Skip to main content

ФлутиМакс

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛУТИМАКС

FLUTIMAKS

 

Препаратнинг савдо номи: ФлутиМакс

Таъсир этувчи модда (ХПН): флутиказон пропионати 

Дори шакли: ингаляция учун дозаланган аэрозоль 125 мкг/доза.

Таркиби: 

Бир доза қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: флутиказон пропионати – 125 мкг; 

ёрдамчи моддалар: 1,1,1,2-тетрафторэтан. 

Таърифи: оқ, ёки деярли оқ рангли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ингаляция учун глюкокортикостероид.

АТХ коди: R03BA05.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси 

Ингаляцион қўллаш учун глюкокортикостероиддир. Тавсия этилган дозаларда яққол яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади, бу ҳолат нафас йўлларининг обструкцияси (бронхиал астма, сурункали бронхит, эмфизема) билан кечувчи симптомларнинг яққоллигини камайишига ва касалликни зўрайиш тезлигини пасайишига олиб келади. 

Флутиказон пропионати семиз ҳужайралар, эозонофиллар, лимфоцитлар, макрофаглар, нейтрофиллар пролиферациясини ва яллиғланиш медиаторлари ҳамда бошқа биологик фаол моддалар (гистамин, простагландинлар, лейкотриенлар, цитокинлар) ни ажралиб чиқишини ингибиция қилади. 

Ўпканинг сурункали обструктив касаллигида (ЎСОК) ингаляцион флутиказон пропионатини ўпка фаолиятига таъсирининг самарадорлиги тасдиқланган, бу касалликнинг симптомларини яққоллигини, зўрайиш тезлиги ва оғирлик даражасини камайиши, таблетка шаклидаги ГКС ни қўшимча курсларини буюриш заруратини камайиши ва пациентларнинг ҳаёт сифатини ошиши билан характерланади. 

Флутиказоннинг тизимли таъсири минимал даражада ифодаланган: терапевтик дозаларда гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимига деярли таъсир кўрсатмайди. 

Препарат беморни бронходилататорларга нисбатан реакциясини тиклаб, уларни қўллаш тезлигини камайишига имкон яратади. 

Флутиказон ингаляцион қўлланганидан сўнг терапевтик самараси даволаш бошланганидан сўнг 24 соат давомида бошланади, 1-2 ҳафта ва ундан ортиқ вақт давомида максимал даражага етади ва бекор қилингандан сўнг бир неча кун давомида сақланиб туради. 

Фармакокинетикаси 

Сўрилиши 

Ингаляцион юборилганидан сўнг флутиказон пропионатининг мутлоқ биокираолишлиги ингаляторнинг турига қараб 10-30% ни ташкил этади. Тизимли сўрилиши асосан ўпкада амалга ошади. Ингаляцион дозанинг бир қисми ютиб юборилиши мумкин, аммо унинг тизимли таъсири препаратни сувда эрувчанлиги суст бўлганлиги ва жигар орқали “биринчи марта ўтиш”да жадал метаболизмга учраши (ичга қабул қилинганида флутиказон пропионатининг биокираолишлиги 1% дан камроқни ташкил этади) туфайли, минималдир. Ингаляцион дозанинг катталиги ва флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ўртасида пропорционал боғлиқлик мавжуд. 

 

Тақсимланиши 

Плазма оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил этади. Флутиказон пропионати катта Vd га эга – тахминан 300 л ни ташкил этади. 

Метаболизми 

Флутиказон пропионати жигарда CYP3A4 иштирокида метаболизмга учраб, фаол бўлмаган метаболитни ҳосил қилади.

Чиқарилиши 

Флутиказон пропионати юқори плазма клиренсига эга – минутига 1150 мл ни ташкил этади. Т1/2 тахминан 8 соатни ташкил этади. Буйрак клиренси – 0,2% дан кам. 5% дан камроқ қисми сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади. 

 

Қўлланилиши 

Бронхиал астмани профилактик даволаш учун қўлланади. 

Катталар 

Енгил даражадаги астма: бронходилататорлар билан даврий симптоматик даволашга ҳар куни муҳтож бўлган пациентлар.

Ўртача даражадаги астма: ностабил астма билан хасталанган ёки мувофиқ профилактик даволаш фонида ёки фақат бронходилататорлар билан даволаш фонида ҳолатини ёмонлашган пациентлар.

Оғир даражадаги астма: оғир даражадаги сурункали астма билан хасталанган пациентлар ва касалликнинг симптомларини адекват назорат қилиш учун тизимли кортикостероидларни қўллашга боғлиқ бўлган пациентлар. Ингаляцион флутиказон пропионатини қўллаш бошланганидан сўнг кўпчилик пациентлар перорал кортикостероидларни қўллашни камайтиришлари ёки бутунлай бекор қилишлари мумкин. 

Болалар 

Педиатрияда ФлутиМакс препаратини қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, ушбу дори воситасини 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Препарат фақат оғиз орқали ингаляцион қўллаш учун мўлжалланган. Клапанни босиш билан нафасни синхронизация қилишда қийинчилик туғиладиган пациентларга спейсердан (ингаляцион препаратларни юборишни енгиллаштирадиган мослама) фойдаланиш тавсия этилади. Ингаляция учун ФлутиМакс препаратини касалликни олдини олишда мунтазам равишда, ҳатто астма ҳуружлари бўлмаган даврда ҳам қўллаш кераклиги хақида пациентларни хабардор қилиш керак. Терапевтик таъсирини бошланиши 4-7 кундан кейин кузатилади. 

Флутиказон пропионати бошқа ингаляцион кортикостероидларнинг ярим дозасини ташкил этувчи дозада самарали бўлиши ҳақида шифокорни хабардор қилиш керак. Масалан,
100 мкг флутиказон пропионати тахминан 200 мкг беклометазон дипропионати (таркибида фреон сақлайди) ёки будесонидга эквивалентдир. 

Бошланғич дозаси касалликнинг оғирлигига мувофиқ келиши керак. Препаратнинг дозасини касалликни самарали назорат қилишни аниқлаш имконини берадиган минимал самарали дозагача камайтириш керак. 

Катталар ва 16 ёшдан ошган болалар: 125-1000 мкг кунига 2 марта, одатда 2 ингаляциядан суткада 2 марта қўлланади. 

500 мкг дан ортиқ дозада суткада 2 марта қўлланганида тизимли самараларни ривожланиш хавфи борлиги сабабли, катта ёшдаги пациентларга, оғир даражадаги астмада, ўпка фаолиятини яхшиланиши ва/ёки касалликнинг симптомларини назорат қилиш ёки перорал кортикостероидларни қўллашни камайиши кутилганида, буюрилиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Типик бошланғич доза 

Енгил даражадаги вақти-вақти билан авж олиб борувчи астма билан хасталанган пациентлар учун типик бошланғич доза 125 мкг ни ташкил этади, суткада 2 марта қўлланади. Ўртача ва оғир даражадаги вақти-вақти билан авж олиб борувчи астмада бошланғич доза 250 мкг дан 500 мкг гача дозани ташкил этиши мумкин, суткада 2 марта қўлланади. Зарурат бўлганида 1000 мкг дан ортиқ дозани суткада икки марта буюриш мумкин. Бундай дозаларни фақат бронхиал астмани даволаш бўйича мутахассисга буюриши мумкин. 

16 ёшдан кичик бўлган болалар: ушбу пациентлар тоифасида клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, ФлутиМакс препаратини 16 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. 

Айрим пациентлар гуруҳи 

Кекса ёшдаги пациентлар ёки жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Ингаляторни қўллаш бўйича йўриқнома 

Бошқа ингаляцион препаратларни қўллашда бўлгани каби, терапевтик самараси баллонча совуганида пасайиши мумкин. Баллончани, ҳатто улар бўш бўлса ҳам, синдириш, тешиш ёки ёқиш мумкин эмас. 

Ингаляторни текшириш 

Ингаляторни биринчи марта қўллашдан олдин ёки бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида ишлатилганида танаффусдан сўнг уни адекват ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, мундштукнинг ён томонларини аста босиб, қалпоқчаси ечилади, яхшилаб чайқатилади ва ҳавога икки марта пуркалади. Ингалятордан фойдаланиш 

  1. Мундштукнинг ён томонларини аста босиб, қалпоқчаси ечилади.
  2. Ингаляторни ташқарисида ва ичида, шу жумладан мундштукда ёт жисмлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
  3. Ингалятордан ҳар қандай ёт жисмни йўқотиш ва ингаляторнинг ичидагиси бир текис аралашиши учун ингаляторни яхшилаб чайқатиш керак.
  4. Ингаляторни бош ва қолган бармоқлар вертикал ҳолда ушланади, бунда бош бармоқ мундштукдан бироз пастда ингаляторнинг асосида бўлиши керак. 
  5. Максимал даражада чуқур нафас чиқарилади, сўнгра мундштук тишлар орасига жойланади ва лаблар билан қамраб олинади, бунда уни тишлаш мумкин эмас. 
  6. Оғиз орқали нафас олишни бошлаш билан ФлутиМакс ни пуркаш учун ингаляторнинг учи босилади, бунда секин ва чуқур нафас олиш давом этилади.
  7. Нафас ушлаб турилади, ингалятор оғиздан чиқарилади ва ингаляторнинг учидан бармоқ олинади. Нафас имкон қадар узоқроқ ушлаб турилади.
  8. Агар навбатдаги пуркашни бажариш керак бўлса, ингалятор вертикал ҳолда ушланиб, 30 секунд кутилади. Шундан сўнг 3-7 пунктларда таърифланган ҳаракатлар бажарилади. 
  9. Оғиз бўшлиғи сув билан чайилади ва туфлаб ташланади. 
  10. Қалпоқча мундштукка шилқ деган товуш эшитилгунича керакли йўналишга томон босилиб, жойига ўрнатилади. 

Бу муҳим: 

5, 6 ва 7 пунктларда таърифланган ҳаракатларни шошмасдан бажарилсин. Пуркашни бошлашдан олдин имкон борича секин нафас олишни бошлаш керак. Дастлабки бир неча ҳаракатни кўзгуни олдида бажариш керак. Агар ингаляторнинг учида ёки оғизни бурчакларида аэрозоль тумани пайдо бўлса, 2 пунктда таърифланган ҳаракатларни қайтадан бошлаш керак.

Тозалаш 

Ингаляторни ҳафтада камида бир марта тозалаш керак.

  1. Мундштукни қалпоқчаси ечилади.
  2. Металл баллон пластик футлярдан чиқариб олинмайди.
  3. Мундштукнинг қалпоқчаси ичкари ва ташқари томондан қуруқ мато билан артилади.
  4. Мундштукнинг қалпоқчаси ўрнига жойланади. Металл баллон сувга солинмасин. 

 

Ножўя таъсирлари 

Қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиш тез-тезлигига қараб аъзолар ва тизимларга тизимлаштирилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 ва < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000 ва < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000 ва < 1/1000) ва жуда кам ҳолларда (< 1/10000), шу жумладан айрим хабарлар. Жуда тез-тез, тез-тез ва тез-тез эмас ривожланадиган ножўя таъсирлар юзасидан маълумотлар асосан клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланади. Кам ҳолларда ва жуда кам ҳолларда ривожланадиган ножўя таъсирлари юзасидан маълумотлар асосан спонтан тушган хабарлардан олинган. 

Инфекциялар ва инвазиялар: жуда тез-тез – оғиз бўшлиғи ва ҳалқум кандидози.

Баъзи беморларда оғиз бўшлиғи ва ҳалқум кандидози ривожланиши мумкин. Препарат қўлланганидан сўнг ушбу кўринишни бартараф қилиш мақсадида оғиз бўшлиғини чайиш керак. Зарурат бўлганида бутун даволаш вақти давомида замбуруғларга қарши препарат буюрилади, бунда ФлутиМакс қўллаш давом эттирилади.

Тез-тез – ЎСОК билан хасталанган пациентларда пневмония ривожланиши мумкин. 

Флутиказон пропионатини 500 мкг дозада олган, ЎСОК билан хасталанган пациентларда ўтказилган клиник тадқиқотларда пневмония билан касалланиш сонини ошганлиги хақида хабар берилган. Шифокорлар ЎСОК билан хасталанган беморларда пневмонияни ривожланиши мумкинлигига нисбатан эътиборда бўлишлари керак.

Иммун тизими: қуйидаги кўринишлар билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари юзасидан хабар берилган: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик тери реакциялари. Жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш (асосан юз ва оғиз ҳалқум), респиратор симптомлар (ҳансираш ва/ёки бронхоспазм) ва анафилактик реакциялар. 

Эндокрин тизими: тизимли таъсир қилиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Жуда кам ҳолларда – Кушинг синдроми, кушингоид белгилар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, болалар ва ўсмирларни ўсишдан орқада қолиши, суякларни минерализациясини пасайиши, катаракта ва глаукома.

Метаболизм ва овқатланишни бузилишлари: жуда кам ҳолларда – гипергликемия (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 

Овқат ҳазм қилиш тизими: жуда кам ҳолларда – диспепсия.

Таянч-ҳаракат аппарати: жуда кам ҳолларда – артралгия. 

Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда – безовталик ҳисси, уйқуни бузилиши, хулқ-атворни ўзгариши, шу жумладан ўта юқори фаоллик ва қўзғалувчанлик (асосан болаларда).

Нафас тизими ва кўкрак қафаси: тез-тез – овозни бўғилиши.

Баъзи беморларда флутиказон пропионати овозни бўғилишига сабаб бўлиши мумкин, бундай ҳолатда билвосита ингаляциядан сўнг томоқни сув билан чайиш фойдалидир. Жуда кам ҳолларда – пародаксал бронхоспазм.

Бошқа ингаляцион препаратлар билан даволашда бўлгани каби, ингаляциядан сўнг тез кучайиб борувчи ҳансираш билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда зудлик билан тез таъсир қилувчи бронходилататорларни қўллаш керак, ФлутиМакс ни ингаляция қилишни дарҳол тўхтатиш, пациентни текшириш ва зарурат бўлганида муқобил даволашни буюриш керак. 

Тери ва тери ости тўқималари: тез-тез – терини кўкариши бўлиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Одатдаги шароитларда ингаляцион юборилганидан сўнг жигарда ва ичакда экстензив бирламчи ўтиш метаболизми ҳамда препаратнинг тизимли клиренсини Р450 3А4 билан боғлиқ юқори бўлиши туфайли, қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрацияси паст бўлади. Шунинг учун флутиказон пропионати билан боғлиқ клиник аҳамиятли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли жуда паст. 

Соғлом кўнгиллиларда дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, ритонавир (цитохром Р450 3А4 нинг кучли ингибитори)
100 мкг дан суткада 2 марта қўлланганида плазмада флутиказон пропионатининг концентрациясини 100 марта ошириши мумкинлигини, бу ҳолат қон зардобида кортизолнинг концентрациясини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келишини кўрсатди. 

Ингаляцион флутиказон пропионати билан бундай ўзаро таъсир қилиш юзасидан маълумотлар етарли эмас, аммо қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек Кушинг синдромини ривожланиши ва буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши юзасидан хабарлар тушган. Флутиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, уларни қўллашдан кутилган фойда кортикостероидларнинг тизимли таъсир қилиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган катта бўлмаган тадқиқотда, CYP3A изоферментининг кучсиз ингибитори кетоконазол бир марта ингаляция қилингандан сўнг флутиказон пропионатининг концентрациясини 150% гача оширган, бу ҳолат қон зардобида кортизолнинг концентрациясини фақат флутиказон пропионати қўлланганда кузатиладиган концентрациясига нисбатан аҳамиятли даражада пасайишига олиб келган. Итраконазол каби, CYP3A изоферментининг бошқа кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида ҳам флутиказон пропионатининг тизимли концентрациясини ошиши ва тизимли таъсир қилиш ҳавфи кутилади. Бундай препаратларни бирга қўллашда эҳтиёт бўлиш керак ва узоқ муддат қўллашдан сақланиш керак. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Ингаляторнинг клапанини босиш ўпкага препаратни оптимал даражада кириши учун нафас олиш билан мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилиш учун ингаляция мосламаларини текшириш керак.

Нафас олиш вақтида пациент ўтирган ёки турган ҳолатда бўлиши керак, чунки ингалятор фақат вертикал ҳолатда қўллаш учун мўлжалланган.

ФлутиМакс қисқа вақт таъсир этувчи бронходилататорларни қўллаш керак бўладиган ўткир симптомларни енгиллаштириш учун мўлжалланмаган. Пациентлар бронхиал астманинг ўткир симптомларини бартараф қилиш учун ўзларида шундай препаратлар бўлиши кераклиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак. Оғир даражадаги бронхиал астма доимий тиббий назоратни, шу жумладан ташқи нафас фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлашни талаб этади, чунки бундай пациентларда астманинг ўткир ҳуружларини ривожланиш ҳавфи ва ҳатто ўлим билан тугаш ҳавфи мавжуд. Ингаляцион бета-2-агонистларни қўллаш тезлиги ва дозасини ошиши астманинг симптомларини назоратини аста-секин йўқотилишидан далолат беради. Қисқа вақт таъсир қилувчи бронходилататорларнинг самарадорлиги пасайганида ёки уларни тез-тез қўллаш зарурати бўлганида пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Бундай вазиятларда яллиғланишга қарши даволашни кучайтириш заруриятини аниқлаш мақсадида пациентлар қўшимча текширувлардан (масалан, ингаляцион кортикостероидларнинг дозаларини ошириш ёки кортикостероидларни ичга қабул қилиш курсини буюриш) ўтишлари керак. Астманинг симптомлари ҳаддан ташқари зўрайганида бундай ҳолат учун одатдаги даволаш буюрилади. 

Қандли диабет ташхиси қўйилган пациентларда ҳам, қандли диабет билан хасталанмаган пациентларда ҳам қонда глюкозанинг даражасини ошиши юзасидан жуда кам хабарлар бор (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Бошқа ингаляцион препаратлар билан даволанганда бўлгани каби, ингаляциядан сўнг тез авж олиб борувчи ҳансираш билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатда ФлутиМакс препаратини қўллаш тўхтатилади, пациент текширилади ва зарурат бўлганида муқобил даволаш буюриш керак. 

Ингаляцион кортикостероидлар, асосан юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида қўлланганида тизимли таъсири ривожланиши мумкин, аммо уни ривожланиш эҳтимоли перорал стероидлар қўллангандагига нисбатан анча кам. Тизимли таъсири Кушинг синдроми, кушингсимон белгилар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, суяклар минерализациясини пасайиши, катаракта ва глаукома, ва кам ҳолларда руҳий бузилишлар, ҳулқ-атворни ўзгариши, шу жумладан кучли психомотор фаоллик, уйқуни бузилиши, безовталик ҳисси, депрессив ва агрессив ҳолатлар (асосан болаларда) билан намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун, ингаляцион кортикостероидларнинг дозаларини астманинг симптомларини самарали назорат қилиш учун мумкин бўлган минимал даражагача камайтириш муҳимдир. 

Ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозаларини узоқ вақт қўллаш буйрак усти безлари фаолиятини сусайишига ва ўткир адренал кризга олиб келиши мумкин. 16 ёшга тўлмаган болаларга флутиказон кўрсатилган дозадан ортиқ дозада (одатда > 1000 мкг/сут) қўлланганида алоҳида ҳавф гуруҳида бўладилар. Ўткир адренал криз жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари, инфекциялар ёки дори воситасининг дозасини кескин пасайиши оқибатида ривожланиши мумкин. Симптомлари одатда аниқ бўлмайди ва анорексия, қоринда оғриқ, тана вазнини пасайиши, толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, онг фаолиятини сусайиши, гипогликемия ва тиришиш ҳуружлари билан намоён бўлиши мумкин. Стресс ҳолатида ва жарроҳлик аралашувларида тизимли кортикостероидларни қўшимча равишда қўллаш мумкин. Ингаляцион кортикостероидлар билан узоқ вақт даволанаётган болаларнинг бўйини мунтазам равишда текшириш керак. Агар ўсишдан орқада қолса, ингаляцион кортикостероидларнинг дозасини камайтириш мақсадида даволашни қайта кўриб чиқиш керак, агар мумкин бўлса, астманинг симптомларини самарали назорат қилиш мумкин бўлган минимал дозагача камайтириш мумкин. Қўшимча равишда педиатр билан маслаҳатлашиш керак. 

Препаратни суткада 1000 мкг дозадан ортиқ дозаларда қўллаш учун, оғиз бўшлиғи ва томоқ томонидан ножўя самаралар ривожланишини пасайтириш мақсадида спейсер ёрдамида амалга ошириш тавсия этилади. Аммо препарат асосан ўпка орқали сўрилганлиги туфайли, спейсерни ингаляторга қўшимча равишда қўллаш препаратни ўпкага етказиш даражасини ошириши мумкин. Буни инобатга олиш керак, чунки бу ҳолат тизимли ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини потенциал равишда ошириши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). 

Ингаляцион флутиказон пропионатини буюришдан кутилган самара перорал стероидларга бўлган талабни минимал даражага етказиш имконини беради. Аммо илгари перорал стероидлар билан даволанган пациентларда ножўя таъсир қилиш эҳтимоли бир қанча вақт давомида сақланиб туради. Буйрак усти безлари фаолиятини бузилиш даражаси айрим вазиятларда мутахассиснинг баҳосини талаб этиши мумкин. 

Шошилинч ҳолатларда, шу жумладан жарроҳлик аралашувлари ва бошқа стресс ҳолатларида буйрак усти безлари фаолиятини бузилиш эҳтимолини инобатга олиш ва мувофиқ кортикостероидлар билан даволаш заруриятини ҳисобга олиш керак. 

Даволаш самарасини етарли бўлмаслигида ёки астмани зўрайишида ФлутиМакс препаратининг дозасини ошириш ва агар зарур бўлса, тизимли стероидларни буюриш ва/ёки инфекцияда антибиотикларни буюриш керак бўлади. 

Тизимли стероид даволашни ингаляцион даволашга ўтказиш баъзида илгари тизимли стероидларни қабул қилиш билан назорат қилиш мумкин бўлган аллергик ринит ёки экзема каби аллергик касалликларни ошкора этиши мумкин. Ушбу аллергик кўринишларни антигистамин воситалари ва/ёки маҳаллий қўлланадиган препаратлар, шу жумладан маҳаллий таъсир қилувчи кортикостероидлар билан симптоматик даволаш керак. 

Бошқа ингаляцион кортикостероидлар билан даволашда бўлгани каби, ўпкани фаол ёки яширин туберкулёзи бўлган беморларга ФлутиМакс препаратини айниқса эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши мумкинлиги туфайли, перорал кортикостероидларни қабул қилишдан ФлутиМакс препаратига ўтиш алоҳида эътибор ва буйрак усти безлари фаолиятини доимо назорат қилишни талаб этади. 

Тизимли кортикостероидлар билан узоқ вақт давомида ёки катта дозаларда даволанган пациентларда буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай пациентларда буйрак усти безлари фаолиятининг ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиш, тизимли стероидларнинг дозасини эса эҳтиёткорлик билан камайтириш керак. 

Тизимли стероидларни аста-секин бекор қилиш тахминан бир ҳафтадан сўнг бошланади. Дозани камайтириш тизимли стероидларнинг тутиб турувчи даражасига мос келади ва камида бир ҳафталик интерваллар билан юз беради. Умуман преднизолон (ёки аналоглари) нинг кунига 10 мг ва ундан кам тутиб турувчи дозаси учун дозани камайтириш камида бир ҳафталик интерваллар билан кунига 1 мг дан ошмаслиги керак. Преднизолоннинг кунига 10 мг дан ортиқ дозасини тутиб туриш учун дозани камида бир ҳафталик интервал билан кунига 1 мг дан ортиқ камайтиришга рухсат этилади.

Баъзи пациентлар, респиратор фаолиятни тутиб туриш ёки ҳатто яхшиланишига қарамасдан, ўтиш даврида аҳволини носпецифик ёмонлашишини ҳис этадилар. Тизимли стероидлардан ингаляцион флутиказон пропионати билан даволашга ўтишни давом эттириш керак, буйрак усти безлари етишмовчилигини объектив симптомлари пайдо бўлиши бундан мустасно.

Орал стероидлар билан даволашни тўхтатган, аммо буйрак усти безлари фаолияти пастлигича қолган пациентлар ўзларида, стресс ҳолатларида, масалан ўткир астма ҳуружи, нафас йўлларининг инфекциялари, аҳамиятли интеркуррент касалликлар, жарроҳлик аралашуви, жароҳатларда тизимли стероидни қўшимча юбориш зарурати юзасидан огоҳлантирувчи махсус карточка олиб юришлари керак. 

Ритонавир қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрациясини аҳамиятли даражада ошириши мумкин, шунинг учун флутиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, уларни қўллашдан кутилган фойда кортикостероидларнинг тизим таъсир қилиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Шунингдек CYP3A4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида флутиказон пропионатининг тизимли таъсирини юқори ривожланиш ҳавфи мавжуд (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги охиригача ўрганилмаган. Бу даврда препаратни буюриш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда она учун препаратни қўллашдан кутиладиган фойда ва ҳомила учун потенциал ҳавфни баҳолаш керак.

Ҳозирги вақтда флутиказон пропионатини кўкрак сутига ўтиши аниқланмаган, бироқ препаратнинг фармакологик ҳусусиятларини ҳисобга олса, уни эҳтимоли кам. Эмизиш даврида, препаратни қўллашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин. 

Педиатрияда қўлланиши 

16 ёшгача бўлган болаларга қўлланмасин.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти 

Ҳар қандай таъсир қилиш эҳтимоли кам. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ўткир ошириб юборилиши: тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда қўлланганида дозани ўткир ошириб юборилиши ривожланиши мумкин, бу гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари фаолиятини вақтинчалик сусайиши билан намоён бўлади. 

Бу ҳолат шошилинч ёрдам беришни талаб этмайди. Пациентларга ингаляцион флутиказон пропионатини, бронхиал астмани назорат қилиш имконини берадиган дозаларда, даволашни давом эттириш керак, чунки буйрак усти безлари пўстлоқ қисмини фаолияти бир неча кундан кейин тикланади, бу қон плазмасида кортизолнинг даражасини ўлчаш билан тасдиқланади. 

Дозани сурункали ошириб юборилиши: буйрак усти безлари фаолиятини сусайиш ҳавфи бор (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Буйрак усти безлари заҳирасини мониторинг ўтказишни буюриш мумкин. Ингаляцион флутиказон пропионатини, астмани назорат қилиш имконини берадиган дозаларда қўллашни давом эттириш керак. 

 

Чиқарилиш шакли 

120 дозадан ҳимоя қалпоқчаси, дозалаш учун пластмасса мослама билан таъминланган алюмин ингаляторда. Ингалятор ва дозалаш учун мослама қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда. 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365