши мумкин, шунинг учун бу вакциналарни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Гексаксим®ни ротавирус инфекциясига қарши вакцина билан бирга қўллаш, ҳар бир антигенга иммун жавобни келиб чиқишида ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатган.

Гексаксим®ни A, C, W-135 ва Y гуруҳига мансуб менигококк вакцинаси билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавобни келиб чиқишида ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатган.

Гексаксим® вакцинасини битта шприцда бошқа вакциналар ва парентерал препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

Гексаксим®ни бошқа вакциналар билан бир вақтда юборилганда, улар тананинг ҳар хил соҳаларига юборилиши керак.

Бошқа биологик препаратлар билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсир кузатилмаган.

Иммуносупрессив даволаш кутилаётган иммун жавобнинг жадаллигига таъсир этиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Гексаксим® даги моддаларга ўхшаш компонентлар сақлаган вакциналар билан олдинги иммунизациядан кейин 48 соат давомида жиддий ва оғир реакциялар ўрин тутса, вакцинация эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Вакцинани юборишга масъул бўлган тиббиёт ходимларини препаратни юборишдан олдин келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар тўғрисида огоҳлантириш керак.

Ҳар қандай инъекция қилинадиган вакциналар ишлатилганда бўлгани каби, препарат юборилгандан кейин анафилактик реакция юз берган ҳолларда, тегишли медикаментларни ва яхши кузатув бўлиши талаб этилади.

Агар кўк йўтал вакцинасини аввалги юборилишида қуйидаги ножўя ҳолатлар:

  • вакцина юборилгандан кейин 48 соат давомида ҳароратни бошқа препаратларни юборишга тааллуқли бўлмаган ≥40оС бўлиши;
  • вакцинациядан кейин 48 соат давомида коллапс ёки шок ҳолатлари (гипотоник ёки гипореактив);
  • вакцинациядан кейин 48 соат давомида ўзгармайдиган, тўхтамайдиган 3 соатдан кўп давом этадиган йиғи;
  • вакцинациядан кейин 3 кун давомида ўрин тутувчи, ҳарорат кўтарилиши ёки усиз кечувчи тиришишлар

юз берган ҳолларда, вакцинация қилиш тўғрисидаги қарор эҳтиёткорлик билан қабул қилиниши керак.

Анамнезда ўрин тутган фебрил тиришишлар ёки чақалоқнинг тўсатдан ўлими синдроми Гексаксим® ни буюришига қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Қоқшол анатоксини сақлайдиган вакцина билан иммунизациядан кейин Гийене-Баре синдроми ёки елка неврити келиб чиқса, қарор хавф ва фойдани баҳолаш асосида қабул қилиниши керак. Одатда вакцинация тўғрисидаги қарор, агар вакцинация тугатилмаган (яъни вакцина 3 дозадан кам юборилган) бўлса, қабул қилинади.

Вакцинанинг иммуногенлиги иммуносупрессив даволаш пайтида ёки иммунотанқисликда пасайиши мумкин. Вакцинацияни даволаш тугагунга қадар тўхтатиб туриш тавсия этилади. Шундай бўлсада, сурункали иммунотанқисликги бўлган шахсларда, масалан ОИТВ билан инфекцияланишда, иммун жавоб паст бўлиши мумкинлигига қарамай, вакцинация тавсия этилади.

Вакцинани чала туғилган гўдакларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ, иммун жавоб паст бўлиши мумкин ва клиник аҳамиятли ҳимоя даражаси маълум эмас.

Генетик полиморфизми бўлгани туфайли иммун жавоб ўрганилмаган.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда В гепатитга қарши вакцинага нисбатан иммун жавоб аниқланиши мумкин ва шунинг учун, В гепатитга қарши вакцинанинг қўшимча дозасини юбориш тўғрисида хулоса қилиш керак.

Ушбу вакцинани қон томир ҳавзасига, тери остига ва тери ичига юбориш ман қилинади.

Қон ивиши бузилган пациентларда (гемофилия, тромбоцитопения, антикоагулянтлар билан даволаш) эҳтиёткорликка амал қилиш ва инъекциядан кейин гематома пайдо бўлиши хавфини ва инъекциядан кейин гематомани ҳосил бўлиш хавфини олдини олиш чораларини кўриш керак.

Чала туғилган гўдаклар (28 ҳафталикдан кам) ва анамнезда респиратор етишмовчилиги бўлган гўдакларда 48-72 соат ичида апноэ юз бериши мумкинлиги туфайли, нафас фаолиятининг доимий мониторингини ўтказиб туриш керак.

Бир неча ҳолатларда Heamophilus influenza b типи антигенини сақлаган вакцина инъекциясидан кейин антигенурия кузатилган. Бироқ у иммунизациядан кейинги 2 ҳафта давомида диагностик аҳамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган.

Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал ҳавфини механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

0,5 мл (1 доза) суспензия бир ёки иккита игнаси билан I типдаги нейтрал шишали шприцда. Вакцинали 1 шприцдан давлат ёки рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

0,5 мл (1 доза) суспензия тиқин (хлорбутилли) билан беркитилган ва силиконли қопқоқ билан сиқилган I типдаги нейтрал шишали флаконда. 10 флакондан давлат ёки рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

2-8ºС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича (ихтисослаштирилган муассасалар учун).

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365