• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Франгула пўстлоғи

Home Йўриқномалар Франгула пўстлоғи
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФРАНГУЛА ПЎСТЛОҒИ

CORTEX FRANGULAE

 

Итжумрутдошлар – Rhamnaceae оиласига мансуб, ёввойи ўсадиган франгула – Frangula alnus Mill. (syn.: Rhamnus frangula L.) бутаси ёки дарахтчасининг эрта баҳорда гуллашгача бўлган даврда навдалари ва шохларидан йиғилган пўстлоғи.

Таркибида: камида 4,5 % антрацен унумлари бор.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситалари.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ич келтирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Ичак атонияси ва сурункали қабзиятларда юмшоқ таъсир қилувчи сурги восита сифатида қайнатма кўринишида ичиш учун қўлланади. Таъсири ичгандан 8-10 соат ўтгач намоён бўлади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

10% қайнатма кўринишида қўлланилади. Қайнатма тайёрлаш учун 20 г (2 ош қошиқ) майдаланган пўстлоғ сирланган идишга солинади, устидан 225 мл (1 ва 1/8 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади, қопкоғи ёпилади ва қайнаб турган сувда (сув ҳаммомида), тез-тез аралаштириб турган ҳолда 30 минут давомида қиздирилади, хона ҳароратида 10 минут давомида совитилади, кейин докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади ва олинган қайнатма ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл (1 стакан) гача етказилади. Тайёр қайнатмани салқин жойда 2 сутка сақлаш мумкин.

Қайнатмани ётишдан олдин (кечаси) ва эрталаб ярим стакандан қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50, 100, 130, 150 ва 200 г дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
14 Views
ОлдингисиФракджоин16.07.2021
Фромилид® уно16.07.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Франгула пўстлоғи
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.