Skip to main content

Ферверк

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕРВЕРК

FERVERK

 

Препаратнинг савдо номи: Ферверк

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенирамин, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби: 

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, фенирамин – 25 мг, аскорбин кислотаси – 200 мг.

ёрдамчи моддалар: сахароза, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган натрий карбоксиметилцеллюлоза, натрий сахарини, лимонли ёки малинали ҳушбўйи.  

Таърифи: оч-қаймоқ рангдан, оч-сариқ ранглигача бўлган, ўзига хос лимон ёки малина ҳидли кукун. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўткир респиратор касалликларни симптомларини баратараф этиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. 

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга, бу уни гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ: бош оғриғи ва оғриқнинг бошқа турларини йўқотади, ошган хароратни пасайтиради. 

Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш–қайтарилиши жараёнларини, углеводлар алмашинувини, қоннинг ивишини, тўқималарининг регенерациясини бошқарилишида, глюкокортикостероидлар, коллаген ва проколлагеннинг синтезида иштирок этади; капилярларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради. Организмнинг қаршилигини оширади, бу иммун тизимини рағбатлантириши билан боғлиқ. Фенирамин – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори, ринорея, буруннинг битиши ҳиссини, аксириш, кўз ёшини оқиши, қичишиш ва кўзларнинг қизаришини камайтиради.

 

Қўлланилиши 

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (симптоматик даволаш), ринофарингитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга 1 пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади. Препаратни бир стакан илиқ сувда тўлиқ эритиш ва ҳосил бўлган эритмани дарҳол ичиш керак. Препаратни овқатни қабул қилишлар орасида қабул қилган маъқул.

Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак.

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган ва кекса беморларда препаратни қабуллари орасидаги интервал 8 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Шифокорнинг маслаҳатисиз оғриқни қолдирувчи восита сифатида буюрилганида қабул қилишнинг давомийлиги 5 кундан ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия қилинган дозаларда яхши ўзлаштирилади. 

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, аллергик реакциялар, (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши). 

Кам ҳолларда – қон яратилишини бузилишлари (анемия, тромбоцитопения, метгемоглобинемия), оғизни қуриши, аккомодация фалажи, сийдикни тутилиши, уйқучанлик.

Узоқ муддат тавсия қилинганидан аҳамиятли юқори дозаларда қўлланганида, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишининг эҳтимоли ошади, периферик қон манзарасини назорат қилиш керак.

Препаратнинг барча ножўя самаралари ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Парацетамол, аскорбин кислотаси, фенирамин ёки препаратнинг хар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

– Меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичида).

– Буйрак етишмовчилиги.

– Портал гипертензия.

– Алкоголизм.

– Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.

– Болалар (15 ёшгача).

– Ҳомиладорлик (I ва III уч ойлиги) ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар етишмовчилиги, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, туғма гипербилирубинемиялар (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдромлари), вирусли гепатит, алкоголли гепатит, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол антигистамин препаратларининг седатив самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар (фенотиазин хосилалари) – ножўя таъсирларнинг ривожланиши хавфини оширади (сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият). Глюкокортикостероидлар – глаукома ривожланиши хавфини оширади.

Жигарнинг микросомал оксидланиши индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилланган фаол метаболитларининг ҳосил бўлишини оширади, бу катта бўлмаган дозани ошириб юборишларида оғир интоксикацияларнинг ривожланиши мумкинлигини белгилайди. Этанол ўткир панкреатит ривожланишига олиб келади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан, циметидин) гепатотоксик таъсири хавфини пасайтиради. Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Метаклопрамид, домперидон ёки колестерамин қабул қилинганида шифокор билан маслахатлашиш керак.

Плазмада сийдик кислотаси ва глюкоза концентрациясини миқдорий аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсатгичлари ўзгариши мумкин. 

Жигарнинг токсик шикастланишидан сақланиш учун парацетамолни алкоголли ичимликлар билан қўшиш, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишига мойил шахслар қабул қилишлари мумкин эмас. 

Алкоголли гепатози бўлган шахсларда жигар шикастланишларининг хавфи ошади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, гепатонекроз (интоксикация оқибатидаги некрознинг яққоллиги бевосита дозани ошириб юборилишининг даражасига боғлиқ). Катталарда токсик таъсири 10-15 г дан ортиқ парацетамол қабул қилинганидан кейин бўлиши мумкин: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши (қабул қилинганидан кейин 12-48 соат ўтгач); жигарнинг шикастланишини кенг клиник манзараси 1-6 кун ўтгач намоён бўлади. Кам ҳолларда жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги билан асоратланади (тубуляр некроз).

Даволаш: доза ошириб юборилганидан кейинги биринчи 6 соатда-меъдани ювиш ва SH-гуруҳи донаторларини ва глутатион синтези ўтмишдошлари метионни доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач ва N-ацетилцистеинни 12 соат ўтгач юбориш. Қўшимча терапевтик тадбирларни (кейинги метионинни юбориш, вена ичига N-ацетилцистеинни юбориш) зарурати қондаги парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек уни қабул қилганда кейинги ўтган вақт билан белгиланади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

13,1 гдан полимер қопламали қоғоз пакетчаларда. 

8, 10 пакетчадан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш  шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: