Skip to main content

ФарГалс

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФарГАЛС

FarGALS

 

Препаратнинг савдо номи: ФарГАЛС

Таъсир этувчи модда (ХПН): автотроф темир оксидловчи бактерияларни ундирувчи муҳитдан олинган сувли тиндирма.

Дори шакли: суюқлик

Таркиби:

100 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:автотроф темир оксидловчи бактерияларни ундирувчи муҳитдан олинган сувли тиндирма – 70 г;

ёрдамчи моддалар: калий дигидрофосфати, аммоний сульфати, темир сульфат гептофурати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, тўқ-қизил, нордонроқ буриштирувчи таъмли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва жароҳатни битказувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Препарат кенг микробларга қарши таъсир доирасига эга: граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб, спора ҳосил қилмайдиган ва спора ҳосил қиладиган бактерияларга (Escherichia coli, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Bacillus subtilis, Clostridium perfringens, Citrobacter freundii, Enterobacter agglomerans, Serratia marcescens, Morganella morganii, Acinetobacter calcoaceticus), ҳамда Candida туркуми замбуруғларига нисбатан фаол. Бундан ташқари, ярани битказувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Маҳаллий суртилганида тўкималардаги модда алмашинувини кучайтиради, уни кислород истъемол қилишни оширади, зарарланган ҳужайра ва тўқималарнинг регенерациясини тезлаштиради, ишемияга учраган соҳаларнинг васкуляризациясини яхшиланишига олиб келади; яраларнинг тарқалиб кетишни камайтиради, йирингдан тозаланишини, қайта эпителизациясини ва ёпилишини тезлаштиради.

 

Қўлланилиши

Инфекцияланган яраларни, терининг йирингли-яллиғланиш касалликларини, шу жумладан, тери лейшманиозининг ўткир некрозланувчи шаклини яра босқичида (тери яраларини иккиламчи инфекцияланишини олдини олиш учун), цервицитларни, кольпитларни, бактериал ва микоз этиологияли вульвовагинитларни, бачадон бўйни эрозиясини даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Инфекцияланган яра ва терининг йирингли-яллиғланиш касалликларини даволашда аппликация кўринишида (натив ёки дистилланган сув билан 1:1 нисбатда суюлтирилган кўринишда), суткада 1-2 марта қўлланади. Даволашнинг давомийлиги (шикастланган юзага қараб) 1 дан 14 суткагача, тери лейшманиозида 20 суткагача.

Аёллар жинсий аъзоларининг касалликларини даволашда шиллиқ қаватларини аппликацияси учун 2 мл дан (дистилланган сув билан 1:2 нисбатда суюлтирилган ҳолда) тампон кўринишида, суткада 1 мартадан қўлланади. Даволашнинг давомийлиги 3-7 кун.

Қўллашдан аввал суюқлик чайқатилсин!

 

Ножўя таъсирлари

Ярали юзага аппликация холида қўлланганида ачишиш ҳисси (бунда препаратни бекор қилиш талаб қилинмайди) пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ярага ишлов беришда препаратни йоднинг спиртли эритмалари билан бирга қўллашга йўл қўйилмайди!

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чикарилиш шакли

Суюқлик, 25 мл, 50 мл, 100 мл флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 12° С дан 25° С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Сақланганида чўкмага тушиши йўл қўйилади.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365