• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Фукорцин

Home Йўриқномалар Фукорцин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУКОРЦИН

FUCORCINUM

 

Препаратнинг савдо номи : Фукорцин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): борат кислотаси + фенол + резорцин + ацетон+фуксин + этил спирти  96%.

Дори шакли : спиртли эритма

Таркиби:

фаол моддалар: фуксин – 4,0 г, борат кислотаси – 8 мг, фенол – 39 мг, ацетон – 49 мл, резорцин – 78 мг, этил спирти 96% – 96 мл.

ёрдамчи модда: тозаланган сув 1000 мл гача.

Таърифи: тўқ-қизил рангли, ўзига хос фенол ҳидли тиниқ суюқлик. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик восита.

АТХ коди:D08A

 

Фармакологик хусусиятлари

Фукорцин антисептик (маҳаллий зарарсизлантирувчи) ва замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Препарат таркибига кирувчи фенол тери ва шиллиқ қаватларни қўзғатади ва куйдиради, улар орқали енгил сўрилиб қонга ўтади ва катта дозаларда заҳарли таъсир қилиши мумкин. Замбуруғларга қарши ва микробларга карши самарага эга, терини қуритади.

 

Қўлланилиши

Тери қатламларининг йирингли ва замбуруғли касалликларини, теридаги юза жароҳатлар, эрозиялар, ёрилишлар ва шилинишларни даволашда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун, керакли соҳага суткада 2-4 марта суртилади. Терига ишлов берилган соҳа қуриганидан сўнг, суртма ва пасталар суртиш мумкин.   

 

Ножўя таъсирлари 

Фукорцин суртилган жойда қисқа муддатли ачишиш ва оғриқ ҳисси кузатилади, булар мустақил ўтиб кетади ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.  

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас. 

Фукорцинни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан ишлов берилган терининг соҳаларига, препарат қуриганидан кейин суртмалар ва пасталар қўйиш мумкин. Фенолнинг резорбтив таъсири намоён бўлишидан сақланиш учун, препаратни терининг катта юзаларига қўймаслик керак. Препарат ички кийимларни ифлослантириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун эритма 10 мл, 20 мл, 25 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
0
20 Views
ОлдингисиФруктол16.07.2021
Фулведжект16.07.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Фукорцин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.