• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Фарматекс

Home Йўриқномалар Фарматекс
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФАРМАТЕКС 

PHARMATEX

 

Препаратнинг савдо номи: Фарматекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): миристалконий хлориди

Дори шакли: қин таблеткалари

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20,0 мг миристалконий хлориди,

ёрдамчи моддалар: 110,0 мг натрий гидрокарбонати, 96,0 мг лимон кислотаси, 12,0 мг коллоид кремний диоксид, 172,0 мг микрокристалл целлюлоза, 5,3 мг магний стеарати, 363,0 мг лактоза моногидрати, 20,7 мг макрогол 6000.

Таърифи: оқ, думалоқ ҳидсиз, тешикли таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун контрацептив восита.

АТХ коди: G02BB.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Миристалконий хлориди бир вақтнинг ўзида спермицид ва антисептик восита ҳисобланади. Спермицид таъсири таъсир этувчи модданинг сперматозоидларнинг мембранасини парчалаши (дастлаб думини, сўнгра бошчасини) билан боғлиқ, бу шикастланган сперматозоид томонидан тухум хужайрани уруғланиш имконини йўқ бўлишига олиб келади. Самараси қинга юборилгандан кейин 10 минут ўтгач ривожланади.

Фарматексни қўллаш ҳомиладор бўлиш хавфини аҳамиятли даражада камайтиради, аммо уни тўлиқ бартараф қилмайди.

In vitro шароитида Neisseria gonorrhoeae, Chlamydia spp., Trichomonas vaginalis, Herpes simplex 2 типи, Staphylococcus aureus га нисбатан фаол. Mycoplasma spp. га таъсир қилмайди ва Gardnerella vaginalis, Candida albicans, Haemophilus ducreyi ва Treponema pallidum га суст таъсир қилади.

Қиннинг нормал микрофлорасига (шу жумладан Додерляйн таёқчасига) ва ҳайз кўриш циклига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Миристалконий хлориди қин шиллиқ қаватидан сўрилмайди, нормал физиологик ажралмалар билан чиқарилади ёки сув билан оддий ювиш орқали йўқотилади.

 

Қўлланилиши

Репродуктив ёшдаги аёллар учун (шу жумладан перорал контрацептивларни ёки бачадон ички контрацепциясини қўллашга қарши кўрсатма бўлганида; туғруқдан кейинги даврда, эмизиш даврида; ҳомиладорлик тўхтатилгандан кейин; менопаузадан олдинги даврда; номунтазам жинсий алоқада; перорал контрацептивларни мунтазам ишлатишда ўтказиб юборилган ёки қабул қилиш кечиктирилган ҳолда) маҳаллий контрацепцияда қўлланади.

Қин диафрагмасини ёки бачадон ички контрацепцияси ишлатилганида қўшимча маҳаллий контрацепция сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қинга қўллаш учун. 

Тўлиқ эриши учун сув билан хўлланган таблетка ётган ҳолатда қинга чуқур қилиб, жинсий алоқадан 10 минут олдин юборилади. Таъсир давомийлиги – 3 соатни ташкил этади. Ҳар бир қайта жинсий алоқадан олдин албатта янги таблеткани юбориш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, контакт дерматит, қинда ва/ёки шерикнинг жинсий аъзосида қичишиш ва ачишиш, оғриқли сийиш.

Улар пайдо бўлган ҳолларда Фарматекс препаратини қўллашни тўхтатиш керак.

Агар йўриқномада келтирилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, вагинит, қин ва бачадон бўйни шиллиқ қаватини яраланиши ва таъсирланишида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қинга юборилган ҳар қандай дори воситаси препаратнинг спермацид таъсирини камайтириши мумкин. Йод эритмалари (шу жумладан йодонатнинг 0,1% ли эритмаси) препаратни фаолсизлантиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Контрацепциянинг самарадорлиги препаратни тўғри ишлатишга боғлиқ. 

  • Жинсий алоқадан 2 соат олдин ва жинсий алоқадан кейин 2 соат давомида жинсий аъзоларни тозалаш учун совун ишлатиш тақиқланади, чунки совун Фарматекснинг таъсир этувчи моддасини парчалайди. 
  • Жинсий алоқадан кейин дарҳол ташқи жинсий аъзоларни фақат тоза сув билан тозалаш мумкин. Қинни ювиш жинсий алоқадан кейин 2 соат ўтгач бажарилади.
  • Қинга киритилган Фарматекс билан ванна қабул қилиш, денгизда, бассейнда ва сув хавзаларида чўмилиш, кейинги контрацептив  таъсирини пасайиши хавфи туфайли мумкин эмас. 
  • Фарматекс препаратини қиннинг касаллиги пайдо бўлганида, то қин дори воситалари билан даволаш тугагунича ишлатишни тўхтатиш керак. 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат контрацептив восита ҳисобланади, ҳомиладорлик вақтида қўлланмайди.

Миристалконий хлориди контрацепцияси фонида ҳомиладорлик аниқланса, ҳомиладорликни кечишига таъсири аниқланмаган. Кўкрак сути билан чиқарилмайди, эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши белгилари таърифланманган.

 

Чиқарилиш шакли  

Қин таблеткалари 20,0 мг

12 таблеткадан силикагелли полиэтилен тиқин билан беркитилган полипропилен тубада.
1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
38 Views
ОлдингисиФармадол04.06.2021
Фаслазеф04.06.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Фарматекс
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.