Skip to main content

Фемилекс®

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ФЕМИЛЕКC®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича 

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Фемилекс®

Халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи: сут кислотаси

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда – сут кислотаси – 

100 мг (100% моддага қайта ҳисоблаганда); ёрдамчи моддалар: суппозиторий учун асос – макрогол – 1500 (полиэтиленоксид – 1500), макрогол – 400 (полиэтиленоксид – 400).

Таърифи:

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедосимон шаклли суппозиторий. Юзасида мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Антисептик восита

АТХ коди: G01AD01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сут кислотаси қиндаги сутачитқи бактерияларнинг ҳаёт фаолиятини табиий маҳсулоти ҳисобланади, қин секретининг рН ни 3,5-4,5 диапазонда бўлишини таъминлайди.

Сут кислотали қин суппозиторийси қиннинг рН нормал кўрсаткичини тиклашга ва тутиб туришга, кислотага чидамли патоген ва шартли патоген флорани ўсишини бостиришга ёрдам беради.

Сут кислотаси вагинал инфекцияларда кузатиладиган рН ни ишқорий томонга силжишини тўғрилаш учун кислота заҳирасини ҳосил қилади. Қинни генитал инфекциялардан табиий ҳимоясига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси хақида маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Қинни бузилган микрофлорасини ва рН нормаллаштиришда, шу жумладан бактериал вагинозда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, кандидоз вульвовагинит, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, болаларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладорларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Кўкрак сутига ўтиши хақида маълумотлар йўқ.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал буюрилади. Қўллашдан олдин суппозиторийни контур ўрамдан бўшатилади. Битта қин суппозиторийсини қинга (чалқанча ётган ҳолатда оёқларни бироз букиб) суткада бир марта юборилади. Даволаш курси 10 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсири

Препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетувчи аллергик реакциялар, қичишиш, айрим ҳолларда – қинда ачишиш кутилиши мумкин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни дозаси ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Қичишиш ва ачишиш пайдо бўлганида қинда замбуруғли инфекцияни истисно қилиш учун текширув ўтказиш тавсия қилинади.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Таъсир қилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

100 мг қин суппозиторийлари. 5 суппозиторий контур уяли ўрамга жойланади. Бир ёки иккита контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: