Skip to main content

Эсмерон®

Улашиш:
  Reading time 32 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭСМЕРОН®

ESMERON

 

Препаратнинг савдо номи: Эсмерон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): рокуроний бромиди

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма. pH: 3,8–4,2

Таркиби:

Фаол модда: рокуроний бромиди 10 мг

Ёрдамчи моддалар: натрий ацетати, натрий хлориди, концентрацияланган сирка кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан оч жигарранггача бўлган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: периферик таъсирга эга бўлган қутбсизланмайдиган миорелаксант.

АТХ коди: М03АС09

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Таъсир механизми

Эсмерон® (рокуроний бромиди) – препаратларнинг ушбу синфи учун хос бўлган барча фармакологик самараларга (кураресимон) эга бўлган оралиқ таъсирли тез таъсир қилувчи, қутбсизланмайдиган миорелаксантдир. У мушакдаги ҳаракат нервининг якуний пластинкасидаги никотинли холинергик рецепторларни блоклайди. Бу таъсирнинг антагонистлари бўлиб неостигмин, эдорфониум ва пиридостигмин каби ацетилхолинэстераза ингибиторлари ҳисобланади.

Фармакодинамик таъсири

ЕD90 (тирсак нервини қўзғатувчи бош бармоқ мушакларининг қисқариш реакцияларини 90% га қисқартириш учун зарур бўлган доза) вена ичига умумий анестезияда тахминан
0,3 мг/кг -1 рокуроний бромидини ташкил қилади. ED95 чақалоқлар ва болаларга қараганда пастроқ бўлади (мос равишда 0,25, 0,35 ва 0,40 мг/кг -1).

Рокуроний бромидининг 0,6 мг/кг-1 дозасида клиник давомийлиги (скелет мушакларининг қисқариш қобилиятини спонтан назорат даражасининг 25% гача тиклангунича бўлган вақт) 30-40 минутни ташкил қилади. Умумий давомийлиги (скелет мушакларининг қисқариш қобилиятини спонтан назорат даражасининг 90% гача тиклангунича бўлган вақт) 50 минутни ташкил қилади. Рокуроний бромидининг 0,6 мг/кг-1 дозасидан кейин қисқариш қобилиятини назорат даражасининг 25% дан 75% гача спонтан қайта тиклашнинг ўртача вақти (қайта тикланиш индекси) 14 минутга тенг. Рокуроний бромидининг 0,3-0,45 мг/кг -1 га тенг қуйироқ дозаларда (1-1½ × ED 90) таъсир кейинроқ юз беради ва унинг давомийлиги камроқ бўлади. 2 мг/кг-1 дозада клиник давомийлиги
110 минутни ташкил қилади.

Оддий анестезия вақтидаги интубация

0,6 мг/кг-1 рокуроний бромиди (вена ичига умумий анестезияда 2 × ED90) вена ичига юборилгандан кейинги 60 секунд давомида деярли барча пациентларда интубация учун адекват шароитларга эришилади, уларнинг 80% да эса интубация учун шароитлар аъло сифатида баҳоланади. Ҳар қандай муолажа учун мос бўлган мушакларнинг умумий фалажига 2 минут давомида эришилади. 0,45 мг/кг -1 рокуроний бромиди юборилгандан кейин интубация учун мақбул шароитлар 90 секунддан кейин яратилади.

Тезкор кетма-кет индукция

1,0 мг/кг-1 дозадаги рокуроний бромиди юборилганидан кейин пропофол ёки фентанил/тиопентал қўллаш билан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси жараёнида интубация учун мос шароитлар 93% ва 96% пациентларда мос равишда 60 секунд давомида яратилади. Юқорида кўрсатилган пацпиентларнинг 70% да интубация учун шароитлар аъло сифатида баҳоланади. Бу дозадаги рокуроний бромиди таъсирининг клиник давомийлиги тахминан 1 соатни ташкил қилади, кейин нерв-мушак ўтказувчанлиги қайта тикланиши мумкин. 0,6 мг/кг-1 дозадаги рокуроний бромиди юборилгандан кейин пропофол ёки фентанил/тиопентал қўллаш билан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси жаарёнида интубация учун мос шароитлар 81% ва 75% пациентларда мос равишда 60 секунд давомида яратилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

0,6 мг/кг-1 рокуроний бромидига тенг интубацион дозада чақалоқлар ва болаларда препарат таъсири бошланишининг ўртача вақти катталардагига нисбатан бир мунча қисқароқ бўлади. Релаксация давомийлиги ва қисқариш қобилиятининг қайта тикланиш вақти болаларда чақалоқлар ва катталардагига қараганда қисқароқ бўлиши мумкин.

Рокуроний бромидининг 0,15 мг/кг-1 га тенг самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси таъсирининг давомийлиги энфлюран ва изофлуран анестезиясидан фойдаланилганда кекса ёшдаги ва жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (тахминан 20 минут) вена ичига анестезиядаги экскретор аъзоларнинг фаолиятини бузилишлари бўлмаган пациентлардагига (13 минут) нисбатан бироз юқори бўлиши мумкин.

Тавсия этилган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза кўп марта юборилганда тўпланиш самараси (таъсир давомийлигини ошиб бориши) кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Рокуроний бромидининг болюс дозаси бир марта вена ичига юборилгандан кейин унинг қон плазмасидаги концентрациясини ўзгариши учта экспоненциал босқичдан ўтади. Соғлом катта ёшдаги одамларда ўртача ярим чиқарилиш даври (95% ишонч оралиғи) 73 (66-80) минутни, мувозанат шароитларидаги (тахминий) тақсимланиш ҳажми 203 (193-214) мл/кг-1 ни, плазма клиренси 3,7 (3,5-3,9) мл/кг-1/мин-1 ни ташкил қилади.

Назоратланган тадқиқотларда кекса ёшдаги пациентлар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда плазма клиренси секинлашгани кўрсатилди, бироқ тадқиқотларнинг кўпчилигида кузатилаётган фарқлар статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлмаган. Жигар касалликлари бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври ўртача 30 минутга ошади, клиренс 1 мл/кг-1/мин-1 га пасаяди.

Чақалоқларда (3 ойликдан 1 ёшгача бўлган) мувозанат шароитларидаги (тахминий) тақсимланиш ҳажми катталар ва болалардаги ушбу кўрсатгичларга нисбатан ошган.

Каттароқ ёшдаги болаларда (3-8 ёш) катталар, кичикроқ ёшдаги (1-3 ёш) ва чақалоқларга нисбатан клиренсни ошиши ва ярим чиқарилиш даврини қисқариши (тахминан 20 минут) кузатилади.

Ўпканинг механик вентиляциясини енгиллаштириш учун 20 соат ёки кўпроқ вақт давомида препаратни узлуксиз инфузия шаклида юборилганда мувозанат шароитларида ўртача ярим чиқарилиш даври ва ўртача тақсимлаш ҳажми (тахминий) ошади. Назоратланган клиник тадқиқотлар доирасида (мульти) аъзолар етишмовчилигининг табиати ва даражаси ва пациентларнинг шахсий хусусиятларга боғлиқ равишда жиддий фарқлар аниқланган. Кўп аъзолар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўртача (± стандарт четланиш (SD)) ярим чиқарилиш даври 21,5 (±3,3) соатни, мувозанат шароитдаги (тахминий) тақсимланиш ҳажми – 1,5 (±0,8) л/кг-1 ни ва плазма клиренси –
2,1 (±0,8) мл/кг-1/мин-1 ни ташкил қилган.

Рокуроний бромиди сийдик ва сафро билан чиқарилади. Сийдик билан чиқарилиш 12-24 соат давомида 40% га етади. Рокуроний бромидининг радиоактив изотопи билан нишонланган инъекция қилингандан кейин унинг экскрецияси 9 кун давомида ўртача сийдик билан 47% ва ахлат билан 43% ни ташкил қилди. Препаратнинг тахминан 50% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Жадал даволаш бўлими

Жадал даволаш бўлимида рокуроний бромидининг узлуксиз инфузиясидан кейин тўрт разрядли рағбатлантириш кўрсаткичининг 0,7 гача қайта тикланиш вақти инфузия охиридаги блокада даражасига боғлиқ бўлади.

Узлуксиз инфузиядан кейин 20 соат ёки кўпроқ вақт давомидаги инфузиядан кейин T2 нинг тўрт разрядли рағбатлантиришга қайтиши билан тўрт разрядли рағбатлантириш кўрсаткичининг 0,7 гача қайта тикланиши ўртасидаги ўртача вақт (диапазон) кўп аъзолар етишмовчилиги бўлмаган пациентларда 1,5 (1-5) соатни ва кўп аъзолар етишмовчилиги бўлган пациентларда 4 (1-25) ни ташкил қилади.

Юрак-қон томир жарроҳлиги

Юракда операция ўтказиш режалаштирилаётган пациентларда Эсмерон® препаратининг  0,6-0,9 мг/кг-1 дозаси юборилгандан кейин максимал блокнинг ривожланиш вақтида кузатиладиган энг кўп учрайдиган ўзгаришлар бўлиб пульснинг назорат даражаларининг 9% гача кучсиз ва клиник жиҳатдан ифодаланмаган тезлашиши ва ўртача артериал босимнинг 16% гача ортиши ҳисобланади.

Нерв-мушак ўтказувчанлигини тикланиши

T2 такроран пайдо бўлганида ёки клиник қайта тикланишнинг дастлабки белгиларида ацетилхолинэстераза ингибиторларининг (неостигмин, пиридостигмин ёки эдрофоний) юборилиши Эсмерон® препарати таъсирида ҳосил қилинган блокдан кейин нерв-мушак ўтказувчанлигининг қайта тикланишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Эсмерон® препарати қуйидагилар учун қўлланилади:

  • режали жарроҳлик операциялар ва анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказишда трахея интубациясини енгиллаштириш ва катталарда турли кўринишдаги жарроҳлик аралашувлар вақтида скелет мушаклари релаксациясини таъминлаш учун;
  • режали жарроҳлик операциялар ва анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказишда трахея интубациясини енгиллаштириш ва 1 ойликдан катта болаларда турли кўринишдаги жарроҳлик аралашувлар вақтида скелет мушаклари релаксациясини таъминлаш учун;
  • катталарда жадал даволаш бўлимларида ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказишда трахея интубациясини енгиллаштириш (болалар ва кекса ёшдаги беморлардан ташқари) учун.

Қўллаш усули ва дозалари

Бошқа миорелаксантлар каби Эсмерон® фақат бундай препаратларнинг таъсири ёки қўлланилишини биладиган тажрибали клиницист томонидан ёки тажрибали клиницист назорати остида юборилиши керак.

Эсмерон® препарати дозасини бошқа миорелаксантларни қўллашдаги бўлгани каби ҳар бир бемор учун шахсий равишда танлаб олиниши керак. Дозани танлашда анестезия усули ва операциянинг кўзда тутилган давомийлиги, седация усули ва механик вентиляциянинг кутилаётган давомийлиги, бирга буюрилган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири мумкинлиги, шунингдек пациентнинг умумий ҳолатини ҳисобга олиш лозим.

Нерв-мушак блокини баҳолаш ва ўтказувчанликни қайта тиклаш учун нерв-мушак мониторингининг тегишли усулларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Ингаляцион анестетиклар Эсмерон® препарати чақирган нерв-мушак блокини кучайтиради. Бироқ ушбу кучайиш фақат умумий анестезия жараёнида тўқималардаги учувчан моддалар концентрацияси шундай ўзаро таъсир учун етарли бўлган даражага етган ҳоллардагина клиник жиҳатдан аҳамиятга эга бўлади.

Шунинг учун Эсмерон® препаратининг дозаларини танлашни узоқроқ интерваллар билан пастроқ самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаларни юбориш йўли билан ёки ингаляцион наркоздан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган узоқ давом этувчи (1 соатдан кўпроқ) муолажалар вақтида Эсмерон® препарати инфузиясининг пастроқ даражадаги тезликларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Катта пациентларда эндотрахеал интубацияни ўтказишдаги умумий схема сифатида ва турли давомийликдаги операцияларда мушаклар релаксациясини таъминлаш ва жадал даволаш бўлимида фойдаланиш учун қуйидаги дозалар тавсия қилиниши мумкин.

Жарроҳлик муолажалари

Трахеал интубация:

Оддий анестезия вақтида эндотрахеал интубацияни ўтказиш учун рокуроний бромидининг стандарт дозаси 0,6 мг/кг1 ни ташкил қилади, шундан кейин трахея интубцияси учун мос шароитлар кўпчилик пациентларда тахминан 60 секунддан кейин ривожланади.

Трахея интубацияси шароитларини енгиллаштириш учун анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказишда рокуроний бромидининг тавсия этилган дозаси 1,0 мг/кг-1 ни ташкил қилади, шундан кейин трахея интубацияси учун мос шароитлар кўпчилик пациентларда тахминан 60 секунддан кейин ривожланади.

Анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказиш учун рокуроний бромидидан
0,6 мг/кг-1 дозада фойдаланилганда пациентда трахея интубациясини препарат юборилгандан кейин 90 секунд ўтгач ўтказиш тавсия қилинади.

Кесарев кесиш операцияси ўтказилаётган пациентларга нисбатан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказишга зарур бўлган рокуроний бромиди дозасини аниқлаш учун “Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг.

Юқори дозалар

Юқорироқ дозани танлаш ҳар бир пациент учун асосланган бўлиши керак. Жарроҳлик операцияларни ўтказишда рокуроний бромидининг 2 мг/кг гача бўлган бошланғич дозаларда юбориш юрак-қон томир тизими томонидан ҳеч қандай ножўя самараларсиз ўтганлиги қайд қилинган. Рокуроний бромидини бу дозаларда қўллаш унинг таъсирининг бошланиш вақтини қисқартиради ва таъсир давомийлигини узайтиради («Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг).

Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалар

Рокуроний бромидининг тавсия қилинган самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси 0,15 мг/кг-1 ташкил қилади; узоқ ингаляцион наркоз ҳолатида уни 0,075-0,1 мг/кг-1 гача камайтириш керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаларни мушакларнинг қисқаришлари амплитудаси назорат даражасининг 25% гача қайта тикланганда ёки тўрт разрядли раҳбатлантириш тартибида 2-3 та жавоб реакциялари пайдо бўлганда юбориш афзалроқдир.

Узлуксиз инфузия:

Агар рокуроний бромиди узлуксиз инфузия ёрдамида юборилса, 0,6 мг/кг-1 рокуроний бромиди бўлган юклама дозадан бошлаш, нерв-мушак ўтказувчанлиги қайта тиклана бошлаганда эса инфузияни бошлаш тавсия қилинади. Юбориш тезлигини шундай танлаб олиш керакки, мушаклар қисқариши катталиги назорат даражасининг 10% даражасида бўлиши ёки тўрт разрядли раҳбатлантириш тартибида 1-2 та жавоб реакцияларининг мавжуд бўлиши ушлаб турилиши керак.

Катта пациентларда вена ичига анестезияда нерв-мушак блокадасини шу даражада ушлаб туриш учун зарур бўлган инфузия тезлиги 0,3-0,6 мг/кг-1·соат-1ни ташкил қилади, ингаляцион наркозда эса препаратни юбориш тезлиги 0,3 мг/кг-1·соат-1 дан
0,4 мг/кг-1·соат-1 гача ўзгаради. Нерв-мушак ўтказувчанлигининг доимий мониторингини ўтказиш тавсия қилинади, чунки инфузиянинг керакли тезлиги пациентнинг ўзига хос хусусиятлари ва анестезиянинг турли усулларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.

Болалар:

Чақалоқлар (28 кунликдан – 23 ойликкача), болалар (2-11 ёш) ва ўсмирлар (12-18 ёш) учун препаратнинг интубацияда стандарт анестезия сифатида фойдаланиладиган тавсия қилинган дозалари ва самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалари катта пациентларники билан бир хилдир.

Педиатрияда узлуксиз инфузияни ўтказишда инфузия тезлиги катта ёшдагилардаги билан бир хилдир, инфузиянинг юқорироқ тезликлари талаб қилиниши мумкин бўлган болалар бундан мустасно. Болалар учун инфузиянинг тавсия қилинган тезлиги катталар учун тавсия қилинган тезлиги билан бир хилдир. Муолажани ўтказиш вақтида мушаклар қисқариши катталиги назорат даражасининг 10% даражасида бўлиши ёки тўрт разрядли рағбатлантириш тартибида 1-2 та жавоб реакцияларининг мавжуд бўлишини ушлаб туриш учун тезликка тузатиш киритиш керак.

Ҳозирги вақтда рокуроний бромидини янги туғилган чақалоқларда (0-1 ойлик) қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Болаларда анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси муолажаси вақтида рокуроний бромидини қўллаш тажрибаси чекланган. Шунинг учун болаларда анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси муолажаси вақтида трахея интубациясини ўтказишни енгиллаштириш учун рокуроний бромиди тавсия қилинмайди.

Кекса пациентлар ва жигар ва/ёки ўт чиқариш йўллари касалликларига ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар:

Оддий анестезия учун кекса пациентлар ва жигар ва/ёки ўт чиқариш йўллари касалликлари ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар интубациясида қўлланилувчи препаратнинг стандарт дозаси 0,6 мг/кг-1 рокуроний бромиди ҳисобланади.

Миорелаксант таъсирининг узайтирилган давомийлиги кўзда тутилган пациентларда тезкор кетма-кет индукция муолажасини ўтказишда 0,6 мг/кг-1 рокуроний бромидига тенг дозадан фойдаланиш тавсия қилинади. Юбориш усулидан қатъий назар ушбу пациентлар учун тавсия қилинган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза 0,075-0,1 мг/кг-1 рокуроний бромидини, тавсия қилинган инфузия тезлиги эса – 0,3-0,4 мг/кг-1·соат-1 ни ташкил қилади (яна “Узлуксиз инфузия” га ҳам қаранг).

Ортиқча тана вазнига эга бўлган ва семиз пациентлар

Препаратни ортиқча тана вазнига эга бўлган ёки семиз пациентларда (тана вазни индекси қиймати 30 дан баланд бўлган беморлар шундай беморлар ҳисобланади) ушбу ёш ва жинс учун меъёрида бўлган тана вазни индекси кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоблаш орқали рокуроний бромиди дозасини камайтириш керак.

Жадал даволаш бўлимидаги муолажалар

Трахея интубацияси

Трахея интубацияси учун юқоридаги жаррохлик муолажаларига бағишланган бўлимда таърифланган препарат дозаларидан фойдаланиш лозим.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозалар:

0,6 мг/кг-1 рокуроний бромиди бўлган дозадан бошлаш, кейин мушаклар қисқариши катталиги назорат даражасининг 10% даражасигача қайта тикланиши ёки тўрт разрядли рағбатлантириш тартибида 1-2 та жавоб реакцияларини олиниши билан препаратнинг узлуксиз инфузиясига ўтиш тавсия қилинади. Дозалаш доимо ҳар бир пациент учун шахсий равишда титрланган бўлиши керак.

Нерв-мушак блокини 80-90% даражасида (тўрт разрядли раҳбатлантириш тартибида 1-2 та жавоб) самарани бир маромда ушлаб туриш учун инфузиянинг тавсия қилинган бошланғич тезлиги катта пациентларда юборишнинг дастлабки соати давомида 0,3-
0,6 мг/кг-1·соат-1 ни ташкил қилади, кейин 6-12 соат давомида инфузия тезлигини пациентнинг ўзига хос жавобига мувофиқ ҳолда пасайтириш керак. Шундай қилиб, препаратнинг маълум дозасига бўлган шахсий равишдаги эҳтиёж нисбатан ўзгармасдан қолади.

Назоратланган клиник тадқиқотлар доирасида препаратни пациентларга юборишнинг соат бўйича тезликларида жиддий фарқлар аниқланди, уларнинг ўртача қийматлари аъзолар етишмовчилигининг табиати ва даражаси, ёндош препаратлар ва пациентларнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ равишда 0,2 мг/кг-1·соат-1 дан 0,5 мг/кг-1·соат-1 гача ўзгарган. Пациент ҳолатининг оптимал назорати ва нерв-мушак ўтказувчанлик кузатини таъминлаш қатъий тавсия қилинади. Дори воситасини 7 кун давомида юбориш даври ўрганилган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларнинг чекланганлиги туфайли болалар ва кекса пациентларда жадал даволаш бўлимларида ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказишни енгиллаштириш учун Эсмерон® дан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Препаратни юбориш

Эсмерон® болюс инъекциялар ва узлуксиз инфузиялар кўринишида вена ичига юборилади (“Препаратдан фойдаланиш бўйича қўлланма” бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Кўп учрайдиган ножўя таъсирларига қуйидагилар киради: инъекция жойидаги реакциялар/оғриқ, организм ҳолати асосий кўрсаткичларининг ўзгариши ва нерв-мушак блоки давомийлигини ошиши. Пострегистрацион даврда препаратнинг энг кўп хабар қилинган жиддий ножўя таъсирлари сифатида «анафилактик ва анафилактоид реакциялар» ва улар билан боғлиқ бўлган симптомлар бўлган. Қуйидаги жадвалда келтирилган тушинтиришларга ҳам қаранг.

 

MedDRA бўйича тизим-аъзолар синфи

Учраш тез-тезлиги a
Тез-тез эмас/кам холлардаb

(<1/100, >1/10 000)

Жуда кам холларда

(<1/10 000)

Иммун тизими томонидан бузилишлар

 

 

 Ўта юқори сезувчанлик

Анафилактик реакция

Анафилактоид реакция

Анафилактик шок

Анафилактоид шок

Нерв тизими томонидан бузилишлар Суст фалаж
Юрак фаолияти томонидан бузилишларТахикардия 
Қон томирлари томонидан бузилишларГипотензияҚон томирлар етишмовчилиги ва шок

Гиперемия

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолар томонидан бузилишлар Бронхоспазм
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

 

 Ангионевротик шиш

Эшакеми

Тошма

Эритематоз тошма

Скелет мушаклари ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Мушак кучсизлигис

Стероид миопатияс

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакцияларПрепаратнинг самарасизлиги

Дори воситасининг самараси/терапевтик жавобни сусайиши

Дори воситасининг самараси/терапевтик жавобни кучайиши

Инъекция жойида оғриқ

Инъекция жойида реакция

Юзни шиши

Хавфли гипертермия

 

 

 

 

Жароҳатлар, заҳарланишлар ва муалажаларнинг асоратлари Нерв-мушак блокининг узайиши

Анестезиядан кейин нерв-мушак ўтказувчанлиги қайта тикланишининг секинлашиши

Анестезиядан кейинги нафас олишдаги асоратлар

MedDRA 8.1-версияси

a Учраш тез-тезлиги пострегистрацион даврда препаратни кузатишда олинган маълумотлар ва умумий адабиётлардаги маълумотлар асосида баҳоланади.

b Пострегистрацион даврда препаратни кузатишда олинган маълумотлар аниқ учраш тез-тезлигини аниқлашга имкон бермайди. Шу сабабли, хабар қилинган тез-тезлиги бешта тоифага эмас, балки икки тоифага бўлинган.

с Жадал даволаш бўлимида узоқ вақт қўлланганидан кейин.

Анафилактик реакциялар

Жуда кам ҳолларда, бироқ миорелаксантлар, шу жумладан Эсмерон® қўлланилиши натижасида оғир анафилактик реакцияларнинг вужудга келиши тўғрисида хабар қилинган. Анафилактик/ анафилактоид реакциялар: бронхоспазм, юрак-қон томирлари томонидан бузилишлар (масалан, гипотензия, тахикардия, томир коллапси – шок) ва тери томонидан ўзгаришлар (масалан, ангионевротик шиш, эшакеми). Айрим ҳолларда бу реакциялар ўлимга олиб келган. Ушбу реакцияларнинг оғир бўлиши мумкинлиги туфайли доимо уларнинг вужудга келиши мумкинлигини ҳисобга олиш ва тегишли эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим.

Миорелаксантларнинг инъекция жойида ҳам, тизимли равишда ҳам гистаминни ажратиб чиқариши мумкинлиги яхши маълум, шунинг учун ушбу препаратларни юборишда инъекциялар жойида қичишиш ва эритематоз реакциялар ва/ёки тарқалган гистаминсимон (анафилактоид) реакцияларнинг вужудга келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак (шунингдек юқоридаги анафилактик реакцияларга қаранг).

0,3-0,9 мг/кг-1 рокуроний бромиди тезкор болюс юборилганидан кейин плазмадаги гистаминнинг ўртача концентрациясини фақат аҳамиятсиз даражада ошиши кўрсатилган.

Нерв-мушак блокининг давомийлигини узайиши

Миорелаксантларнинг дори препаратлари синфи сифатидаги энг кўп учрайдиган ножўя реакцияси бўлиб уларнинг фармакологик таъсири даврининг керакли даврдан ортиқча даражада узайиши ҳисобланади. Бу реакцияларнинг даражаси скелет-мушакларнинг кучсизланишидан тортиб нафас етишмовчилиги ёки апноэга олиб келувчи скелет мушакларининг чуқур ва давомли фалажигача ўзгариши мумкин.

Миопатия

Миопатия жадал даволаш бўлимида турли миорелаксантлардан глюкокортикостероидлар билан бирга фойдаланилгандан кейин қайд қилинган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)

Препаратни юбориш жойидаги реакциялар

Анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси вақтида айниқса бемор ҳали ҳушида бўлганида ва айниқса анестезия индукцияси учун восита сифатида пропофол қўлланилганда инъекция қилингандаги оғриқни ҳис қилишлар тўғрисида хабар қилинган. Клиник тадқиқотларда инъекция вақтидаги оғриқлар тўғрисида пропофол қўллаш билан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси ўтказилган пациентларнинг 16% да ҳамда фентанил ва тиопентал натрий қўллаш билан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси ўтказилган пациентларнинг 0,5% камроғида қайд қилинган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Рекуроний ёки бромид-ион ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйида санаб ўтилган дори препаратларнинг қутбсизланмайдиган миорелаксантларнинг таъсир кучига ва давомийлигига таъсир кўрсатиши кўрсатиб берилган.

Бошқа дори препаратларининг Эсмерон® га таъсири

Самарани кучайиши

  • Галогенлаштирилган учувчан анестетиклар Эсмерон® препарати чақирган нерв-мушак блокини кучайтиради. Бу самара фақат самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаларни юборилганда сезиларли бўлади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Ацетилхолинэстераза ингибиторлари ёрдамида нерв-мушак ўтказувчанлигининг қайта тикланиши секинлашиши мумкин.
  • Аввал суксаметонийнинг юборилиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
  • Жадал даволаш бўлимида узоқ вақт давомида глюкокортикостероидларни ва Эсмерон® препаратини билан бирга юбориш нерв-мушак блокининг давомийлигининг ошиши ёки миопатияга олиб келиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).

Бошқа гуруҳлардаги препаратлар

  • Антибиотиклар: аминогликозидлар, линкозамидлар ва полипептид антибиотиклар, ациламино-пенициллин қатори антибиотиклари;
  • Диуретиклар, хинидин ва унинг изомери хинин, магний тузлари, кальций каналлари блокаторлари, литий тузлари, маҳаллий анестетиклар (вена ичига юборилувчи лидокаин, эпидурал бупивакаин) ва фенитоин ёки β-адреноблокаторларнинг ўткир юборилиши.
  • Рекураризация операциядан кейинги юборишларда қайд қилинган: аминогликозидлар, линкозамид, ациламино-пенициллин қатори полипептидлари ва антибиотиклари, хинидин, хинин ва магний тузлари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Самарани пасайиши

  • Аввал фенитоин ёки карбамазепиннинг узоқ вақт юборилиши.
  • Протеаза ингибиторлари (габексат, улинастатин).

Самарани ўзгариши

  • Эсмерон® препарати билан бирга бошқа қутбсизламайдиган миорелаксантларни юборилиши юбориш кетма-кетлиги ва қўлланилаётган миорелаксантга боғлиқ равишда нерв-мушак блокини сусайиши ёки кучайишига олиб келиши мумкин.
  • Эсмерон® препаратидан кейин юбориладиган суксаметоний Эсмерон® препарати томонидан чақирилган нерв-мушак блокини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин.

Эсмерон® препаратининг бошқа дори препаратларига таъсири

Эсмерон® препаратининг лидокаин билан мажмуаси лидокаиннинг таъсирини тезроқ бошланишига олиб келиши мумкин.

Номутаносиблик

Қуйидаги препаратларни сақловчи эритмаларга қўшилганда Эсмерон® препаратининг физик номутаносиблиги ҳужжатлаштирилган: амфотерицин, амоксициллин, азатиоприн, цефазолин, клоксациллин, дексаметазон, диазепам, эноксимон, эритромицин, фамотидин, фуросемид, натрий сукцинат гидрокортизони, инсулин, метогекситал, метилпреднизолон, преднизолон натрий сукцинат, тиопентал, триметоприм ва ванкомицин. Эсмерон® препарати шунингдек Интралипид препарати билан ҳам номутаносиб.

Эсмерон® препаратини “Препаратдан фойдаланиш бўйича қўлланма” бўлимида кўрсатилганларидан бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Агар Эсмерон® препарати бошқа дори препаратлари билан битта инфузион тизим орқали юборилса, Эсмерон® препарати ва у билан номутансиб, шунингдек мутаносиблиги аниқланмаган препаратни юбориш ўртасида тизимни (масалан, 0,9% ли NaCl эритмаси ёрдамида) яхшилаб ювиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Эсмерон® нафас олиш мушаклари фалажини чақирганлиги сабабли ушбу препаратни қабул қилувчи беморларда мустақил нафас олиш адекват қайта тиклангунича ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказиш жуда зарур. Бошқа миорелаксантлар билан бўлгани каби айниқса препаратдан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси усули таркибида фойдаланилган ҳолларда трахея интубациясида қийинчиликлар вужудга келиши мумкинлигини кўзда тутиш муҳимдир.

Бошқа миорелаксантлар билан бўлгани каби Эсмерон® препарати қўлланилганидан кейин ҳам қолдиқ блокнинг ривожланиш ҳолатлари қайд этилган. Қолдиқ блокнинг ривожланиши натижасидаги асоратларнинг олдини олиш учун трахея экстубациясини фақат нерв-мушак ўтказувчанлиги етарли даражада тикланганидан кейингина ўтказиш тавсия қилинади. Гериатрик пациентлар (65 ёш ва ундан катта) нерв-мушак ўтказувчанлигининг қолдиқ блок ривожланишини юқори хавфига эгалар. Операциядан кейинги даврда экстубациядан кейин қолдиқ блокнинг ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш лозим (масалан, дориларнинг ўзаро таъсири ёки беморнинг ҳолати). Айниқса қолдиқ блокнинг вужудга келиш эҳтимоли энг баланд бўлган ҳолатларда нерв-мушак ўтказувчанлигини қайта тикловчи дори воситаларини юбориш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Миорелаксантлар юборилгандан кейин анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин. Шунинг учун мақсади шундай реакцияларни даволаш бўлган эҳтиёткорлик чораларини доимо кўриш керак. Айниқса анамнезда миорелаксантларга нисбатан анафилактик реакциялар мавжуд бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак, чунки миорелаксантларга нисбатан кесишган аллергик реактивлик ҳолатлари маълум.

Жадал даволаш бўлимида бўлган пациентларга узоқ вақт миорелаксантлар юборилгандан кейин узайган нерв-мушак блоки ва/ёки мушакларнинг кучсизланишининг ривожланиши қайд қилиниши мумкин. Нерв-мушак блокини узайиши мумкинлиги ва/ёки дозасини ошириб юборилишининг олдини олиш учун миорелаксантлар қўллаш даври давомида нерв-мушак ўтказувчанлигини ҳамда пациентларнинг адекват оғриқ қолдирувчи ва седатив препаратларни қабул қилишларини мониторинг қилиш амалга оширилади. Бундан ташқари миорелаксантларни пациентнинг шахсий реакцияларига мос ҳолда синчковлик билан танлаб олинган дозаларда юбориш лозим, бунда юбориш миорелаксантларнинг таъсири билан таниш бўлган тажрибали шифокор томонидан ёки унинг назорати остида, шунингдек тегишли нерв-мушак мониторинги техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.

Қутбсизланмайдиган миорелаксантлар глюкокортикостероидларбилан даволаш билан мажмуада жадал даволаш бўлимида узоқ вақт юборилгандан кейин миопатия ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳам миорелаксантлар, ҳам глюкокортикостероидларни қабул қилувчи пациентларда миорелаксантларни юбориш даври иложи борича чекланган бўлиши керак.

Агар интубация учун суксаметоний қўлланилса, Эсмерон® препаратини юборишни суксаметоний томонидан ҳосил қилинган блокдан кейинги нерв-мушак ўтказувчанлиги клиник қайта тиклангунича кечиктириш керак.

Қуйидаги омиллар Эсмерон® препаратининг фармакокинетикаси ва/ёки фармакодинамикасига таъсир кўрсатиши мумкин:

Жигар ва/ёки ўт чиқариш йўллари касалликлари  ва буйрак етишмовчилиги

Рокуроний бромиди сийдик ва сафро билан чиқарилганлиги сабабли жигар ва/ёки сафро чиқариш йўлларининг клиник жиҳатдан яққол ифодаланган касалликлари ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ундан эҳтиётлик билан фойдаланиш лозим. Пациентларнинг бу гуруҳида 0,6 мг/кг-1 дозадаги рокуроний бромиди таъсирини узайиши кузатилган.

Қонда айланиб юриш вақтини ошиши

Юрак-қон томирлари касалликлари, кексалар ва тақсимлаш ҳажмини ошишига олиб келувчи шиш каби препаратнинг қонда айланиб юриш вақтини ошиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар препарат таъсирининг кечроқ бошланишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги клиренси паслиги туфайли таъсир давомийлиги ҳам ошиши мумкин.

Нерв-мушак тизими касалликлари

Бошқа миорелаксантлар каби Эсмерон® препаратини нерв-мушак тизими касалликлари бўлган ёки полиомиелитни бошидан кечирган пациентларда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки бундай ҳолатларда мушак релаксантларига реакция жиддий равишда ўзгарган бўлиши мумкин. Ушбу ўзгаришларнинг ифодаланганлиги ва йўналиши турлича бўлиши мумкин. Оғир миастения ёки миастеник синдроми (Итон-Ламберт синдроми) бўлган пациентларда Эсмерон® препаратининг кичик дозалари яққол ифодаланган нерв-мушак блокини ҳосил қилиши мумкин, шунинг учун Эсмерон® препаратининг дозасини пациентнинг шахсий равишдаги реакциясига мос ҳолда танлаш лозим.

Гипотермия

Гипотермия фонида жарроҳлик аралашувлари ўтказилганда Эсмерон® препаратининг нерв-мушак тизимига бўлган блоклаш самараси кучаяди, таъсирининг давомийлиги эса ошади.

Семизлик

Бошқа миорелаксантлар билан бўлгани каби семиз пациентларда фойдаланилганда таъсир давомийлиги ва нерв-мушак ўтказувчанлигининг спонтан тикланиш вақтини ошиши Эсмерон® препарати учун ҳам хос бўлиши мумкин (доза ҳақиқий тана вазнидан келиб чиқиб ҳисобланган ҳолларда).

Куйишлар

Куйишлар мавжуд бўлган пациентларда қутбсизламайдиган миорелаксантларга нисбатан чидамлилик ривожланиши мумкин. Самарали дозани титрлаш усули билан танлашни ўтказиш лозим.

Эсмерон® препаратининг самарасини кучайтириши мумкин бўлган ҳолатлар

Гипокалиемия (масалан, оғир кўнгил айниши, диарея ёки диуретиклар билан даволашдан кейин), гипермагниемия, гипокальциемия (жуда кўп қуйишлардан кейин), гипопротеинемия, сувсизланиш, ацидоз, гиперкапния, кахексия.

Шунинг учун электролитлар мувозанатининг оғир бузилишлари, қондаги pH ўзгаришлари ёки дегидратация иложи борича мувофиқлаштирилиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Рокуроний бромидини ҳомиладор аёлларда қўлланилиши тўғрисидаги клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳозиргача ҳомиладорликнинг бориш жараёни, эмбрионал/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатиши аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларга Эсмерон® препаратини буюриш масаласига алоҳида эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим.

Кесарев кесиш

Кесарев кесиш операцияларини ўтказишда, агар трахея интубациясида қийинчиликлар кўзда тутилмаган ва анестетикнинг етарли дозаси юборилган бўлса ёки суксаметоний қўллаш билан ўтказилган интубациядан кейин, Эсмерон® препаратидан анестезиянинг тезкор кетма-кет индукцияси усули таркибида фойдаланиш мумкин. 0,6 мг/кг-1 дозадаги Эсмерон® препаратининг кесарев кесиш операциясини ўтказган аёллар учун хавфсиз эканлиги кўрсатилган. Эсмерон® препарати Апгар шкаласи бўйича баҳога, ҳомиланинг мушак тонусига ёки унинг кардиореспиратор мослашувига таъсир кўрсатмайди. Киндик тасмасидан олинган қон намунаси таҳлиллари рокуроний бромиди жуда оз миқдорининг йўлдош тўсиғи орқали ўтишини кўрсатади, бу эса янги туғилган чақалоқда клиник жиҳатдан жиддий бўлган нохуш самараларнинг вужудга келишига олиб келмайди.

1-изоҳ: 1,0 мг/кг-1 доза анестезиянинг тезкор кетма-кет индукциясини ўтказишда ўрганилган, бироқ кесарев кесиш операциясини ўтказган пациентларда ўрганилмаган. Шунинг учун пациентларнинг ушбу гуруҳида фақат 0,6 мг/кг-1 доза тавсия қилинган доза ҳисобланади.

2-изоҳ: нерв-мушак ўтказувчанлигининг қайта тикланиши ҳомиладорликдаги токсикозни даволаш учун магний тузларини қабул қилаётган пациентларда миорелаксантлар юборилгандан кейин секинлашган ёки тўлиқ бўлмаслиги мумкин, чунки магний тузлари нерв-мушак блокини кучайтиради. Шунинг учун бундай пациентларда Эсмерон® препаратининг дозаси пасайтирилган бўлиши ва мушак жавобига боғлиқ равишда уларни титрлаш зарур.

Лактация

Эсмерон® препаратининг кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар кўкрак сутида оз миқдордаги Эсмерон® препаратининг мавжудлигини кўрсатган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари ушбу препаратнинг ҳомиладорликнинг бориш жараёни, эмбрионал/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатишини кўрсатмайди. Эсмерон® препаратини эмизикли онага фақат уни кузатиб бораётган шифокорнинг фикрига кўра препаратдан фойдаланишнинг кутилган афзалликлари хавфлардан устун бўлган ҳоллардагина буюрилиши керак.

Автотронспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Эсмерон® препаратидан умумий анестезияни ўтказишда ёрдамчи восита сифатида фойдаланилганлиги учун амбулатор пациентлар учун умумий анестезияни ўтказишдан кейинги тавсия қилинган оддий эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ва нерв-мушак блокини узайиши юз берган ҳолларда пациентда ўпканинг ёрдамчи сунъий вентиляцияси ва седатив препаратларни юборишни давом эттириш керак. Нерв-мушак ўтказувчанлигининг спонтан қайта тикланиши бошланганда ацетилхолинэстераза (масалан, неостигмин метилсульфонати, эдрофоний хлориди, пиридостигмин бромиди) ингибиторининг тегишли дозасини юбориш лозим. Агар юборилган ацетилхолинэстераза ингибитори Эсмерон® препаратининг блоклаш самарасини бартараф эта олмаса, мустақил нафас олиш тикланмагунича вентиляцияни давом эттириш керак. Ацетилхолинэстераза ингибиторини такрорий юбориш хавфли бўлиши мумкин.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда якунда юракнинг тўхтаб қолишига олиб келувчи ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги 750 × ED90 (135 мг·кг-1 рокуроний бромиди) га тенг кумулятив доза юборилмагунича вужудга келмаган.

 

Препаратдан фойдаланиш бўйича қўлланма

Қуйидаги инфузион суюқликлар билан мутаносиблиги бўйича тадқиқотлар ўтказилган:

0,5 мг/мл ва 2,0 мг/мл га тенг номинал концентрацияларда Эсмерон® препарати 0,9% ли натрий хлориди, 5% ли декстроза, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли декстроза, инъекциялар учун стерил сув, Рингер эритмас ва Гемаццель препарати билан мутаносиб.

Юбориш аралаштирилгандан кейиноқ дарҳол бошланиши ва 24 соат давомида якунланиши керак. Фойдаланилмай қолган эритмани тўкиб ташлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун мўлжалланган 10 мг/мл эритма 5 мл ёки 10 мл дан 1-турдаги (ЕФ) резина тиқин ва қисқичли қалпоқчалар билан ёпилган 1-турдаги рангсиз шишадан тайёрланган флаконларда.

5 мл дан 10 флакон, 10 мл дан 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланган.

Сақлаш шароити

Совутгичда 2–8°С ҳароратларда сақлансин. Препарат шунингдек совутгичдан ташқарида 30°С ҳароратда яроқлилик муддатининг 12 ҳафтасигача бўлган давр мобайнида сақлаш ҳам мумкин. Ҳар қандай сақлаш муддати ниҳоясига етиши билан Эсмерон® препаратини совутгичга қайта жойлаштириш мумкин эмас, препарат утилизация қилиниши керак. Сақлаш муддати яроқлилик муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Эсмерон® препарати таркибида консервантлар бўлмаганлиги сабабли эритмадан флаконни очгандан кейиноқ дарҳол фойдаланиш керак. Инфузион суюқликлар билан эритилгандан кейин («Препаратдан фойдаланиш бўйича қўлланма» бўлимига қаранг) препарат 30°C ҳароратда 72 соат давомида кимёвий ва физик жиҳатдан турғун ҳолатда қолади. Микробиологик нуқтаи назардан эритилган препаратдан дарҳол фойдаланиш лозим. Агар эритиш назоратланган ва валидация қилинувчи асептик шароитларда ўтказилмаса, фойдаланилмай қолган препаратни 2°С-8°С ҳароратларда кўпи билан 24 соат давомида қўллаш мумкин.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365