Skip to main content

Фитонефрин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФИТОНЕФРИН® 

PHYTONEPHRIN

 

Препаратнинг савдо номи: Фитонефрин 

Дори шакли: паста

Таркиби:

Фаол модда: доривор ўсимлик ҳомашёси: пиёз пўсти, буғдойиқ илдизи, оқ қайин барглари, пажитник уруғлари, петрушка илдизи, золотарник ўти, печак ўтлари, қуш тарон ўти, любисток илдизидан олинган қуюқ фитоэкстракт. 

100 г паста 12 г қуюқ фитоэкстракт (қуруқ қолдиғининг миқдори 65%) сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: мармарак мойи, ялпиз мойи, тоғ қарағайи мойи, этилпарагидроксибензоат (Е 214), агар-агар, буғдой крахмали, глицерин, апельсин мойи, ванилин, тозаланган сув.

Таърифи: сариқ-жигаррангдан яшил-жигарранггача бўлган рангли, хушбўй ўзига хос ҳидли, юмшоқ консистенцияли масса. Тўқ рангли доғларига йўл қўйилади. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сийдик тизими ва жинсий гормонлар таъсир қилувчи воситалар. Сийдик конкрементларини эритишга ёрдам берувчи воситалар. 

АТХ коди: G04BC 

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фитонефрин® – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препаратдир. Яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, спазмолитик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Бу ҳусусиятлари доривор ўтларнинг таркибига кирувчи биологик фаол моддалар билан ифодаланади. 

Доривор ўтларнинг биологик фаол моддалари натрий, калий ионларини чиқарилиши ва буйрак калаваларида фильтрациясини кучайтиради ва буйрак найчаларида қайта сўрилишини пасайтиради. Электролитлар мувозанатини бузмасдан диурезни оширади. 

Флаваноидлар сийдик йўлларида граммусбат микрофлорани ривожланишини тормозлайди, мочевинани чиқарилишини кучайтиради, аскорбин кислотасини оксидланишини блоклайди ва уни шовул кислотасига айланишини олдини олади. 

Сапонинлар стафилококкларга нисбатан яққол антибактериал таъсирга эга. 

Аглюконлар спазмолитик таъсир кўрсатадил. 

Силикатлар (қуш тарон, печак ўтлари) буйракда бириктирувчи тўқиманинг пролиферациясини рағбатлантиради, сийдикда коллоидлар ва кристаллоидлар ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради, бу конкрементлар ҳосил бўлишини олдини олади, сийдик кислотасини чиқарилишини яхшилайди.

Шундай қилиб, Фитонефрин® сийдикдаги қумлар ва майда конкрементларни чиқарилишига ёрдам беради. Операциядан кейин тошларни қайта ҳосил бўлишини олдини олади. 

 

Қўлланилиши

Сийдик чиқариши тизимини сийдик-тош касаллигига олиб келувчи инфекцион ва яллиғланиш касалликлари; сийдик тош касаллигини қайталанишини, шу жумладан тошлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлангандан кейин қайталанишини олдини олиш учун. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга ичга қўлланади. 1 чой қошиқ (5 г) паста 1/2 стакан қайнатилган илиқ сувда суюлтирилиб, кунига 3-4 марта овқатдан кейин қабул қилинади. 

Даволашни курсини шифокор касалликнинг характери ва даволашнинг самарасига қараб белгилайди. Ўртача даволаш курси 2 дан 6 ҳафтагачани ташкил этади. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин. 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш) бўлиши мумкин; ультрабинафша нурларига юқори сезувчанлик бўлганида фотосенсибилизация бўлиши мумкин; айрим ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, таъм билишни бузилиши, диарея, буйрак санчиғи кузатилиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик. Ўткир нефрит, нефрозлар, фосфатли литиаз, буйрак ва юрак етишмовчилиги. Сийдик чиқариши йўллари обструкцияси. Қон ивишини ошиши билан кечадиган ҳолатлар. Ҳомиладорлик ва лактация даври, 15 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сийдик ҳайдовчи таъсири туфайли мажмуавий даволашда қўлланадиган бошқа препаратларнинг чиқарилиши тезлашиши мумкин. Гипогликемик препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, МАО ингибиторлари, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Пентобарбитал, парацетамолнинг таъсирини узайтиради. Ингичка ичакда бета-каротин, альфа-токоферол, холестеринни сўрилишини камайтириши мумкин. 

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак ёки юрак касалликлари билан боғлиқ шишлар пайдо бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Дизурия, сийдик чиқариш йўллари спазмлари, сийдикда қон пайдо бўлганида ва тана ҳарорати ошганида шифокорнинг маслаҳати зарур. 

Препарат буғдой крахмали сақлайди, шунинг учун уни глютенли энтеропатияси бўлган беморларга қўллаш мумкин эмас. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. 

Болалар. 15 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун бу ёшдаги пациентлар гуруҳига уни буюриш мумкин эмас. 

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Фитонефрин®нинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган. Дозаси ошириб юборилганида препаратнинг ножўя реакциялари кучайиши мумкин. 

Даволаш симптоматик. 

 

Чиқарилиш шакли  

100 г дан тубада. 1 тубадан қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, жойда, 15ºС дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365