Skip to main content

Этарив-Т

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭТАРИВ-Т

ETARIV-T

Препаратнинг савдо номи: Этарив-Т

Таъсир этувчи модда (ХПН): транексам кислотаси

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

Ҳар 1 мл инъекция учун эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: транексам кислотаси – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий ЭДТА, натрий метабисульфит, натрий цитрати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик восита.

АТХ коди: В02АА02

Фармакологик хусусиятлари

Этарив-Т антифибринолитик таъсир кўрсатади, шунингдек антиаллергик ва яллиғланишга қарши самараларга эга.

Таъсир механизми: плазминоген активаторини рақобатли ингибиция қилади, янада юқорирок концентрацияларда плазминни боғлайди. Тромбин вақтини узайтиради. Яллиғланиш ва аллергик реакцияларда иштирок этадиган кининлар ва бошқа пептидларни ҳосил бўлишини тормозлайди.

Фармакокинетикаси

Транексам кислотаси гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали осон ўтади, бошланғич тақсимланиш хажми (Vd) – 9-12 л ни ташкил этади. Синовиал қобиқларда ва буғим ички суюқликларида зардобдаги концентрацияга яқин концентрацияларда тўпланади. Транексам кислотасининг концентрацияси кўпчилик бошқа туқималарда қондагига нисбатан кам бўлади. Орқа мия суюқлигида транексам кислотасининг концентрацияси плазмадаги концентрациянинг тахминан 10% ни ташкил қилади. Транексам кислотаси уруғ хужайрасида аниқланади, у ерда қоннинг фибринолитик фаоллигини сусайтиради, аммо сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигига таъсир қилмайди. Плазминоген билан боғланиши – плазмадаги терапевтик концентрациясининг 2-3% ни ташкил этади. Плазма албумини билан боғланмайди. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соатгача, плазмада – 7-8 соатгача давом этади.

Асосий чиқарилиш йўли – буйрак калавалари фильтрация орқали юз беради. 95% дан кўпроқ қисми сийдик билан чиқарилади.

Тахминан 30% вена ичига (в/и) суткада 10 мг/кг дозада инъекция қилингандан кейин биринчи соат давомида, 45% – 3 соатдан кейин ва 90% – 24 соатдан кейин чиқарилади. Асосий қисми сийдик билан узгармаган ҳолда чиқарилади; аҳамиятсиз қисми биотрансформацияга учрайди: N-ацетилланган деривати ва дезаминланган декарбоксил кислотаси сийдикда аҳамиятсиз миқдорда аниқланади.

Қўлланилиши

  • Фибринолизни тарқалган кучайиши фонида қон кетишлари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи (операция вақтидаги ва операциядан кейинги даврдаги қон кетишлар, туғруқдан кейинги кон кетишлар, йўлдошни қўлда ажратиб олиш, хорионни кўчиши, ҳомиладорликдаги қон кетиши, меъда ости бези ва простата безини хавфли ўсмалари, гемофилия, фибринолитик даволашнинг геморрагик асоратлари, тромбоцитопеник пурпура, лейкозлар, жигар касалликлари, илгари стрептокиназа билан даволаш);
  • Фибринолизни махаллий кучайиши фонида қон кетишлари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи (бачадондан, бурундан, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, гематурия, простатэктомиядан кейинги қон кетишлар, бачадон бўйнини карциномаси юзасидан ўтказилган конизация, геморрагик диатез билан хасталанган беморларда тишни экстракция қилиш);
  • Қовуқда ўтказиладиган оператив аралашувлар;
  • Тизимли яллиғланиш реакцияларида, шу жумладан сепсис, перитонит, панкреонекроз, ўртача ва оғир даражадаги гестоз, турли этиологияли шокда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалаш

Тарқалган фибринолизда препаратни в/и томчилаб тана вазнига 15 мг/кг бир марталик дозада ҳар 6-8 соатда юборилади, юбориш тезлиги минутига 1 мл.

Маҳаллий фибринолизда препаратни в/и 250-500 мг бир марталик дозада юборилади ёки ичга 1-1,5 г дозада суткада 2-3 марта қабул қилинади.

Простатэктомияда ёки қовуқдаги операцияларда операция вақтида в/и га 1 г, сўнгра 1 г дан ҳар 8 соатда 3 кун давомида юборилади, шундан кейин макрогематурия йўқолгунича ичга қабул қилишга ўтилади.

Қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлганида, тизимли яллиғланиш реакцияларда в/и га 10-11 мг/кг дозада аралашувдан 20-30 минут олдин юборилади.

Коагулопатиялари бўлган беморларга тишни суғуришдан олдин в/и га тана вазнига
10 мг/кг дозада юборилади, тиш суғуриб олингандан кейин ичга 25 мг/кг дозада суткада 3-4 марта 6-8 кун давомида буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак.

Плазма креатининиДоза
120-250 мкмоль/л10 мг/кг суткада 2 марта
250-500 мкмоль/л10 мг/кг суткада 1 марта
500 мкмоль/л дан кўп5 мг/кг суткада 1 марта

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорексия, кунгил айниши, қусиш, жиғилдонни қайнаши, диарея.

МНТ томонидан: бош айланиши, ҳолсизлик, уйкучанлик, ранг ажратишни бузилиши, кўришни ноаниқлиги;

Қон ивиши тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоз, тромбоэмболия;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафасида оғрик, артериал гипотензия (в/и тез юборилганида кузатилади);

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Субарахноидал қон қуйилишлар

Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни тромбозларда (шу жумладан бош мия томирларини тромбози, миокард инфаркти, чуқур веналар тромбофлебити, тромбоэмболик синдромда) ёки уларни ривожланиш хавфи бўлганида, тромбогеморрагик асоратларда (гепарин ва билвосита антикогулянтлар билан мажмуавий даволашда), ранг ажратишни бузилиши, сийдик чиқариш йўлларининг юқори бўлимларидаги гематурия (қон қуйқаси билан обструкция бўлиши мумкин), буйрак етишмовчилигида (кумуляцияни ривожланиш хавфи ошиши туфайли) эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гемостатик препаратлар ва гемокоагулаза билан бирга қўлланганида тромб ҳосил бўлишини фаоллашиши мумкин.

В/и га юбориш учун эритма қон препаратлари, таркибида пенициллин сақлаган эритмалар, урокиназа, гипертензив воситалар (норэпинефрин, дезоксиэпинефрин гидрохлориди, метармин битартрат), тетрациклинлар, дипиридамол, диазепам билан фармацевтик жиҳатдан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаниш жараёнида кўриш ўткирлигини, ранг ажратишни, кўз туби ҳолатини аниқлаш учун офтальмолог кўригини ўтказиш лозим.

Хомиладорликда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатмалар бўйича қўлланади, транексам кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан (она плазмасидаги концентрациянинг тахминан 1% га эришган ҳолда) ажралиб чиқади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш ва ортостатик гипотензия бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Сақлаш муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: