Skip to main content

Фитин

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФИТИН

PHYTINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Фитин

Таъсир этувчи моддалар: фосфорнинг мураккаб органик бирикмаси, инозитфосфат кислоталарининг турли, асосан инозитгексафосфат кислотасининг калийли ва магнийли тузларининг аралашмасидан иборат.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фитин – 0,25 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стерин кислотаси ёки кальций стеарати ёки магний стеарати, тальк.

Таърифи: оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: V03А

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради, суяк тўқималарини ўсиши ва ривожланишини кучайтиради; организмда фосфор етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган касалликларда нерв тизими фаолиятини яхшилайди.

 

Қўлланилиши

Нерв тизимининг турли касалликларини, қон томир гипотонияси, неврастения, импотенция, дистрофия, рахит, остеомаляция, анемия, туберкулез, диатезлар, скрофулез, вирусли гепатитлардаги интоксикацион синдромларни даволашда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга (кўпинча маргимуш, темир препаратлари билан мажмуада) кунига 3 марта 0,25-0,5 г дан 6-8 ҳафта давомида буюрилади. 

Болаларга 1 ёшгача бўлган болаларга 0,05-0,1 г; 2-5 ёшга – 0,1-0,2 г дан; 5–14 ёшга–0,2-0,3 г дан кунига 2-3 марта қўлланади. 

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда фитин қўлланганда овқат ҳазм қилишнинг бузилиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,25 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецептсиз.

Улашиш: