Skip to main content

Фталазол-Дарница

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФТАЛАЗОЛ-ДАРНИЦА

PHTHALAZOL-DARNITSA

 

Препаратнинг савдо номи: Фталазол-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): фталилсульфатиазол (phthalysulfathiazole)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг фталазол (фталилсульфатиазол);

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши воситалар. 

ATХ коди: A07AB02.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга сульфаниламид препарат, ичак инфекцияларининг қўзғатувчилари – граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Бактериостатик самара кўрсатади, унинг механизми, микроорганизмларда уларнинг ўсиш омили бўлган пурин ва пиримидинларнинг синтези учун зарур бўлган фолат ва дигидрофолат кислоталарининг синтезини бузилиши билан боғлиқ.

Препарат меъда-ичак йўлларидан секин сўрилади, унинг асосий миқдори ичакда тутилиб қолади. Ингичка ичакда юқори микробларга қарши фаолликка эга сульфатиазол (норсульфазолни) ҳосил бўлиши билан парчаланади.

Ичак флорасига нисбатан специфик бактериостатик фаоллигини ҳисоби билан, сульфатиазолнинг ичакда ҳосил бўладиган юқори концентрацияси ичак инфекцияларида фталилсульфатиазолнинг самарадорлигини белгилайди.

 

Қўлланилиши

Ўткир дизентерия (шигеллез), зўрайиш босқичидаги сурункали дизентерия, колит, энтероколит, гастроэнтерит; ичакда операциялар ўтказилганда инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Шифокор маслаҳатисиз препаратни кўрсатилган муддатдан ортиқ қабул қилинмасин!

Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда ичга қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар.

Ўткир дизентерияда қуйидагича қўлланади: даволашнинг биринчи 2 куни – суткада 6 г дан (1 г дан ҳар 4 соатда), 3-4 кунлари –суткада 4 г дан (1 г дан ҳар 6 соатда), 5-6 кунлари – суткада 3 г дан (1 г дан ҳар 8 соатда) буюрилади. Курслик доза 25-30 г ни ташкил қилади. 

Даволашнинг биринчи курсидан сўнг 5-6 кун ўтганидан кейин иккинчи курси ўтказилади: биринчи 2 кун – 1 г дан ҳар 4 соатдан сўнг (тунда – ҳар 8 соатда), жами суткада 5 г; 3-4 кунлари – суткада 1 г дан 4 соатдан сўнг (тунда буюрилмайди), жами суткада 3 г; 5-куни – суткада 1 г дан 3 марта (тунда берилмайди), жами суткада 3 г буюрилади. Курслик доза
21 г ни ташкил қилади (касалликни енгил кечишида курслик доза 18 г гача камайтирилиши мумкин). 

Максимал дозалар: бир марталик – 2 г, суткалик – 7 г.

Бошқа касалликларни даволашда фталазол ичга биринчи 2-3 кунда ҳар 4-6 соатда 1-2 г дан, кейинги 2-3 кунда – 0,5-1 г дан қўлланади. 

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Ўткир дизентерияда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга препарат 500 мг дан бир марта қабул қилишга, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга бир марта қабул қилишга 500-750 мг дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси – 7 кунгача.

Бошқа касалликларни даволашда пренпарат 1-чи куни суткада тана вазнига 0,1 г/кг дан буюрилади. Препарат тенг дозаларда тунги танаффус билан ҳар 4 соатда қабул қилинади. Кейинги кунлари 250-500 мг дан ҳар 6-8 соатда қабул қилинади. Даволаш курси – 7 кунгача.

Агар бола таблеткани юта олмаса, у майдаланади ва қайнаган совуқ сувнинг оз миқдорида эритилади.

 

Ножўя таъсирлари 

Ҳар қандай нохуш кўринишлар юз берган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим!

Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Сульфаниламидлар учун хос бўлган тизимли ножўя реакциялар таъсир этувчи моддани озгина сўрилиши туфайли жуда кам ҳолларда юз беради.

Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:

Аллергик реакциялар, шу жумладан иситма, тошма, қичишиш.

Қон яратиш тизими томонидан: агранулоцитоз, апластик анемия.

Бошқалар: ичак микрофлорасини сусайиши оқибатида В гуруҳи витаминларининг (тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси ва бошқалар) гиповитаминози. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фталилсульфатиазолга, сульфаниламид препаратларга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • базедов касаллиги; 
  • қон касалликлари; 
  • ўткир гепатитда қўллаш мумкин эмас.

 

Қўлланганда махсус эҳтиёткорлик чоралари

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!

Нефроз ва нефрити бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.

Фталазол-Дарница билан бир вақтда В гуруҳи витаминларини қўллаш мақсадга мувофиқдир, чунки ичак таёқчасини ўсишини сусайиши туфайли бу гуруҳ витаминларини синтези камаяди.

Агар касаллик белгилари йўқола бошламаса ёки аксинча, пациентнинг ҳолати ёмонлашса, ёки нохуш кўринишлар юз берса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги юзасидан албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Касалликнинг характерига қараб, Фталазол-Дарницани антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин (микробларга қарши таъсирини кучайиши кузатилади). Фталазол-Дарница препарати билан бир вақтда яхши сўриладиган сульфаниламидларни (сульфадимезин, этазол, этазол-натрий ва бошқаларни) буюриш мақсадга мувофиқдир. ПАСК, салицилатлар, дифенин билан (фталилсульфатиазолнинг токсик таъсири ошади), оксациллин билан (оксациллиннинг фаоллиги камаяди), нитрофуранлар билан (анемия ва метгемоглобинемияни ривожланиш хавфи ошади), эркаклар ва аёллар жинсий гормонларининг препаратлари билан (жинсий безларнинг фаолиятини сусайтиради), кальций хлориди ва К витамини билан (қон ивишини сусаяди) номутаносибдир. 

Фталазол-Дарницани энтеросорбентлар ва сурги воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклик кўринишларини кучайтиради.

 

Махсус эҳтиёткорликлар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. 

Фталилсульфатиазол йўлдош орқали ўтади, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда эса ҳомилага унинг нохуш таъсири аниқланган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўлланмайди.

Фталилсульфатиазол кўкрак сутига ўтади ва болаларда ядроли сариқликни, шунингдек глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган болаларда гемолитик анемияни чақириши мумкин, шунинг учун эмизиш даврида препарат қўлланмайди.

Болалар.

Препарат 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. 

Препарат психомотор реакцияларнинг тезлигига таъсир қилмайди, уни автотраспортни бошқаришда ва мураккаб механизмлар билан ишлашда шахсларга тавсия қилинган дозаларда қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: макроцитоз ва панцитопения юз бериши мумкин, бу фолат кислотасининг танқислиги билан боғлиқ. Буни фолат кислотасини ёки кальций фолинатини буюриш билан олдини олиш мумкин. Ўзига хос ножўя реакцияларнинг кўринишлари намоён бўлиши мумкин. 

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда, 1 контур уяли ўрамдан қутида; 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити 

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: