Skip to main content

Флю-Кейр

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛЮ-КЕЙР

FLYU-KEYR

 

Препаратнинг савдо номи: Флю-Кейр 

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар. 

Таркиби

Фаол моддалар Оддий 

таъмли

(мг)

Шоколад 

таъмли

(мг)

Асал 

таъмли

(мг)

Лимон 

таъмли 

6-yillik-qizil-jenshen

(мг)

Қизилмия экстракти (Glycyrrhiza glabra Ext.)212,75212,0212,0 212,0
Доривор иссоп (Hyssopus officinalis) 106,35106,0106,0 106,0
Томирли Адатода (Adhatoda vasika) 106,35106,0106,0106,0
Хитой чойи (Thea sinensis) 53,1553,053,0 53,0
Ялпиз экстракти (Mentha piperita Ext.) 14,30,2512,85 2,50
Оддий арпабодиён мойи (Foeniculum vulgare Oil) 11,90,2010,70 2,00
Шарсимон эвкалипт мойи (Eucalyptus globules Oil) 3,850,053,45 0,50
Асал  440,0
Ёрдамчи моддаларМиқдори
Оддий таъмлиШоколад таъмлиАсал таъмлиЛимон таъмли
Рафинадланган қанд 4,68 г4,68 г4,24 г4,68 г
Маккажўхори крахмали 106,35 мг106,0 мг106,0 мг106,0 мг
Натрий бензоати 1,0 мг1,0 мг1,0 мг1,0 мг
Шоколадли ҳушбўй40,0 мг
Лимонли ҳушбўй45,0 мг

Таърифи: 

Оддий таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар; 

Шоколад таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва шоколад ҳидли гранулалар; 

Асал таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар. 

Лимон таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита. 

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Флю-Кейр томоқни таъсирланиши, йўтал, тумов ва бошқ. каби гриппнинг симптомлари ва шамоллашни даволаш учун мўлжалланган яхшилаб танлаб олинган доривор ўсимликлар аралашмасидан таркиб топган эрувчан ўсимлик чойидир. 

Қизилмия экстракти (Glycyrrhiza glabra Ext.) – балғамни юмшатувчи, балғам кўчирувчи, совутувчи, антиастматик ва йўталга қарши таъсир кўрсатади.

Доривор иссоп (Hyssopus officinalis) – ҳолсизликка қарши, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Томоқни оғриши ва катарал инфекцияларни даволаш учун ишлатилади.

Томирли Адатода (Adhatoda vasika) – бронхларни кенгайтиради, балғам кўчирувчи ва муколитик восита. Ўпкаларнинг фаолиятини нормаллаштиради.

Хитой чойи (Thea sinensis) – кучли антиоксидант восита, бактерияларга қарши, ўртача оғриқ қолдирувчи ва буриштирувчи восита. 

Ялпиз экстракти (Mentha piperita Ext.) – балғам кўчирувчи, совутувчи, ҳушбўй таъм берувчи, маҳаллий антисептик ва оғриқ қолдирувчи восита.

 

Оддий арпабодиён мойи (Foeniculum vulgare Oil) – балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши ва стимулловчи таъсир кўрсатади.

Шарсимон эвкалипт мойи (Eucalyptus globules Oil) – яллиғланишга қарши ва шишга қарши восита. Нафас йўлларидаги патоген бактерияларга антибактериал таъсир кўрсатади. 

 

Фармакокинетикаси 

Флю-Кейр гранулалари турли доривор ўсимликлардан таркиб топганлиги сабабли, препаратнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. 

 

Қўлланилиши 

Йўтал, шамоллаш, грипп, тумов, иситма, томоқда оғриқ, бурунни битишини даволаш учун қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Катталар ва 8 ёшдан ошган болаларга: 1 сашедан кунига уч марта. Бир стакан сув, чой ёки сутда эритилади ва кичик ютумлар билан аста-секин ичилади. 

8 ёшдан кичик бўлган болаларга: катталарга мўлжалланган дозанинг ярми (1/2 саше) сувда ёки сутда эритилиб берилади. 

Гўдаклар: кунига 1 саше, 4 мл сувда эритилади. Интерваллар билан ёки шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ берилади. 

 

Ножўя таъсирлари 

Препаратнинг ингредиентлари ўсимликлардан олинади ва қўллаш учун хавфсиздир. Препаратнинг ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Аниқланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва мутахассисга мурожаат қилиш керак. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган. 

Механизмлар ва автомобилни бошқариш қобилиятига таъсири 

Таъсир қилмайди. 

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли

5,3 г дан гранулалар ламинацияланган ўрамли сашеда. 5 саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецептсиз. 

Улашиш: