Skip to main content

Флоксимед кўз томчилари

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛОКСИМЕД

FLOXIMED

 

Препаратнинг савдо номи: Флоксимед 

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин 

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби: 

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди шаклида) – 3,0 мг; 

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, маннит, 99,9% ли сирка кислотаси, сувсиз натрий ацетати, хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар.

АТХ коди: S01АХ13

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга бўлган фторхинолон ҳосиласидир. Ципрофлоксацин бактериал ДНК-гиразани бостиради, ДНК синтезини бузади, бактерияларнинг ўсиши ва бўлинишини бузади; яққол морфологик ўзгаришларни (шу жумладан, ҳужайра девори ва мембранасида) чақиради ва бактериал ҳужайраларнинг тез нобуд бўлишига олиб келади. 

Грамманфий микроорганизмларга ҳам тинч ҳолатда ва ҳам бўлиниш даврида (чунки нафақат ДНК-гиразага таъсир қилади, балки ҳужайра деворини парчаланишига олиб келади), граммусбат микроорганизмларга фақат бўлиниш даврида таъсир қилади. 

Макроорганизмнинг ҳужайраларига нисбатан паст токсиклиги уларда ДНК-гиразани йўқлиги билан тушунтирилади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш вақтида гираза ингибиторлари гуруҳига тааллуқли бўлмаган бошқа антибиотикларга чидамлиликни параллел равишда ривожланиши юз бермайди, бу уни, масалан, аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга нисбатан юқори самарали қилади. 

Грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei., Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella milticoda, Plesiomonas shigelloides, Campilobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи ҳужайра ичи қўзғатувчилари: Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynebacterium diphtheriae; граммусбат аэроб бактериялар: Stahylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae) лар ципрофлоксацинга сезгир.

Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамлидир. Streptococcus pneumonia, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium ларни препаратга сезгирлиги ўртача даражададир (уларни бостириш учун препаратнинг юқори концентрациялари талаб этилади). 

Препаратга резистент микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas matolphilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroids

Резистентлик жуда секин ривожланади, чунки бир томондан, ципрофлоксацинни таъсиридан сўнг персистенцияланувчи микроорганизмлар деярли қолмайди, бошқа томондан эса, бактериал ҳужайраларда уни фаолсизлантирувчи ферментлар йўқ. 

Препарат Treponema pallidum га нисбатан самарали эмас. 

 

Фармакокинетикаси 

Ципрофлоксацин кўз томчилари шаклида ишлатилганида қон плазмасида унинг қайд этилган максимал концентрацияси 5 нг/мл дан ошмайди, ўртача концентрацияси эса 2,5 нг/мл ни ташкил этади. 

 

Қўлланилиши 

  • кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ўткир ва ўткир ости конъюнктивити, блефарит, блефароконъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит, шох пардани бактериал яраси, сурункали дакриоцистит, мейбомит (гўмичак) да; 
  • кўзларни жароҳатлардан кейинги ёки ёт жисмлар тушганидан кейинги инфекцион шикастланишларида; 
  • офтальмохирургияда операциядан олдинги ва операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. 

Препарат кўз томчилари шаклида кўз ичи инъекциялари учун мўлжалланмаган. 

Препаратни буюришдан олдин касалликни чақирган микрофлорани ципрофлоксацинга сезгирлигини аниқлаш тавсия этилади. 

Енгил ва ўртача даражадаги инфекцияларда шикастланган кўзнинг конъюнктивасига биринчи 2 сутка давомида 1-2 томчидан ҳар 2 соатда томизилади, сўнгра навбатдаги 5 кун давомида 1-2 томчидан ҳар 4 соатда томизилади. Ҳолати яхшиланганидан сўнг препаратнинг дозаси ва инстилляциялар сони камайтирилади. 

Шох пардани бактериал ярасида: шикастланган кўзга 2 томчидан ҳар 15 минутда 6 соат давомида, сўнгра 2 томчидан ҳар 30 минутда тетиклик вақтида томизилади; 2 суткадан бошлаб – 2 томчидан ҳар соатда, 3 дан 14 суткагача – 2 томчидан ҳар 4 соатда тетиклик вақтида томизилади. Агар 14 кун давомида даволашдан сўнг шох пардани эпителизацияси юз бермаса, даволашни давом эттириш мумкин. 

 

Ножўя таъсирлари 

Аллергик реакциялар, қичишиш, ачишиш, енгил оғриқ ва конъюнктивани қизариши бўлиши мумкин. Тизимли ножўя самаралар: – дерматит, кўнгил айниши, таъм билишни бузилиши жуда кам ҳолларда ривожланади. 

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • препаратнинг компонентларига ёки фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган бошқа дори воситаларига ўта юқори сезувчанликда; 
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида; 
  • 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Ципрофлоксацин кўз томчилари бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида ўзаро таъсири аниқланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Ўта юқори сезувчанликни ҳар қандай белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак. 

Бош миядаги қон томирларни атеросклерози, бош мияда қон айланишини бузилиши, тиришиш синдроми бўлган пациентларга дори воситасини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. 

Агар препарат узоқ вақт давомида қўллаганидан сўнг конъюнктивани қизариши давом этса ёки кучайса, у ҳолда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентни хабардор қилиш керак. 

Препарат билан даволаниш даврида юмшоқ контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди. Қаттиқ контакт линзалардан фойдаланилганида, препаратни томизишдан олдин уларни ечиш керак ва 15 минут ўтгач яна тақилади. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни буюриш мумкин. Препаратни янги туғилган чақалоққа потенциал ножуш таъсиридан сақланиш учун, препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препарат кўришни вақтинчалик бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун препарат томизилган заҳоти автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш тавсия этилмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Ципрофлоксацин кўз томчилари шаклида қўлланганида унинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. 

Препарат бехосдан ичга қабул қилинганида чиқарилиш шакли бирлигида ципрофлоксациннинг концентрацияси максимал суткалик дозасига нисбатан кам бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. 

 

Чиқарилиш шакли 

Флоксимед кўз томчилари 5 мл дан тиқин томчилагичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи ҳимоя қопқоқли пластик флаконда чиқарилади. 

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин!

 

Яроқлилик муддати 

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш: