Skip to main content

Фурамаг

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУРАМАГ

FURAMAG

 

Препаратнинг савдо номи: Фурамаг

Таъсир этувчи модданинг ХПН: мавжуд эмас.

Таъсир этувчи модданинг умумий қабул қилинган номи: фуразидин

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 25 мг фуразидин калий (Furazidinum potassium).

Ёрдамчи моддалар: магний карбонати асоси, калий карбонати, тальк.

№4 капсуланинг таркиби: титан диоксиди (Е 171), темир II оксиди бўёвчиси (Е 172) ва желатин.

Таърифи: зарғалдоқ-жигаррангдан қизғиш-жигарранглигача рангли йирик кукун сақловчи қаттиқ №4 капсулалар (жигарранг-сариқ/жигарранг-сариқ). Оқ, сариқ, зарғалдоқ ва зарғалдоқ-жигарранг рангли заррачалар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Нитрофуран ҳосилалари.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: J01XE.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фурамаг кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита нитрофуранлар гуруҳига киради. Фурамагга резистентлик аста-секин ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Фурамаг граммусбат микробларга ҳам, грамманфий микробларга ҳам, Staphylococcus spp. нинг патоген штаммлари ва антибиотикларга чидамли бошқа микроорганизмларга нисбатан фаол. 

Стафилококклар (Staphylococcus aureus, S. saprophyticus, S. epidermidis), Escherichia coli, Aerobacter aerogenes, Bact. citrovorum, Proteus mirabilis, Proteus morganii га нисбатан Фурамаг бошқа нитрофуранларга қараганда фаолроқ. Шунингдек кўпгина патоген ва шартли-патоген бактериялар, шу жумладан Streptococcus agalactiae, Enterococcus spp. – Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium ва Corynebacterium, баъзи грамманфий бактериялар (Citobacter amalonaticus, C.diversus, C.freundii, Klebsiella oxytoca, K.ozaenae, Enterobacter, Neisseria, Salmonella, Shigella) нисбатан фаол.

Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp. кўпгина штаммлари препаратга чидамли.

In vitro сезувчан кўпгина микроорганизмлар учун фуразидин калийнинг минимал ингибирловчи концентрацияси (MIC) 0,2 дан 6 мкг/мл ни ташкил қилади.

Таъсир механизми. Нитрофуранлар микроорганизмларнинг ҳужайра нафас олиш жараёнини бузади, трикарбон кислоталари циклини (Кребс цикли) ни сусайтиради, шунингдек микроорганизмларнинг нуклеин кислоталари биосинтезини ингибирлайди, бунинг натижасида уларнинг қобиғи ва цитоплазматик мембраналари парчаланади.

Нитрофуранлар таъсири остида микроорганизмлар камроқ токсинлар чиқаради, бунинг натижасида микрофлорани ўсиши яққол сусайгунигача, пациентнинг умумий аҳволи яхшиланиши мумкин.

Нитрофуранлар кўпгина микробларга қарши воситалардан фарқ қилиб, организмнинг иммун тизимини сусайтирмасдан, аксинча фаоллаштиради (комплементнинг титрини ва лейкоцитларнинг микроорганизмларни фагоцитозлаш қобилиятини оширади). Нитрофуранлар терапевтик дозаларда лейкопоэзни рағбатлантиради.

 

Фармакокинетикаси

Фурамаг фуразидин калий ва ишқорий магний карбонатининг 1:1 нисбатдаги аралашмаси ҳисобланади. Фуразидин калийнинг фармакокинетик хусусиятлари оддий фуразидинининг хусусиятларидан фарқ қилади. Фуразидин калийнинг биокираолишлилиги фуразидинни худди шу дозада ичга қабул қилганга нисбатан тахминан 3 марта юқори, шу сабабли бактериостатик самараси аҳамиятли даражада ошади.

Сўрилиши – ингичка ичакда, пассив диффузия йўли билан амалга ошади. Ингичка ичакнинг дистал сегментидан нитрофуранларни сўрилиши проксимал ва медиал сегментидан сўрилишидан мувофиқ равишда 2 ва 4 марта юқори (урогенитал инфекциялар ва меъда-ичак йўллари касалликлари, шу жумладан сурункали энтеритларни бир вақтда даволашда эътиборга олиш керак).

Овқат қабул қилиш дори воситасини сўрилишига ёрдам беради.

Фурамагни 50 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига 3 соатдан кейин эришилади ва 6-8 соат сақланиб қолади; сийдикда фуразидин калий 2-4 соатдан кейин аниқланади. Лимфада дори воситасини юқори миқдорда бўлиши клиник жиҳатдан муҳим (лимфа йўли орқали инфекцияни тарқалиши тутиб қолинади). Зардобга нисбатан фаол модданинг концентрацияси сафро ва сийдикда бир неча баробар юқори, ликворда эса бир неча баробар паст бўлади. Сўлакда фуразидиннинг миқдори, унинг зардобдаги концентрациясининг 30% ни ташкил қилади. 

Организмда дори воситаси бир текис тақсимланади.

Қон ва тўқималарда фуразидиннинг концентрацияси нисбатан юқори эмас, бу уни тез чиқарилиши билан боғлиқ, бунда қонга нисбатан сийдикда концентрацияси аҳамиятли даражада юқори.

Буйрак орқали чиқарилиши калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси (85%) ёрдамида амалга ошади, найчаларда қисман қайта сўрилади. Сийдикда фуразидин калийнинг паст концентрацияларида фильтрация ва секреция жараёнлари устун бўлади, юқори концентрацияларда секреция камаяди ва реабсорбция ортади.

Бошқа нитрофуранлардан фарқ қилиб, Фурамаг қабул қилинганидан кейин сийдикнинг рН ўзгармайди.

Кислотали муҳитга эга сийдикда (рН ≤ 5,5) нитрофуранларнинг фаоллиги ортади ва токсикликни ривожланиш хавфи ошади.

Ишқорий муҳитга эга сийдикда фуразидин калийни чиқарилиши кучаяди ва дори воситасининг самарадорлиги камаяди.

Буйракнинг ажратиш фаолияти пасайганида бироз биотрансформацияга учрайди (10% камроқ), метаболизмининг жадаллиги ортади. Кунлик доза организмдан 24 соат давомида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Фуразидин калийга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (ўткир цистит, уретрит, пиелонефрит), простатит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, оғир даражали инфекцияланган куйишлар, гинекологик инфекцияларда қўлланади.

Урологик операциялар, цистоскопия, катетеризация ва бошқаларда профилактика мақсадда қўллаш мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Капсулани бутунлигича, чайнамасдан, овқатдан кейин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталар: 50-100 мг дан (1-2 капсула) кунига 3 марта буюрилади.

Тана вазни 30 кг ва ундан юқори бўлган болалар: 50 мг дан (1 капсула) кунига 3 марта буюрилади.

1 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: тана вазнига 5 мг/кг дан, кунлик дозани 2-3 қабул қилишга бўлинади.

БолаларСуткалик доза
ЁшиТана вазни кг дамг25 мг дан капсулалар
1-1,5 ёш10-1350-652-3
1,5-2 ёш14-1570-753
3-4 ёш16-1880-903-4
5-6 ёш19-2495-1204-5
7-10 ёш25-30125-1505-6
11 ёш ва ундан катта30 кг дан ортиқ1506

 

Даволаш курси 7-10 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида 10-15 кунлик танаффусдан кейин даволаш курси такрорланади.

Инфекцияни олдини олиш учун

Катталар ва тана вазни 30 кг ва ундан юқори бўлган болалар: 50 мг дан кунига бир марта буюрилади.

1 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: сурункали цистит ёки пиелонефритда обструкцияни бартараф этишдан олдин тана вазнига 1-2 мг/кг дан буюрилади.

Агар дорини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз уни эслашингиз билан дарҳол қабул қилинг, аммо агар кейинги қабул вақти яқинлашиб келаётган бўлса қабул қилишни ўтказиб юборинг. Ўтказиб юборилган дозанини ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг.

 

Ножўя таъсирлари

Фурамаг бошқа дори воситалари каби ҳамма пациентларда ҳам намоён бўлмайдиган ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Нохуш ножўя реакцияларнинг ривожланиш тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез (≥ 1/10); тез (≥ 1/100 < 1/10 гача); тез эмас (≥ 1/1000 < 1/100 гача); кам (≥ 1/10000 < 1/1000 гача); жуда кам (< 1/10000); * намоён бўлиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга асосан аниқлаб бўлмайди).

Тез – бош оғриғи.

Тез эмас – бош айланиши, уйқучанлик, кўнгил айниши, метеоризм.

Кам ҳолларда – периферик нейропатия, кўришни бузилиши, қусиш, иштаҳани йўқлиги, диарея, диспепсия, қабзият, қоринда оғриқ, папулез тошмалар, қичишиш.

Жуда кам ҳолларда – қон яратилишини бузилиши (апластик анемия, агранулоцитоз, тромбоцитопения), панкреатит, ангионевротик шиш, эшакеми, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, қайтувчан алопеция, енгил даражали бош мия гипертензияси (бош мия ички босимини ошиши), артралгия (бўғимларда оғриқ), холестатик сариқлик, гепатит, ҳолсизлик, тана ҳароратини ошиши, ўпканинг юқори сезувчанлигининг ўткир ва сурункали реакциялари. Ўткир ўпка реакцияси билан бир вақтда тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш ва миалгия (мушакда оғриқ) ҳақида хабар берилган. Ўткир ўпка реакцияси – бир неча соат, кам ҳолларда – бир неча минут давомида ривожланиши мумкин бўлган ва иситма, эозинофилия, йўтал (балғам билан ёки балғамсиз), кўкракда оғриқ, кучли ҳансираш билан характерланадиган юқори сезувчанлик реакцияси. Ўткир ўпка реакцияси қайтувчан характерга эга, одатда дори воситасини қабул қилишни тўхтатгандан кейин ўтиб кетади. Сурункали ўпка реакциялари нитрофуранлар билан даволаш тўхтатилганидан кейин узоқ вақт давр давомида пайдо бўлиши мумкин ва аста-секин кучайиб борувчи ҳансираш, нафасни тезлашиши, иситма, эозинофилия, авж олиб борувчи йўтал, интерстициал пневмония ва/ёки ўпка фибрози билан характерланади.

Фурамаг сийдикни тўқ-сариқ ёки жигарранг рангга бўяйди.

Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самараларни намоён бўлиши препаратни овқат билан қабул қилишда камаяди.

Ножўя таъсирлардан сақланиш ёки яққоллигини камайтириш учун кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш, В гуруҳи витаминлари ва антигистамин воситаларини қабул қилиш тавсия қилинади. Яққол намоён бўлган ножўя самараларда дори воситасининг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак.

Агар даволаш вақтида йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсир пайдо бўлса ёки кўрсатиб ўтилган ножўя таъсирлар аниқса кучли ифодаланган бўлса шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддага, нитрофуран гуруҳининг бошқа бирикмалари ёки дори воситасининг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
  • Оғир даражали буйрак етишмовчилиги.
  • Полинейропатия (шу жумладан, диабетик).
  • Порфирия (қонда пигмент алмашинувини туғма бузилиши).
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиз қабул қилаётган барча дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорга алббатта хабар беринг.

Ристомицин, левомицетин, сульфаниламидлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, чунки қон яратилиши жараёнларини сусайтириши мумкин.

Пенициллин ва цефалоспорин бир вақтда қўллаш, антибактериал таъсири аҳамиятли даражада ошади. Тетрациклин, эритромицин ёки олеандомицин (антибиотиклар) билан яхши комбинацияланади.

Сийдикни ишқорийлигини оширувчи воситалар нитрофуранларнинг фаоллигини сусайтиради.

Сийдикни кислоталигини оширувчи воситалар (кислоталар, шу жумладан аскорбин кислотаси, шунингдек кальций хлориди) дори воситасининг фаоллигини оширади, аммо токсик кўринишларни ривожланиш хавфи ошади.

Фурамаг ва урикозурик дори воситаларини (пробенецид, сульфинпиразон) калий фуразидинини сийдик билан чиқарилишини камайтиради ва шу тариқа токсиклиги ортиши мумкин.

Даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки ноҳуш ножўя таъсирлар (бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, юрак уришини кучайиши, артериал босимни пасайиши, тиришишлар) кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки гемолиз ривожланиши хавфи мавжуд.

Буйрак, жигар ва нерв тизими фаолияти бузилган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Фурамагни буйрак паренхимасининг инфекцияларида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Анемия, В гуруҳи витаминлари танқислиги, ўпка касалликлари бўлган пациентлар ва дори воситаларига маълум юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Қандли диабети бўлган пациентларга полинейропатияни ривожланиши хавфи сабабли, эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Нейропатиянинг биринчи симптомларида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак. Фурамагни узоқ муддат қўлланиши, ҳам шунингдек периферик нейропатияни (мувофиқ нерв соҳасида оғриқ, сезувчанликни бузилиши) чақириши мумкин.

Узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйрак фаолиятининг кўрсаткичлари, шунингдек ўпка фаолиятини, айниқса 65 ёшдан ошган пациентларда (ўпка фиброзини хавфи) назорат қилиш керак.

Фурамагнинг профилактик дозаларини узоқ муддат қўлланганида клиник аҳамиятга эга 

бактерияларнинг чидамлилиги ривожланмайди.

Гарчи деярли барча антибактериал воситалар, шу жумладан нитрофуран ҳосилаларида сохтамембраноз колит ҳоллари ҳақида хабарлар мавжуд бўлсада, Фурамаг билан даволаш вақтида сохтамембраноз колитни ривожланиш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Антибактериал воситаларни қўллаш вақтида диареяси бўлган пациентларда ушбу ножўя таъсирларнинг эҳтимолини эътиборга олиш керак. Антибиотиклардан фарқ қилиб, Фурамаг ичак микрофлорасини деярли ўзгартирмайди. Енгил кўринишдаги сохтамембраноз колит юз берганида антибактериал воситани қабул қилишни тўхтатиш етарли ҳисобланади.

Фурамаг қабул қилувчи пациентларда сийдикда глюкозанинг даражасини мисни қайтарилиши усули ёрдамида аниқлашда сохта-мусбат натижалар бўлиши мумкин. Агар сийдикда глюкозани аниқлаш учун ферментатив усул ишлатилса, Фурамаг таҳлил натижаларига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Дори воситаси транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди. Аммо даволаниш вақтида бош айланиши, уйқучанлик ва марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар пайдо бўладиган пациентлар автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас ва болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Одатда токсик кўринишлар буйрак фаолияти бузилган пациентларда намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда Ножўя таъсирлари бўлимида кўрсатилган симптомлар кузатилади.

Даволаш: Дозани ошириб юборилиши ҳолларида кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш керак. Ўткир симптомларни бартараф қилиш учун антигистамин воситалар қўлланилади. В гуруҳи витаминларини (тиаминбромид) қабул қилиш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрами: 10 капсула поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольгали контур уяли ўрамда;

Иккиламчи ўрами: 30 контур уяли ўрамдан (30 капсула) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365