Skip to main content

Эуфиллин инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭУФИЛЛИН

EUPHYLLINE

 

Препаратнинг савдо номи: Эуфиллин

Таъсир этувчи модда (ХПН): aминофиллин (aminophylline)

Дори шакли: вена ичига инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аминофиллин – 24 мг;

ёрдамчи моддалар: этилендиамин, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бронхолитик восита.

АТХ коди: R03DA05

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат бронх мушакларини бўшаштиради, бронхоспазмни бартараф этади. Ўртача инотроп ва диуретик таъсир кўрсатади. Эуфиллин қон томирлар қаршилигини камайтиради, қон томирлар тонусини пасайтиради, коронар томирларни кенгайтиради, ўпка артерияси тизимида босимни пасайтиради, диафрагмани қисқаришини яхшилайди, нафас марказини рағбатлантиради, микроциркуляцияни яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Катталарда 60% эуфиллин ва янги туғилган чақалоқларда 36% эуфиллин плазма оқсиллари билан боғланади, қон ва мушак тўқималарида тақсимланади, йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Препаратнинг 90% жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлари буйрак орқали чиқарилади, 7-13% препарат ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-10 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Бронхиал астма ва турли этиологияли бронхоспазм (асосан хуружларни бартараф этиш учун); кичик қон айланишида гипертензия, юрак астмаси, айниқса хуружлар бронхоспазм ва Чейн-Стокс типида нафас олишни бузилишлари билан кечганида; церебрал қон томир хуружлари ва бош мияда қон айланишини яхшилаш учун; бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инъекция йўли билан юборилади. Секин юборилсин! Юбориш тезлиги минутига 2 мл ни ташкил қилади. Катталар учун энг юқори дозалари: бир марталик –    0,25 г (10 мл), суткалик – 0,5 г (20 мл). Болалар учун энг юқори дозалари: бир марталик – тана вазнига 2,5 мг/кг, суткалик – тана вазнига 5 мг/кг ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: жиғилдон қайнаши, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳавотирлик, бош айланиши, уйқусизлик, тремор.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритмини бузилиши, стенокардия хуружлари сонини ошиши, артериал босимни ҳатто коллапсгача пасайиши – вена ичига тез юборилганда.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, тери қичишиши, иситмали реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Артериал босимни пасайиши, пароксизмал тахикардия, экстрасистолиялар, тутқаноқ, миокард инфарктида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эфедрин, бета-адреностимуляторлар, кофеин ва фуросемид препаратнинг таъсирини кучайтиради. Фенобарбитал, фенитоин, рифампицин, изониазид, карбамазепин ёки сульфинпиразон билан мажмуада қўлланилганда эуфиллиннинг самарадорлигини пасайиши кузатилади, бу препаратнинг қўлланилаётган дозаларини оширишни талаб этиши мумкин. Препарат литий карбонати ва бета-адреноблокаторларнинг терапевтик самараларини сусайтиради. Бета-адреноблокаторларни буюриш эуфиллиннинг бронхларни кенгайтирувчи таъсирига тўсқинлик қилиш ва бронхоспазм чақириши мумкин. Эуфиллин сийдик ҳайдовчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Препаратни декстроза эритмалари билан қўллаш мумкин эмас, глюкоза, фруктоза ва левулеза эритмалари билан номутаносиб.

Номутаносиблик

Маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак функциясини яққол бузилишлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш зарурати бўлганида она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфини солиштириш керак. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Чекловлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда юз терисининг гиперемияси, уйқусизлик, ҳаракат қўзғалиши, ҳавотирлик, анорексия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, тахикардия, юрак қоринчалари аритмиялари, тремор, тарқалган тиришишлар, гипервентиляция, артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши кузатилади. Дозани ошириб юборилишини даволаш клиник манзарага боғлиқ, препаратни бекор қилиш, уни организмдан чиқарилишини рағбатлантириш ва симптоматик воситаларни буюришни ўз ичига олади.

Чиқарилиш шакли

5 мл ёки 10 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: