Skip to main content

Этоксисклерол

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭТОКСИСКЛЕРОЛ

AETHOXYSKLEROL

 

Препаратнинг савдо номи: Этоксисклерол

Таъсир этувчи модда (ХПН): лауромакрогол-400

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 ампула (2 мл) эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: луромакрогол-400 – 10 мг, 20 мг ёки 60 мг;

ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол 84,00/84,00/84,00 мг, натрий гидрофосфати 2,40/4,80/9,60 мг калий гидрофосфати 0,86/1,70/3,40 мг, инъекция учун сув 2,0 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш-яшил эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: веносклеротик восита.

АТХ коди: С05ВВ02.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Лауромакрогол-400 (полидоканол) оқсил денатурациясини чақириб, қон томирлар эндотелийсини шикастлайди. Эндотелийни шикастланиш даражаси юборилган препаратнинг концентрацияси ва ҳажмига боғлиқ.

Этоксисклерол юборилиши биланоқ дарҳол қўйиладиган эзувчи боғлов веналар деворини эзади ва шу йўл билан ҳаддан ташқари тромб ҳосил бўлишини ҳамда бошланғич шаклланган қон томир девори олди тромбини реканализациясини олдини олади. Шундай йўл билан шаклланувчи фиброз чандиқ веналарни склерозга учрашини таъминлайди.

Лауромакрогол-400 шунингдек оғриқсизлантирувчи хусусиятларга ҳам эга. У нафақат сезувчан рецепторларнинг маҳаллий қўзғалувчанлигини пасайтиради, балки сезувчан нервлар орқали ортга қайтувчан алоқани ҳам узади, бу склеротерапияни ўтказганда оғриқни йўқолишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Лауромакрогол-400 нинг ярим чиқарилиш даври икки фазали бўлиб, якуний даври 4,09 соатни ташкил этади; умумий клиренси – соатига 11,7 л; умумий дозанинг 89% қондан биринчи 12 соат давомида чиқарилади.

Лауромакрогол-400 (полидоканол) ни кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Варикоз кенгайган веналар, телеангиэктазиялар ва геморроидал тугунларни склерозини чақириш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалар

Этоксисклерол қатъий равишда вена ичига, шу жумладан телеангиэктазияларда хам вена ичига юборилиши лозим!

Препарат жуда ингичка игналар (худди инсулинникига ўхшаш) ва эркин ҳаракатланувчи поршенли шприц ёрдамида юборилади. Вена деворини тегувчи йўналишда тешиш, препаратни эса айнан вена ичига аста-секин юбориш керак.

Инъекциялар оёқлар фақат горизонтал ёки горизонталдан 30-45° га бироз кўтарилган ҳолатда бўлганида юборилади.

Инъекцияни тугатгандан кейин игна тиқилган жойни тампон билан босилади ва эзувчи боғлов қўйилади, беморга эса, даволаш муассасасидан кетмай, 30 минут давомида юриш тавсия қилинади.

Телеангиэктазияларни склерозига эришилганидан кейин эзувчи боғлов 2-3 кунга қўйилади, майда веналар склерози ўтказилганда – 5-7 кунга, ўрта ва йирик варикоз кенгайган веналар склерози ўтказилганда – 3-5 ҳафтага қўйилади. Веналарни яққол варикоз кенгайишида эластик бинтларни ёки II-III синфи компрессиясига эга тиббий пайпоқларни узоқ муддатга (бир неча ой давомида) ишлатиш тавсия қилинади.

Сонга ва оёқнинг коник шаклида боғловни силжишини олдини олиш учун адгезив компрессион бинтларни қўллаш тавсия қилинади.

Склерозни чақирувчи даволашнинг натижаси эзувчи боғлов тўғри қўйилганида анча сезиларни ошади. Бу боғловларни фақат оёқлар юқорига кўтарилган ҳолларда ечишга рухсат берилади. Ҳар гал ўриндан туришдан олдин, хатто қисқа вақтга бўлса ҳам, боғлов қайтадан қўйилади.

Варикоз кенгайган веналарнинг тарқалганлиги ва оғирлик даражасига қараб, склероз чақирувчи даволашни 1-2 ҳафтадан кейин такрорлаш мумкин бўлади.

Лауромакрогол-400 умумий суткалик дозаси тана вазнига 2 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Шундай қилиб, тана вазни 70 кг бўлган беморга суткада 5 мг/мл Этоксисклерол эритмасининг 28 мл да, 10 мг/мл Этоксисклерол эритмасининг 14 мл да ёки 30 мг/мл Этоксисклерол эритмасининг 4,6 мл да сақланувчи 140 мг лауромакрогол-400 ни юбориш мумкин.

Одатда, Этоксисклеролнинг максимал дозалари қўлланмайди.

Веналарни яққол варикоз кенгайишида склерозни чақиришни бир неча босқичда ўтказиш керак. Биринчи босқичда, айниқса юқори сезувчанлик реакцияларига мойиллиги бўлган пациентларда, препаратнинг кўпи билан бир инъекцияси юборилади. 1-2 ҳафтадан кейин биринчи инъекциянинг натижаларини ва склероз чақириладиган соҳанинг ўлчамини ҳисобга олган ҳолда, мааксимал дозаларни оширмай, препаратни юборишни такроран ўтказиш мумкин.

Варикоз кенгайган веналарнинг диаметрига қараб, Этоксисклеролнинг турли концентрациялари қўлланилади.

Этоксисклерол 5 мг/мл ли эритма кўринишида телеангиэктазияларни ва марказий веналар телеангиэктазияларини склерозини чақириш учун қўлланилади.

Этоксисклерол 10 мг/мл ли эритма кўринишида – марказий веналар телеангиэктазияларини, ретикуляр варикоз ва майда варикоз кенгайган веналарни (тери ости веналарини) склерозини чақириш учун қўлланилади.

Этоксисклерол 30 мг/мл ли эритма кўринишида – ўртача ва йирик варикоз веналарни ва I ва II даражали геморроидал тугунларни склерозини чақириш учун қўлланилади.

Варикоз тери ости веналарини склерозини чақириш

Телеангиэктазияларни склерозини чақириш

Склерози чақириладиган венанинг диаметрига қараб, бир инъекцияда 5 мг/мл ли Этоксисклерол эритмасининг 0,1-0,2 мл юборилади.

Марказий веналар телеангиэктазияларини склерозини чақириш

Склерози чақириладиган венанинг диаметрига қараб, бир инъекцияда 5 мг/мл ёки
10 мг/мл ли Этоксисклерол эритмасининг 0,1 дан 0,2 мл гача миқдори юборилади.

Майда варикоз кенгайган веналарни ва ретикуляр варикозни склерозини чақириш

Склерози чақириладиган венанинг диаметрига қараб, бир инъекцияда 10 мг/мл ли Этоксисклерол эритмасининг 0,1 дан 0,3 мл гача миқдори юборилади.

Ўртача ва йирик варикоз кенгайган веналарни склерозини чақириш

Ўртача ва йирик варикоз кенгайган веналарни склерозини чақириш учун Этоксисклеролнинг 30 мг/мл эритмаси қўлланилади, муолажани эса бир неча босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда кўпи билан 0,5-1,0 мл Этоксисклерол бир марта юборилади. Биринчи марта юбориш натижалари ва склерози чақириладиган соҳанинг ўлчамига қараб, кейинчалик бир нечта инъекцияларни (ҳар бири 2 мл гача) бажаришни ўтказиш ва лаурмакрогол-400 нинг максимал дозасини ошириш мумкин.

Тромб ҳосил бўлган ҳолларда уни, кесиш ва босиб чиқариб ташлаш йўли билан бартараф этилади.

Геморроидал тугунларни склерозини чақириш

Битта даволаш курси давомида 30 мг/мл ли Этоксисклеролнинг умумий дозаси 3 мл дан ошмаслиги керак.

Ҳар бир геморроидал тугунга препарат 1,0 мл дан ошмаган дозада, қатъий равишда тугуннинг шиллиқ қавати остига ёки юқорироқ (краниал) юборилади. Эркакларда жойлашиши бўйича соат 11 даражасида бўлган тугунни склерозини чақиришда, уретра ва простата бези яқин жойлашгани туфайли, ўзига хос эҳтиёткорликка амал қилиш лозим. Бунда Этоксисклеролнинг юбориладиган миқдори 0,5 мл дан ошмаслиги лозим. Препаратни юборишда ички анал сфинктерни шикастмаслик ва уни издан чиқишини олдини олиш учун эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Геморроидал тугунларнинг ўлчамига қараб, склеротерапияни 1-2 ҳафтадан кейин такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги градацияга мувофиқ белгиланган: жуда тез-тез (> 1/10); тез-тез (> 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас ( > 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда ( > 1/10000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолларда
(< 1/10000).

Иммун тизими томонидан

Жуда кам ҳолларда: анафилактик шок, ангионевротик шиш, тарқалган тери тошмаси, бронхиал астма.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан

Жуда кам ҳолларда: бош мияда қон айланишини ўткинчи бузилиши, бош оғриғи, мигрень, локал парестезиялар, ҳушдан кетиш, дезориентация, бош айланиши.

Кўриш аъзоси томонидан

Жуда кам ҳолларда: кўришни мигренга ўхшаш симптомлари (буюмни иккита кўриш, кўз олдида «чивинларни учиши», ёруғликни кўтара олмаслик ва кўришни сусайиши) кўринишидаги ўткинчи бузилишлари.

Юрак-қон томир тизими томонидан

Тез-тез: неоваскуляризация, гематома.

Тез-тез эмас: юза жойлашган веналар тромбофлебити, флебит.

Кам ҳолларда: чуқур жойлашган веналар тромбози, интрагеморроидал тромбоз (геморроидал тугунлар склеротерапиясида), қон кетишлари.

Жуда кам ҳолларда: юракни тўхтаб қолиши, юракни уриб кетиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси, синокаротид ҳушдан кетиш, қон томир патологияси оқибатидаги коллапс, васкулит, артериал босимни ошиши ёки пасайиши.

Нафас аъзолари томонидан

Жуда кам ҳолларда: ҳансираш, кўкрак қафасида дискомфорт ҳисси, йўтал.

Меъда-ичак йўллари томонидан

Тез-тез эмас: перианал соҳада яллиғланиш (геморроидал тугунлар склеротерапиясида).

Жуда кам ҳолларда: таъмни ўзгариши, кўнгил айниши.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан

Тез-тез: препарат юборилган жойда тери гиперпигментацияси, экхимозлар, препарат юборилган жойда ачишиш ҳисси.

Тез-тез эмас: аллергик дерматит, контакт тошма, эритема, қичишиш.

Жуда кам ҳолларда: гипертрихоз (склеротерапия соҳасида).

Репродуктив тизим томонидан

Жуда кам ҳолларда: эректил дисфункция (геморроидал тугунлар склеротерапиясида).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан

Кам ҳолларда: оёқларда оғриқ.

Тизимли реакциялар

Жуда кам ҳолларда: иситма, юз терисини “қизиб кетиши”, астения.

 

 

Юборилган жойда реакции

Тез-тез: инъекция соҳасида оғриқ (қисқа муддатли) инъекция соҳасида тромбоз (локал интраварикоз қон қуйқаси).

Тез-тез эмас: некроз, зичлашиш, шиш.

Муолажа вақтидаги асоратлар

Тез-тез эмас: препаратни юбориш жойида нервни шикастланиши.

Маҳаллий ножўя реакцилар (масалан, некрозлар), хусусан, тери ва тери ости тўқималарининг (ва кам ҳолларда нервларнинг) некрозлари Этоксисклеролни венани ўраб турувчи тўқималарга беҳосдан юборилганда қайд этилган (паравазал инъекция). Бу асоратларнинг хавфи Этоксисклеролнинг концентрацияси ва юбориладиган ҳажми ошгани сайин ортиб боради.

Геморроидал тугунларни склерозини ўтказишда инъекция вақтида ва инъекциядан кейин препарат юборилган жойда, айниқса эркакларда жойлашиши бўйича соат 11 даражасида жойлашган (простата бези соҳаси) тугунга юборилганда, ачишиш, оғриқлар, дискомфорт ва босим ҳисси каби ножўч реакциялар кузатилиши мумкин. Бу оғриқлар, одатда қисқа вақт давом этади ва кам ҳолларда 2-3 кун давомида сақланиб қолади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • лауромакрогол-400 га ва препаратнинг бошқа компонентларига аллергик реакциялар;
  • зўрайиш босқичидаги оғир кечувчи тизимли касалликлар.

Препаратни оёқларнинг варикоз кенгайган веналарини склеротерапияси учун қўлланган ҳолларда, юқорида келтирилган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар хам мавжуд:

  • иммобилизация ҳолати;
  • артерияларнинг оғир кечувчи облитерацияловчи касалликлари (Фонтейн бўйича III-IV босқичлар);
  • тромбоэмболик касалликлар;
  • тромб ҳосил бўлишини юқори хавфи (наслий тромбофилияси бўлган беморларда, тромбозни ривожланишини бир нечта омиллари: гормонал контрацептивларни ишлатиш ёки ўринбосар гормонал терапияни ўтказиш, семизликда, чекишда ёки узоқ муддатли иммобилизацияда бўлган беморларда).

Препаратни геморроидал тугунларни склеротерапияси учун қўлланган ҳолларда, юқорида келтирилган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд:

  • анал соҳасини ўткир яллиғланиши.

Эҳтиёткорлик билан

Қуйидаги ҳолатларда склеротерапияни ўтказишдан олдин тахмин қилинаётган фойда даражаси ва бўлиши мумкин бўлган асоратлар хавфи синковлик билан баҳоланиши лозим:

  • тана ҳарорати 38°С дан юқори бўлса;
  • бронхиал астма ёки аллергиянинг бошқа яққол кўринишлари;
  • оғир соматик ҳолат.

Оёқларнинг варикоз кенгайган веналарини склеротерапиясини қуйидаги ҳолатлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак:

  • артерияларнинг Фонтейн бўйича II босқичи бўлган облитерацияловчи касалликлари, агар даволаш косметик (телеангиэктазия) мақсадларида ўтказилаётган бўлса;
  • компрессион даволаш усуллари билан даволаб бўлмайдиган оёқлардаги шишлар;
  • Этоксислкеролни юбориш режелаштирилган жойда терининг яллиғланиш касалликлари;
  • микроангиопатия ёки нейропатия симптомлари;
  • чекланган ҳаракатчанлик (тавсияларга мувофиқ препарат юборилганидан сўнг 30 минут давомида юра олмайдиган беморлар).

Геморроидал тугунларни склеротерапиясини қуйидаги ҳолатлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак:

  • ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (масалан, Крон касаллиги);
  • тромбозларга маълум мойиллик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этоксисклеролни бошқа оғриқсизлантирувчи воситалар, шу жумладан умумий анестезия воситалари билан бир вақтда ишлатилганда, бу препаратларнинг юрак-қон томир тизимига таъсири кучайиши мумкин (брадикардия, артериал гипотензия).

Махсус кўрсатмалар

Этоксисклеролни юбориш веносклероз терапияни ўтказиш бўйича тажрибага эга бўлган шифокор томонидан амалга оширилиши лозим.

Склероз чақирувчи дори воситаларни артерия ичига юбориш мумкин эмас, чунки бу оғир некрозларга ва мажбурий ампутацияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда шошилинч равишда қон томир жарроҳлиги бўйича мутахассисни жалб этиш лозим.

Барча склероз чақирувчи препаратларни юз соҳасида қўллаш бўйича кўрсатмалар, интравазал инъекциялар артерияларда босимни ўзгартириши ва кўришни қайтмас бузилишига (кўрликка) олиб келиши мумкинлиги туфайли, жуда синчков равишда таҳлил қилиниши лозим.

Оёқ панжаси ва тўпиқ каби тананинг баъзи соҳаларида Этоксисклеролни беҳосдан артерия ичига юбориш хавфи юқоридир, шунинг учун ушбу анатомик соҳаларда қон томирларини склерозини чақиришда Этоксисклеролни энг паст концентрацияда фақат озгина миқдорини ишлатиш тавсия этилади.

Геморроидал тугунларни склеротерапияси оғриқ ҳиссини чақирмаслиги керак, чунки бу соҳада сезувчан нерв толалари мавжуд эмас.

Этоксисклеролнинг барча эритмалари 5% ли этанол сақлайди. Буни анамнезида алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилганига кўрсатмалар бўлган ёки дисульфирам билан даволанаётган беморларни даволашда эътиборга олиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Этоксиклеролни ҳомиладорларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсикликни борлиги кўрсатилган, лекин тератоген потенциал аниқланмаган. Этоксисклеролни ҳомиладорлик вақтида, фақат она учун фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолатларда юбориш мумкин эмас.

Лауромакрогол-400 (полидоканол) ни кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Эмизиш даврида склеротерапияни ўтказиш зарурати туғилган ҳолларда Этоксисклерол юборилганидан кейин эмизишни 2-3 кунга тўхтатиб туриш тавсия қилинади.

Автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Этоксисклеролни автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг анча юқори концентрацияси ёки катта ҳажми туфайли дозани ошириб юборилиши препарат юборилган жойда ва ўраб турувчи тўқималарда, айниқса паравазал инъекцияларда некрозни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Даволаш

а) Интраартериал инъекцияларда:

  1. Игнани артерияда қолдириш керак (агар игна қон томиридан чиққан бўлса, уни яна худди шу йўналишда киритиш керак).
  2. Исталган маҳаллий анестетикни эпинефринни (адреналинни) қўшмай, 5-10 мл юбориш керак.
  3. Артерия ичига 10000 ТБ гепарин юборилсин.
  4. Ишемияга учраган оёқни пахта билан ўраш, атрофига муз қўйиш ва уни горизонтал ҳолатда қолдириш керак.
  5. Пациентни қон томир жарроҳлиги бўлимига шошилинч равишда госпитализация қилиш керак.

б) Паравеноз инъекцияларда:

Юборилган Этоксисклеролнинг миқдори ва концентрациясига қараб, склерозни чақириш ўтказилган соҳага 5 дан 10 мл гача физиологик эритмани, иложи борича гиалуронидаза билан бирга юбориш керак. Кучли оғриқларда анестетикни (эпинефринсиз) юбориш тавсия қилинади.

Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

5, 10, 30 мг/мл дан вена ичига юбориш учун эритма. 2 мл дан препарат яшил синдириш нуқтаси ва рангли ҳалқаси: 30 мг/мл концентрация учун – кўк; 10 мг/мл концентрация учун – сариқ; 5 мг/мл концентрация учун – кул ранг ҳалқаси ёки кўк синдириш нуқтаси ва рангли ҳалқалари: – 30 мг/мл концентрация учун – қизил ва иккита кўк ҳалқаси; 10 мг/мл концентрация учун – қизил ва сариқ; 5 мг/мл концентрация учун – қизил ва иккита оқ ҳалқаси бўлган рангсиз шиша (Евр.Ф. бўйича 1 синф) ампулаларда.

5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365