Skip to main content

Габанерв

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАБАНЕРВ

GABANERVE

Препаратнинг савдо номи: Габанерв

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): габапентин, метилкобаламин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткала

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: габапентин – 300 мг, метилкобаламин – 500 мкг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний, натрий кроскармеллоза, МССР (рН 102), пушти Instacoat IC-S-5731.

Таърифи: пушти рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи, ва бошқа томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тиришишга қарши восита.

АТХ коди: N03А

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Габапентин ГАМК структур аналоги ҳисобланади, у билан бирга оғриқ узатилишида ва модуляциясида иштирок этади, бунда ГАМКА- ва ГАМКВ-рецепторлари билан боғланмайди, шундай номланган фермент ёрдамида медиаторнинг деградациясига таъсир қилади. Неокортексда юқори специфик оқсил нишонлари билан ўзаро таъсир қилиб, Габапентин яққол ифодаланган антиконвульсант фаоллик намоён қилади, марказий ва периферик даражада нейропатик оғриқни бартараф қилади.

Препаратнинг тиришишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсири глутамат синтезини ингибиция қилиши орқали нейронал ҳужайраларни глутаматга боғлиқ ўлимини бартараф қилишга қаратилган. Препарат МНТ да ГАМК синтезини ошишига ёрдам беради, бунда қўзғатувчи нейромедиаторларни ажралиб чиқишини бостиради.

Нейропатик оғриқни габапентин томонидан бартараф қилиш механизми кальций каналларининг α2-σ-суббирликлари билан боғланишига асосланган. Ушбу ўзаро таъсир натижасида кальций ҳужайра ичига киришини пасайиши ва аксонларнинг мембраналарида ПД ни камайиши ҳисобланади.

Габапентин нейронларнинг цитоплазмасида ГАМК концентрациясини оширади, плазмадаги серотониннинг миқдорини оширади.

Метилкобаламин – В12 витаминининг кофермент шаклидир. Трансметилланиш жараёнларида, оқсиллар ва нуклеин кислоталар синтезида, углеводлар ва липидлар алмашинувида иштирок этади. Монооксигеназа тизимини рағбатлантиради, SH-гуруҳига ҳимоя таъсир кўрсатади ва жигарда глутатионтрансферазани фаоллаштиради. Периферик нерв тизимининг касалликларида оғриқ синдромини камайтиради, ҳаракат фаолиятини тикланишига ва вегетатив бузилишларни камайишига ёрдам беради. Гепатопротектор таъсир кўрсатиб, токсик гепатит, жигар циррози, панкреатитда жигар фаолиятига ижобий таъсир қилади. Адъювант артритда бўғимларни шикастланишини камайтиради, гемопоэтик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Габапентин – габапентиннинг биокираолишлиги дозасига пропорционал эмас. Сmax га 2-3 соатдан кейин эришади. Овқат габапентиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди, унинг фармакокинетикаси такроран қабул қилинганида ҳам ўзгармайди. Ярим чиқарилиш даври 6-7 соатни ташкил этади. У қондаги оқсиллар билан боғланмайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Габапентинни чиқарилиши катта ёшдаги одамларда ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида пасаяди, шунинг учун ушбу тоифадаги пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Метилкобаламин – препарат катта ёшдаги соғлом эркак кўнгиллиларга 120 мкг ва
1500 мкг бир марталик дозаларда оқ қоринга бир марта перорал қабул қилинганида қон плазмасида умумий В12 витамини чўққи концентрациясига ҳар иккала дозаси учун 3 соатдан кейин эришилади ва ушбу кўрсаткич дозага боғлиқ ҳисобланади. Қабул қилингандан сўнг 24 соатдан кейин сийдик билан чиқариладиган В12 витаминининг умумий миқдорини 40-90% биринчи 8 соат давомида чиқарилган.

Қўлланилиши

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда тутқаноқда кузатиладиган фокал тиришишларни монотерапия ўтказишда; катталарда тутқаноқда кузатиладиган фокал тиришишларни қўшимча даволаш; нейропатик оғриқ (постгерпетик, диабетик, тригеминал, ОИТВ га боғлиқ бўлган, алкоголли невралгия, орқа мия каналини стенозидаги невралгия) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатланишдан қатъий назар кунига 1-3 таблеткадан қабул қилинади. Даволаш биринчи кунида 1 таблетка билан бошланади, сўнгра кунига битта таблеткага оширилади. Нейропатик оғриқларда даволашни кунига учта таблетка билан бошлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

МНТ томонидан: уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, ўта қўзғалувчанлик, атаксия, қўл-оёқлар тремори ва нистагм. Кам ҳолларда краниалгия, астеник синдром, фикрлашни бузилишлари ва парестезиялар бўлиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия ва САБ (систолик артериал босим) ни пасайиши.

Респиратор тизими томонидан: кам ҳолларда фарингит ва ринит кузатилади.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутиб туролмаслик бўлиши мумкин.

Кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда диплопия, амблиопия ва қулоқларда товушни субъектив ҳис этиш кузатилиши мумкин.

Қон манзарасида препаратни қабул қилиш лейкопенияни пайдо бўлишини қўзғатиши мумкин.

Препаратни қабул қилганда аллергик реакциялар қичишиш ва қизаришдан то Стивенс-Джонсон синдромигача билан кечувчи экзантемалар кўринишида намоён бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда. 12 ёшгача бўлган болаларда парциал тиришишларда қўллаш мумкин эмас. Нейропатик оғриқни даволаш учун 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Габапентин ва морфинни бир вақтда қўллаш оғриқ бўсағасини ошишига олиб келади. Габапентинни антацидлар ва буриштирувчи воситалар билан қабул қилиш фонида унинг биокираолишлигини пасайиши кузатилади. Габапентинни цитметидин билан бир вақтда қўллаш габапентиннинг буйрак экскрециясини сусайишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун ҳомиладорлик даврида уни она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Габапентин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, уни эмизикли болага таъсири номаълум, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишдан сақланиш керак.

Препаратни аста-секин бекор қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, кўзларнинг олдида жисмларни иккиланиши, нутқни бузилиши, уйқучанлик, летаргия, диарея.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга гемодиализ ўтказилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365