Skip to main content

Фурацилин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУРАЦИЛИН

FURACILIN

 

Препаратнинг савдо номи: Фурацилин

Таъсир этувчи модда (ХПН): нитрофурал

Дори шакли: маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нитрофурал (фурацилин) – 20 мг, 

ёрдамчи модда: натрий хлориди – 800 мг.

Таърифи: сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли, юзаси нотекис бўялган, ясси цилиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита – нитрофуран.

АТХ коди: D08AF01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши восита. Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Escherichia coli, Clostridium perfringens) га нисбатан фаол. Микроорганизмларни бошқа микробларга қарши (нитрофуран гуруҳидан бўлмаган) воситаларга чидамлилигида самарадор. Бошқа кимётерапевтик воситаларига нисбатан бошқача таъсир механизмига эга: микроб флавопротеинлари 5-нитрогуруҳини тиклайди, ҳосил бўладиган юқори реактив аминоҳосилалар оқсилларнинг, шу жумладан рибосомаларнинг ва бошқа макромолекуларанинг конформациясини ўзгартириб,  ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини чақиради. Чидамлилик аста-секин ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий ва сиртга қўлланганида сўрилиши аҳамиятсиз. Гистогематик тўсиқдан осон ўтади ва суюқлик ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Метаболизмининг асосий йўли – нитрогуруҳининг тикланиши. Буйраклар орқали ва қисман сафро билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Сиртга: йирингли яралар, ётоқ яралар, II-III даражали куйишлар, терининг майда шикастланишлари (шу жумладан, шилиниш, тирналиш, ёриқлар, кесиб олишлар).

Маҳаллий: блефарит, конъюнктивит, ташқи эшитув йўлларининг фурункули, остеомиелит, буруннинг ёндош бўшлиқлари, плевра эмпиемаси (бўшлиқларни ювиш); ўткир ташқи ва ўрта отит, ангина, стоматит, гингивитда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий, сиртга қўлланади.

Сиртга 0,02% ли сувли (1:5000) ёки спиртли 0,066% ли (1:1500) эритмалари кўринишида – жароҳатлар ювилади ва хўлланган боғловлар қўйилади. 

Бўшлиқ ичига (сувли эритма): буруннинг қўшимча бўшлиқларининг эмпиемаси (шу жумладан гайморитда) – бўшлиқни ювиш; операциядан кейинги остеомиелит – кейинчалик нам боғловни қўйиш билан бўшлиқни ювиш; плевра эмпиемаси – йиринг олиб ташлангандан кейин плевра бўшлиғини ювиш ўтказилади ва 20-100 мл сувли эритма юборилади. Сийдик чиқариш канали ва қовуқни ювиш учун сувли эритма билан 20 минутли экспозиция қилинади.

Отитларда – тана ҳароратигача иситилган спиртли эритма ташқи эшитиш йўлига 5-6 томчидан томизилади. 

Блефарит, конъюнктивит – сувли эритма конъюнктива қопчасига томизилади.

Оғиз ва томоқни чайқаш учун – 20 мг (1 таблетка) 100 мл сувда эритилади.

Сувли эритмани тайёрлаш учун 1 қисм нитрофурал 5000 қисм 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки дистилланган сувда эритилади. Спиртли эритма 70% ли этанолда тайёрланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар – тери тошмаси, дерматит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, қон кетиши, аллергодерматозларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланишига рухсат берилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун таблеткалар, 20 мг.

10 таблеткадан контур уяли ёки контур уясиз ўрамларда. 

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Контур ўрамлар тенг миқдорлардаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳ қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

5 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: