Skip to main content

Фуросемид

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУРОСЕМИД

FUROSEMIDE

 

Препаратнинг савдо номи: Фуросемид

Таъсир этувчи модда (ХПН): фуросемид (furosemide)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: 40 мг фуросемид;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, магний стеарати, маккажўҳори крахмали, карбоксиметилкрахмал.

Таърифи: оқ, думалоқ, бироз қавариқ, бир томонида ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

Таблеткани икки тенг бўлакка бўлиш мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: юқори таъсирга эга диуретиклар (халқали диуретиклар), оддий сульфонамидлар

АТХ коди: С03СА01.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фуросемид қисқа ва тез таъсир этувчи кучли халқали диуретик хисобланади. У Генле халқасининг юқорига кўтарилувчи қисмида ионларни ташиб ўтувчисини блокада қилиш йўли билан Na+/2C1/K+ қайта сўрилишини сусайтиради. Натрийнинг чиқарилишини ошиши иккиламчи осмотик боғланган сувнинг чиқарилишини кучайтиради ва шу билан буйрак найчаларининг дистал бўлимларида сийдик ва К+ секрециясини кучайтиради. Шунингдек Са+2 ва Mg+2 ионларини чиқарилиши ҳам кучаяди, ва сийдик кислотасининг чиқарилишини пасайиши ва кислота-ишқор мувозанатини метаболик алкалоз томонига сурилиши юз бериши мумкин. Фуросемид дозага боғлиқ ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг рағбатлантирилишини таъминлайди.

Юрак етишмовчилигида фуросемид веноз ҳажмли томирларни бўшашиши ҳисобига юракка олд юкламани кескин пасайишига олиб келади. Бу эрта томирли самара, эҳтимол, простагландинлар орқали амалга ошади, ва уни муваффақиятли амалга ошиши учун ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини фаоллашиши мумкинлиги, шунингдек простагландинлар синтезини бузилмаган механизми билан адекват буйрак функцияси талаб этилади.

Фуросемид таъсирида натрий хлоридини организмдан чиқарилишини ошиб кетиши, вазоконстрикторли рағбатлантирувчи таъсирларига нисбатан томирларнинг силлиқ мушак хужайралари реактивлигини пасайиши, шунингдек қон ҳажмини камайиши туфайли гипотензив кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида фуросемиднинг 60-70% сўрилади.

Сурункали юрак етишмовчилиги ёки нефротик синдроми бўлган пациентларда сўрилиши 30% дан камроқ қийматларгача пасайиши мумкин. Препаратни таъсир қилишининг бошланишини тахминан 30 минут ўтгач кузатилиши мумкин. Қон плазмасидаги максимал даражалари таблеткалар қабул қилинганидан кейин тахминан 1 соат ўтгач кузатилади.

Фуросемидни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади; буйрак етишмовчилигида 10% гача пасайиши мумкин. Тақсимланишини нисбий ҳажми тана вазнига 0,2 л/кг ни ташкил қилади (янги туғилган чақалоқларда тана вазнига 0,8 л/кг). Фуросемид фақат минимал даражада жигарда метаболизмга учрайди (тахминан 10%) ва асосан ўзгармаган кўринишида чиқарилади. Препаратнинг учдан иккиси буйраклар орқали, қолган қисми эса сафро ва ахлат билан чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлганда ярим чиқарилиши даври тахминан 1 соатни ташкил қилади; терминал буйрак етишмовчилигида у 24 соатгача ошиши мумкин.

 

Қўлланилиши

  • Юрак ёки жигар касалликларидаги шишлар.
  • Буйрак касалликларидаги шишлар (нефротик синдроми бўлган пациентларда асосий касалликни даволаш энг муҳим ҳисобланади).
  • Куйишлардаги шишлар.
  • Артериал гипертензия.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Таблеткалар чайнамасдан, оч қоринга, етарли миқдордаги суюқлик (масалан, бир стакан сув) билан қабул қилинади.

Катталар учун одатдаги бошланғич доза суткада 20-40 мг ни ташкил қилади; лекин керак бўлган самарадорликка эришиш учун дозани индивидуал равишда танлаш талаб қилиниши мумкин.

Даволаш давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига боғлиқ.

Катталар

Юрак, жигар ва буйрак касалликларидаги шишлар

  • Юрак ва жигар касалликларидаги шишларни даволаш учун бошланғич доза: 29-40 мг.
  • Буйрак касалликларидаги шишларни даволдаш учун бошланғич доза*: 40 мг.

Диуретик самара етарли бўлмаганида 6 соат ўтганидан кейин бир марталик дозани иккига 80 мг гача ошириш мумкин. Агар яна диуретик самарага эришилмаса, яна 6 соат ўтгач, қўшимча 160 мг буюриш мумкин.

  • Суткалик самарани бир маромда сақлаб турувчи доза: одатда 40-80 мг.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга юқорироқ доза (вена ичига юбориш) талаб қилиниши мумкин.

* Нефротик синдроми бўлган пациентларда ножўя самаралар ривожланишини юқори хавфи туфайли, доза эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Куйишларда

Суткалик ва/ёки бир марталик доза: одатда 40-100 мг, истисно ҳолларда буйрак функцияси сусайганда дозани 240 мг гача ошириш мумкин.

Препаратни қўллаш олдидан гиповолемияни мувофиқлаштириш керак.

Артериал гипертензия

Стандарт доза: 40 мг суткада бир марта монотерапия сифатида ёки бошқа препаратлар билан мажмуада. Оғир ҳолларда хатто суткада 60 мг гача дозада фуросемид қўлланади. Жавоб етарли бўлмаганида нодиуретик гипотензив воситалар билан мажмуа тавсия этилади.

Болалар

Одатда суткада тана вазнига 2 мг/кг, лекин суткада 40 мг дан кўп эмас.

Кексалар

Дозалаш бўйича тавсиялар, катталар учун тавсияларга ўхшаш. Умуман кекса пациентларда фуросемид секинроқ чиқарилади; доза қониқарли жавобга эришилгунича оширилади.

Буйрак етишмовчилигида буйрак найчаларига фуросемиднинг камроқ миқдори етиб келади. Шундай диуретик самарага эришиш учун дозани ошириш талаб қилиниши мумкин.

Жигар функциясини енгил бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди; лекин жигар функциясини ўртача ёки оғир бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Қабул қилишни ўтказиб юбориш

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларини баҳолаш уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги ҳақидаги қуйидаги маълумотларга асосланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва ≤1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: гемоконцентрация (ошиқча диурез натижасида). Тез-тез эмас: тромбоцитопения. Кам ҳолларда: эозинофилия, лейкопения. Жуда кам ҳолларда: гемолитик анемия, апластик анемия, агранулоцитоз (агранулоцитознинг типик белгилари қалтираш билан кечувчи иситма, томоқ оғриғи, шиллиқ қавқатлар томонидан ўзгаришлар).

Иммун тизими томонидан ўзгаришлар

Тез-тез эмас: тери ва шиллиқ қават томонидан аллергик реакциялар (тери ва тери ости томонидан бузилишларга қаранг). Кам ҳолларда: анафилактик шок каби анафилактик ва анафилактоид реакциялар (даволаш “Дозани ошириб юборилиши” бўлимида таърифланган; шокнинг биринчи белгилари тери реакцияларини ўз ичига олади (қизиб кетиш ёки эшакеми), хавотирлик, бош оғриғи, терлаш, кўнгил айниши, цианоз. Тез-тезлиги номаълум: тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: электролит бузилишлар (шу жумладан симптоматик), дегидратация ва гиповолемия (айниқса кекса пациентларда), қонда триглицеридлар даражасини ошиши. Тез-тез: гипонатриемия ва гипохлоремия (айниқса натрий хлоридини қабул қилиш чекланганида; натрий етишмовчилигининг тез-тез симптомлари апатия, болдир мушакларининг спазми, иштаҳани йўқлиги, астения, уйқучанлик, қусиш ва онгни чалкашиши); гипокалиемия (айниқса калийни ёндош киришини пасайишида ва/ёки калийни кучли йўқотилишида, масалан, қусиш ёки сурункали диареяда). Гипокалиемия нерв-мушак (миастения, парестезия, парезлар), ичак (қусиш, қабзият, метеоризм), буйрак (полиурия, полидепсия) ва юрак (юрак ритми юритувчисини бузилиши ва ўтказувчанликни бузилиши) кўринишларнинг симптомлари билан намоён бўлади. Калийни оғир йўқотилиши фалажли ичак тутилишига ёки кома ривожланиши билан кечувчи онгни бузилишига олиб келиши мумкин. Қонда холестериннинг даражасини ошиши, гиперурикемия ва подагра хуружлари. Тез-тез эмас: глюкозага толерантликни бузилиши ва гипергликемия. Манифест қандли диабети бўлган пациентларда бу моддалар алмашинувини ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Латент қандли диабет манифест шаклига ўтиши мумкин. Тез-тезлиги номаълум: гипокальциемия (кам ҳолларда бу тетания чақириши мумкин), гипомагниемия (кам ҳолларда тетания ёки юрак аритмияси кузатилган, метаболик алкалоз, Бартернинг сохта синдроми (нотўғри қўллаш ва/ёки фуросемид билан давомли даволаш билан ассоциацияланади).

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар энцефалопатияси. Кам ҳолларда: парестезия. Тез-тезлиги номаълум: бош айланиши, хушдан кетиш, хушни йўқотиш билан чегарадош кучсизлик (симптоматик гипотензия чақирган).

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эшитишни бузилиши, одатда қайтувчан, айниқса оғир буйрак етишмовчилиги ёки гипопротеинемияси (масалан, нефротик синдромда) бўлган пациентларда, авваламбор жуда тез вена ичига юборилганида. Карлик (баъзида қайтмас). Кам ҳолларда: қулоқларда шовқин.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез (вена ичига инфузияда): гипотензия, шу жумладан ортостатик. Ошиқча диурезда, айниқса кекса пациентлар ва болаларда циркулятор бузилишлар билан боғлиқ бўлган, хатто томирлар етишмовчилиги ривожланишигача шикоятлар пайдо бўлиши мумкин. Кўпроқ улар бош оғриғи, вестибуляр бош айланиши, кўриш томонидан бузилишлар, оғизни қуриши ва чанқоқлик, артериал гипотензия ва ортостатик бузилишлар билан намоён бўлади. Кам ҳолларда: васкулит. Тез-тезлиги номаълум: тромбоз (хусусан кекса пациентларда).

Меъда-ичак йўллари томонидан

Тез-тез эмас: кўнгил айниши. Кам ҳолларда: қусиш, диарея. Жуда кам ҳолларда: ўткир панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан

Жуда кам ҳолларда: жигар ички холестази, жигар трансаминазалари даражасини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан

Тез-тез: қичишиш, эшакеми, тошма, буллёз дерматит, кўп шаклли эритема, пемфигоид, эксфолиатив дерматит, геморрагик тошма, фотосезувчанлик. Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир ёйилган эксантематоз пустулёз, эозинофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи дорили тошма.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: қон зардобида креатинин даражасини ошиши. Тез-тез: сийдик хажмини ошиши. Кам ҳолларда: тубулоинтерстициал нефрит. Тез-тезлиги номаълум: сийдикда натрий даражасини ошиши, сийдикда хлоридлар даражасини ошиши, сийдикда мочевина даражасини ошиши; иккиламчи асоратлар ривожланиши билан кечувчи хатто сийдикни ўткир тутилишигача, сийдик чиқариш йўллари обструкциясининг симптомлари (масалан, простата безининг гипертрофияси, гидронефроз, сийдик йўлини стенози бўлган пациентларда); чала туғилган чақалоқларда нефрокальциноз ва/ёки нефролитиаз; оғир буйрак етишмовчилиги.

Туғма, оилавий ва наслий бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: чала туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафталари давомида фуросемид қўлланганида артериал йўлининг битмаслиги хавфини ошиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Кам ҳолларда: иситма.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи модда, сульфонамидлар (фуросемид билан кесишган сезувчанлик бўлиши мумкин) ёки ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
  • Фуросемид билан даволашга резистент, анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилиги.
  • Жигар энцефалопатияси билан кечувчи жигар комаси ва прекомаси.
  • Оғир гипокалиемия.
  • Оғир гипонатриемия.
  • Гиповолемия ёки дегидратация.
  • Эмизиш даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фуросемидни кортикостероидлар, карбеноксолон ёки сурги воситалари билан бирга қўллаш, калий йўқотилишини кучайишини чақириши ва гипокалиемия ривожланиши хавфини яратиши мумкин. Бундай холат бўйича ширинмия (лакрица) нинг катта миқдори карбеноксолон каби таъсир қилади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, индометацин, ацетилсалицил кислота) фуросемиднинг таъсирини сусайтириши мумкин. Гиповолемияси бўлган пациентларда фуросемид билан даволаш давомида, шунингдек дегидратацияси бўлган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бирга қўллаш, ўткир оғир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Пробенецид, метотрексат ва бошқа препаратлар, улар фуросемид каби асосан буйрак найчалари секрецияси йўли билан чиқарилади, фуросемиднинг таъсирини сусайтиришлари мумкин. Бошқа томондан, фуросемид бу препаратларнинг буйрак орқали чиқарилишини камайтириши мумкин. Юқори дозалар билан даволаганда (айниқса фуросемиднинг юқори дозалари, шунингдек бошқа препаратлар билан), фуросемид ёки ёндош препаратларнинг зардобдаги концентрацияларини ошиши ва ножўя самаралари ривожланишининг хавфи ошиши мумкин.

Фенитоин ёндош қўлланганда, фуросемиднинг таъсирини сусайиши кузатилган.

Фуросемид ва сукральфатни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак, чунки сукральфат ичакда фурасемиднинг сўрилишини пасайтиради ва шундай қилиб унинг таъсирини сусайтиради.

Юрак гликозидлари билан бирга даволаганда, фуросемид билан даволаш натижасида ривожланувчи гипокалиемия ва/ёки гипомагниемия туфайли, миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлиги ошади. QT интервалини узайтириш синдромини чақириш қобилиятига эга бўлган дори препаратлари (масалан, терфинадин, айрим I ва III синфи антиаритмик препаратлар) билан ёндош қўллашда, шунингдек электролит бузилишлари бўлганда, юрак аритмиялари (шу жумладан “пирует” тури полиморф қоринча аритмияси) ривожланишини хавфи ошади.

Фуросемид бирга қўлланганида салицилатларнинг юқори дозаларини токсиклиги кучайиши мумкин.

Фуросемид нефротоксик антибиотикларнинг (масалан, амингликозидлар, цефалоспоринлар, полимиксинлар), токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Фуросемид ва айрим цефалоспоринларнинг юқори дозаларини қабул қилувчи пациентларда, буйрак функциясини бузилиши мумкин.

Фуросемид билан бирга қўлланганда аминогликозидларнинг (масалан, канамицин, гентамицин, тобрамицин) ва бошқа ототоксик дори воситаларининг ототоксиклиги кучайиши мумкин. Шунинг учун юқорида кўрсатилган воситалар билан бирга қўллашдан сақланиш керак.

Фуросемид цисплатин билан бирга қўлланганда, эшитишни бузилиши мумкин. Агар цисплатин билан даволаш фонида фуросемид билан жадаллашган диурез ўтказиш керак бўлса, фуросемидни фақат паст дозада (масалан, буйрак функцияси нормал бўлганда
40 мг) ва ижобий сув мувозанатида қўллашга йўл қўйилади. Акс ҳолда цисплатиннинг нефротоксик таъсири кучайиши мумкин.

Фуросемид ва литийни бирга қўллаш, литийнинг чиқарилишини пасайиши ҳисобига унинг кардио- ва нейротоксик самараларини кучайишига олиб келади. Шунинг учун бундай мажмуани қабул қилаётган пациентларда, қон плазмасида литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади.

Фуросемид бошқа гипотензив препаратлар, диуретиклар ёки артериал босимни пасайтириш қобилиятига эга бўлган препаратлар билан бирга қўлланганда, артериал босимни ҳаддан зиёд тушишини кутиш мумкин. Хусусан, хатто шок ривожланишигача артериал босимни ҳаддан зиёд тушиши, ва буйрак функциясини ёмонлашиши (алоҳида ҳолларда ўткир оғир буйрак етишмовчилигини ривожланиши аниқланган) ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) биринчи марта қўлланганда, ёки улар биринчи марта юқори дозаларда буюрилганда кузатилган. ААФ ингибиторлари ёки АРБ билан даволашни бошлашдан ёки уларнинг дозасини оширишдан уч сутка олдин фуросемидни вақтинча бекор қишиш ёки дозасини пасайтириш керак.

Фуросемид теофиллин ёки кураресимон миорелаксантларнинг самарасини кучайтириши мумкин.

Фуросемид билан бирга қўлланганда, диабетга қарши препаратлар ва ёки симпатомиметикларнинг (масалан, эпинефрин, норэпинефрин) самарасини сусайиши кузатилиши мумкин.

Эҳтиёткорликка риоя қилиш керак ва даволашни бошлаш олдидан мажмуавий даволаш ёки рисперидонни фуросемид ёки бошқа кучли диуретиклар билан бирга буюришнинг хавфи ва фойдасини синчиклаб баҳолаш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Бошқа ўзаро таъсирлар

Циклоспорин А ва фуросемидни бирга қўллаш, фуросемид чақирган гиперурикемия ва циклоспорин чақирадиган буйраклар орқали сийдик кислотасининг чиқарилишини бузилиши оқибатида, подагрик артрит ривожланишини юқори хавфи билан боғлиқ.

Фуросемид қабул қилган, нефропатия ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларда рентгеноконтраст препаратларни қўллаш оқибатида, рентгеноконтраст препаратлар юборилганидан кейин, юқори хавфи бўлган пациентлар билан солиштирганда, уларга рентгеноконтраст препаратни юборишгача фақат вена ичига регидратацион даволаш ўтказилган, рентгеноконтраст препаратларни қўллаш оқибатида буйрак функциясини бузилишининг тез-тезлиги ошган.

Алоҳида ҳолларда фуросемид вена ичига юборилганидан кейин, хлоралгидрат қўлланганидан кейин 24 соат давомида қизиш хисси, терлаш, қўзғалиш, кўнгил айниши, артериал босимни ошиши ва тахикардия пайдо бўлиши мумкин.

Шунинг учун фуросемид ва хлоралгидратни бирга қўллашдан сақланиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолларда синчков кузатув талаб қилинади.

  • артериал гипертензия;
  • фуросемид билан даволанган пациентларда, бош айланиши, хушдан кетиш олди холати билан чегарадаги кучсизлик, ёки хушдан кетишни чақирувчи симптоматик гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Бу айниқса гипотензия чақириш қобилиятига эга бўлган бошқа препаратларни қабул қилаётган кекса пациентлар, ва гипотензия ривожланиши хавфи билан боғлиқ бўлган бошқа бузилишлари бўлган пациентлар киради;
  • манифест ёки латент қандли диабет (қонда глюкозанинг даражасини доимий мониторинги зарур);
  • подагра (қон зардобида сийдик кислотаси даражасини мунтазам назорати талаб қилинади);
  • сийдик чиқариш йўлларининг обструкцияси (масалан, простата бези гипертрофиясида, гидронефроз, сийдик йўлини стенози);
  • гипонатриемия, масалан, нефротик синдромда (дозани эҳтиёткорлик билан танлаш керак);
  • гепаторенал синдром (жигарнинг оғир касаллиги билан қўшилган тез ривожланиб борувчи буйрак етишмовчилиги, масалан, жигар циррози);
  • артериал босимни кескин тушиши алохида хавфли бўлган пациентлар, масалан, бош мияда қон айланишини бузилиши ёки юрак ишемик касаллиги бўлган пациентлар;
  • чала туғилган чақалоқлар (нефрокальциноз/нефролитиаз ривожланишининг хавфи; зарур чоралар: буйрак функциясини назорати, буйракларни ультратовуш текшириш).

Респиратор дистресс-синдроми бўлган чала туғилган чақалоқларда хаётининг биринчи хафталари давомида фуросемид билан даволаш, артериал йўлининг битмаслиги хавфини ошириши мумкин

Сийдик чиқишини бузилиши бўлган пациентларда (масалан, простата бези гипертрофиясида) фуросемидни фақат сийдикни тўсиқсиз оқиб чиқиши таъминланган холда қўллаш мумкин, чунки тўсатдан юз берган полиурия қовуқнинг чўзилиши билан ишурияга олиб келиши мумкин.

Кўпинча фуросемид билан даволаганда электролитларнинг чиқарилишини ошиши оқибатида сув-электролит мувозанатини бузилиши кузатилади. Шунинг учун қон зардобида электролитларни тез-тез ва мунтазам мониторинг қилиш керак.

Фуросемид билан давомли даволашда авваламбор, қонда электролитлар даражасини (айниқса калий, натрий, кальций), шунингдек бикарбонатлар, креатинин, мочевина, сийдик кислотаси ва глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади.

Айниқса синчиков назорат электролитли бузилишлар ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларда ёки суюқлик кўп йўқотилган ҳолатда (масалан, қусиш, диарея ёки жадал тер ажралиши натижасида) талаб этилади. Гиповолемия ёки дегидратацияни, шунингдек аҳамиятли электролитли бузилишлар ёки кислота-ишқор мувозанатини бузилишларини мувофиқлаштириш талаб этилади. Бунинг учун фуросемид билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.

Электролит бузилишларнинг ривожланишини эҳтимоли асосий касалликдан (масалан, жигар циррози, юрак етишмовчилиги), ёндош препаратларни қўллаш ва овқатланиш билан боғлиқ.

Сийдик чиқарилишини кучайиши чақирган тана вазнини йўқотиш, диурезнинг яққоллигидан қатъий назар суткада 1 кг дан ошмаслиги керак.

Нефротик синдроми бўлган пациентларда ножўя самаралар ривожланишини юқори хавфи туфайли, доза эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Рисперидонни ёндош қўллаш

Фуросемид ва рисперидонни мажмуада қабул қилган деменцияси бўлган кекса пациентлар орасида, рисперидон ёки фуросемид билан монотерапия олган пациентлар билан солиштирганда, ўлимни юқорироқ даражаси кузатилган. Бу кўринишнинг патофизиологик механизми ва қонуниятига нисбатан ўлим сабабларини аниқлаш мумкин бўлмаган. Шунга қарамасдан, бу мажмуани ёки бошқа кучли диуретиклар билан ёндош даволашни ишлатиш бўйича қарор қабул қилишдан олдин, эҳтиёткорликка риоя қилиш ва уларни қўллашни хавфи ва афзаллигини баҳолаш керак. Рисперидонни қабул қилганда ёндош даволаш сифатида бошқа диуретикларни қабул қилаётган пациентлар орасида, ўлим даражасини ошиши аниқланмаган.

Даволашдан қатъий назар, ўлим хавфини асосий омили сувсизланиш ҳисобланади, шунинг учун деменцияси бўлган кекса пациентларда, сувсизланишдан сақланиш учун барча керакли чораларни кўриш керак.

Тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашишининг эҳтимоли бор

Фуросемид допинг назоратда ижобий натижалар олинишига олиб келиши мумкин. Фуросемидни допинг мақсадларида нотўғри ишлатиш хаёт учун хавфли ҳисобланади.

Бу препарат лактоза сақлайди. Уни галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий патологияси бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтиш қобилиятига эга бўлганлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида бу препаратни фақат давомли бўлмаган вақт даври давомида ва фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Диуретиклар ҳомиладорлик вақтида артериал гипертензия ва шишларни оддий даволаш учун яроқли эмас, чунки улар йўлдошда қон оқимини ва, демак, ҳомиланинг она қорнида ривожланишини бузади.

Агар фуросемидни ҳомиладорлик вақтида юрак ёки буйрак етишмовчилигини даволаш учун қўллаш зарур бўлса, электролитлар ва гематокритни, шунингдек ҳомилани ўсишини синчиклаб назорат қилиш керак. Фуросемидни билирубинни альбумин билан боғидан сиқиб чиқариш ва шундай қилиб гипербилирубинемия фонида ядровий сариқлик ривожланиши хавфини ошириш қобилияти муҳокама қилинмоқда. Препарат ҳомилада сийдик ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши мумкин. Фуросемид қўлланганидан кейин чала туғилган чақалоқларда уролитиаз ҳоллари кузатилган.

Фуросемид кўкрак сутига ўтади ва лактацияни бостириши мумкин. Фуросемид билан даволанишда аёллар эмизмасликлари керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Турли индивидуал реакциялар транспорт воситаларини бошқариш, механизмлар билан ишлаш ёки потенциал хавфли ишни амалга ошириш қобилиятини, айниқса даволашни бошида, препаратнинг дозаси оширилганда, даволаш алмаштирилганда ёки ёндош алкоголь қабул қилинганда бузиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ва сурункали ошириб юборилишининг клиник манзараси суюқлик ва электролитлар йўқотилишининг яққоллик даражасига боғлиқ. Дозани ошириб юборилиши гипотензия, ортостатик бошқарилишни бузилишига, электролит бузилишларга (гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия) ёки алкалозга олиб келиши мумкин. Суюқликни ахамиятли йўқотилиши яққол гиповолемия, дегидратация, томирли етишмовчилик ва тромбоз билан кечувчи гемоконцентрацияга олиб келиши мумкин. Суюқлик ва электролитларни тез йўқотилиши туфайли, делирий холати ривожланиши мумкин.

Анафилактик шок кам ҳолларда ривожланади (симптомлари: кучли терлаш, кўнгил айниши, цианоз, артериал босимни хаддан зиёд тушиши, ҳатто комагача онгни сусайиши ва х.к.).

Дозани ошириб юборилиши ёки гиповолемия симптомлари (артериал гипотензия, ортостатик бошқарилишни бузилиши), фуросемидни дархол бекор қилишни талаб этади.

Агар дозани ошириб юборилиши яқинда юз берга бўлса, захарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш (қусишни чақириш, меъдани ювиш) ва препаратни сўрилишини пасайтириш чораларини (фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш) кўриш керак.

Оғир ҳолларда хаётий муҳим фаолиятларнинг асосий кўрсатгичларини назорат қилиш, сув, электролитлар алмашинуви кўрсатгичлари, кислота ишқор мувозанати, қонда глюкоза даражаси ва буйраклар орқали чиқариладиган моддалар даражасини қайта текшириш ва бузилишларни мувофиқлаштириш керак.

Сийдикни оқиб чиқишини бузилиши бўлган пациентларда (масалан, простата гипертрофияси бўлган пациентларда) сийдикни тўсиқсиз оқиб чиқишини таъминлаш керак, чунки тўсатдан полиурия, қовуқни чўзилиши билан бирга кечувчи ишурияга (сийдикни тутилиши) олиб келиши мумкин.

Гиповолемияни даволаш: ҳажм ўрнини тўлдириш.

Гипокалиемияни даволаш: калий ўрнини тўлдириш.

Томирлар етишмовчилигини даволаш: шокли ҳолатга келтириш; зарурати бўлганда шокка қарши даволаш.

Анафилактик шокдаги шошилинч чоралар

Биринчи белгилари пайдо бўлганда (масалан, эшакеми ёки қизиб кетишлар каби тери реакциялари, безовталик, бош оғриғи, кучли терлаш, кўнгил айниши, цианоз):

  • вена ичига юборишни таъминлаш;
  • бошқа умумий шошилинч чораларга қўшимча пациентни нафас йўлларининг эркин ўтказувчанлигини таъминлаб, боши ва кўкрак қафаси пастга қилинган ҳолатга келтириш, кислород билан даволашни бошлаш керак!

Зарурати бўлганда бошқа чоралар, шу жумладан жадал даволашни (бошқалар орасида эпинефринни юбориш, хажмни ўрнини босиш усун воситалар, глюкокортикоидларни қўллаш), кўриш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Полипропилен/алюминий блистер.

Ўрамда 50 ёки 100 таблеткадан.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Таблеткаларни ёруғликдан химоя қилиш учун блистерлар картон қутида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: