Skip to main content

Эролин® сироп

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ЭРОЛИН® сироп 1 мг/мл

(лоратадин)

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотларни сақлайди.

  • Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
  • Агар Сизнинг аҳволингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Эролин® сироп 1 мг/мл препарати нима ва уни нима учун қўлланади
  2. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар
  5. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

 

  1. Эролин® сироп 1 мг/мл препарати нима ва уни нима учун қўлланади

Эролин® сироп препарати антигистамин препарати ҳисобланади. Антигистамин дори воситалари организм томонидан ишлаб чиқариладиган гистамин деб номланадиган моддаларни блоклаши ҳисобига аллергик симптомларни камайтиради.

Эролин® сироп препарати аксириш, тумов, бурун ёки кўзда қичишиш ва кўзларда ачишиш каби аллергик тумов (масалан, пичан ичитмаси) каби симптомларни енгиллаштириш учун қўлланиши мумкин.

У шунингдек эшакемининг теридаги аллергик симптомларини (терини қичишиши, қизаришини) енгиллаштириш ва тошмалар ва уларнинг ўлчамларини камайтириш учун қўлланиши мумкин.

Агар Сизнинг аҳволингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, Ўзингизнинг шифокорингизга мурожаат қилинг.

 

  1. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Эролин® сироп препарати қабул қилманг:

6-yillik-qizil-jenshen
  • агар Сизда 8 бўлимда келтирилган препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса препаратни қабул қилманг.

 

Тиббиётда қўллашда эҳтиёткорлик чоралари

Эролин® сироп препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бири бўлса, Эролин® сироп препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда жигар касаллиги бўлса.
  • агар Сизда тери-аллергик синамасини ўтказиш режалаштирилган бўлса, бундай ҳолда синамани ўтказишдан камида 2 кун олдин препаратни қўллашни тўхтатиш керак, чунки бу препаратнинг таъсир этувчи моддаси текшириш натижаларига таъсир қилиши мумкин.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

2 ёшгача бўлган болаларга Эролин® сироп препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

 

Бошқа дори воситалари ва Эролин® сироп препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган ҳар қандай дори воситалари ҳақида Ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Бу рецептсиз бериладиган препаратларга ҳам тааллуқлидир.

 

Эролин® сироп препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Эролин® сироп препаратини овқатланиш вақтида ёки овқат қабул қилишлар орасида қабул қилиш мумкин.

Эролин® сироп препарати томонидан алкоголли ичимликларнинг самарасини кучайиши кузатилмаган.

 

Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида Ўзингизнинг даволавчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорликда Эролин® сироп препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Эмизиш

Эмизиш даврида Эролин® сироп препаратини қўллаш тавсия этилмайди, чунки лоратадин она сутига ажралади.

 

Дори воситасини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Тавсия этилган дозаларда қўлланадиган Эролин® сироп препарати уйқучанликни чақириши ёки диққатни жамлашни камайтириш эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, айрим ҳолларда уйқучанликни ривожланиши кузатилган, бу Сизнинг автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин.

 

Эролин® сироп 1 мг/мл препарати ёрдамчи модда сифатида сахароза сақлайди. Агар Сизнинг даволовчи шифокорингиз Сиз қандларнинг баъзи турларига сезувчан эканлигингиз ҳақида Сизни огоҳлантирган бўлса, бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қандли диабети бўлган беморлар сироп сахароза сақлашини эътиборга олишлари керак:
5 мл сиропда 3 г сахароза сақланади.

 

  1. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қандай қабул қилиш керак

Бу препаратни ҳар доим ушбу Йўриқнома ёки шифокор ёки фармацевт кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сизда гумон бўлса, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш тартиби

Катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар:

10 мл (иккита дозаловчи стаканча) дан сироп кунига бир марта.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препарат тана вазнига мувофиқ буюрилади:

  • тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар – 10 мл (иккита дозаловчи стаканча) дан сироп кунига бир марта.
  • тана вазни 30 кг дан кам бўлган болалар – 5 мл (1 дозаловчи стаканча) дан сироп кунига бир марта.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – қатъий шифокор кўрсатмаси бўйича – Эролин® препарати сироп шаклида тавсия этилади.

Препарат 2 ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди.

 

Оғир даражали жигар касаллиги бўлган пациентлар

Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар:

Овқат қабул қилишдан қатъий назар, 10 мл (10 мг, иккита дозаловчи стаканча) сироп кунора.

Тана вазни 30 кг кам бўлган болалар:

Овқат қабул қилишдан қатъий назар, 5 мл (5 мг, битта дозаловчи стаканча) сироп кунора.

Илова қилинадиган дозаловчи стаканчанинг ҳажми 5 мл.

Агар самараси етарли бўлмаса, дозани одатдаги тавсия этиладиган дозагача аста-секин ошириш мумкин.

Агар уч кун давомида ўтказилган даволашдан кейин пациентнинг аҳволи яхшиланмаса, кейинчалик даволаш муваффақиятининг эҳтимоли кам.

 

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун сироп

Сиропни овқат қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин. Сиропни сув ёки бошқа ичимликларсиз қабул қилиш мумкин.

 

Агар Сиз Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Бехосдан дозани ошириб юборилишида оғир даражали оқибатларни ривожланиш эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, агар Сиз Эролин® сиропини шифокор тавсия этгандан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз, Ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Эролин® сироп 1 мг/мл препаратининг дозасини ошириб юборилганда уйқучанлик, пульсни тезлашиши ва бош оғриғи кузатилган.

 

Агар Сиз Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз битта дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг ва препаратни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттиринг. Ўтказилган дозани ўрнини тўлдириш учун Эролин® сироп 1 мг/мл препаратининг икки баробар дозасини қабул қилманг.

Агар ушбу препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, аммо у ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлмайди.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидаги ножўя реакциялар тез-тез кузатилган: бош оғриғи, асабийлик ва чарчоқлик. Катталар ва ўсмирларда кўпроқ уйқучанлик, бош оғриғи, иштаҳани ошиши ва уйқусизлик кузатилган.

Эролин® сироп препаратини қайд этилишидан кейин жуда кам ҳолларда оғир даражали аллергик реакциялар, бош айланиши, мунтазам бўлмаган ёки тезлашган пульс, кўнгил айниши, оғизни қуриши, меъда соҳасида нохуш ҳислар, жигар фаолиятини бузилиши, соч тўкилиши, тошма, толиқиш кузатилган. Бу реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди.

Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлса ёки Сиз ўзингизда ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори воситасининг хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумотларни олишга ёрдам берган бўласиз.

 

  1. Эролин® сироп 1 мг/мл препаратини қандай сақлаш керак

Препаратни 2-25оС ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг.

 

Сиз сиропни сақлаш шароитига риоя қилган ҳолда, флаконни очган кундан бошлаб 6 ой давомида қўллашингиз мумкин.

Агар Сиз препаратнинг сифатини ёмонлашганини аниқ белгиларини сезсангиз, уни ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф муҳитни ифлосланишини олдини олади.

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

  1. Ўрамнинг ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Эролин® сироп препарати нималарни сақлайди

Таъсир этувчи модда: лоратадин, 1 мл сироп 1 мг лоратадин сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, сахароза (600 мг/мл), пропиленгликоль, глицерин, сувсиз лимон кислотаси, ванилин ҳушбўйи (АВ 710), қулупнай ҳушбўйи (АВ 180) ва тозаланган сув.

 

Эролин® сироп препаратининг ташқи кўриниши ва ўрамнинг ичидагиси

Ташқи кўриниши

Оч-сариқ рангли, тиниқ, бир хил, ширин, ўзига хос мева таъмли ва ҳидли, тоза, ҳеч қандай чўкмасиз ёки механик киритмаларсиз сироп.

Ўрами

Биринчи очиш назорати бўлган оқ алюмин қопқоқли жигарранг шиша флакон. Ҳар бир флакон 120 мл сироп сақлайди.

Ёпиқ флакон дозаловчи стаканча ва пациент учун тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365