Skip to main content

Энтобан капсула

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНТОБАН

ENTOBAN

 

Қайд этиш рақами: Б–250–95  № 50109

Препаратнинг савдо номи: Энтобан

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди: 400 мг Момиқ хлорахена, 400 мг Оддий мирт, 100 мг Серқилтиқ зирк, 100 мг Бенгал беҳиси, 100 мг Бўёвчи дуб, 100 мг Кўркам бутея.

Таърифи: гигроскопик жигарранг кукун ёки оқ доғлари бўлган гигроскопик жигарранг кукун сақловчи яшил рангли №0 капсулалар. Корпуси ва қопқоқчасига “ENTOBAN” ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши восита.

АТХ коди: А07АХ03.

 

Фармалалогик хусусиятлари:

Бу нодир препарат узоқ йиллар давомида ичак инфекцияларини ва гижжа инвазияларини даволаш учун ишлатиладиган сара ўтлар аралашмасидан тайёрланган. Энтобан бугунги кундаги гижжа инвазияларини олдини олиш учун ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун энг яхши препарат бўлиб қолмоқда. Бу препарат овқат ҳазм қилиш йулларини шиллиқ пардасини ҳимоя қилади ва соғломлаштиради, юқори кислоталикни камайтиради ва перистальтикани бошқаради. Диарея ҳолатида препаратнинг тинчлантирувчи ва бактерицид таъсири пациентларга тез енгиллик келтиради.

Доривор ўтларнинг синергетик таъсири, ёрдамчи ўсимликлар билан биргаликда Энтобан препаратининг бацилляр дизентерияни, ичак амебиазини, аралаш ва носпецифик этиологияли дизентерияни, овқат билан заҳарланишдаги гастроэнтеритни даволашда танлов препарати қилади.

Энтобаннинг микробларга қарши таъсири турли этиологияли  диареяларда даволовчи самара кўрсатади. Тез таъсир қилувчи антипротозой таъсирига эга, бу препаратни амебиазда буюриш имкониятини беради.

Энтобан тез таъсир қилувчи спазмолитик таъсирга эга.

 

Қулланилиши

  • Ўткир ва сурункали амебиаз
  • Гепатик амебиаз ва Е.hystolytica мавжудлигидаги бошқа касалликлар
  • Бацилляр ва носпецифик диарея
  • Гастроэнтерит
  • Овқат билан заҳарланишни даволашда ёрдамчи восита сифатида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: бошланғич доза: 2 капсуладан

Кейинчалик: 1 капсуладан ҳар 4 соатда ёки шифокорлар кўрсатмаси бўйича.

Даволаш курсининг давомийлиги

Диарея билан касалланган кўпчилик пациентлар Энтобан билан даволанганда 24-48 соатда енгиллик сезадилар, бироқ инфекцияни тўлиқ назорат қилиш учун яхшиси даволашни 2-5 кунгача давом эттириш керак, клиник кўринишларидан қатъий назар, улар анча олдин йўқолишлари мумкин. Амёбиаз ҳолида даволашни тахминан 10 кун давом эттириш керак, клиник кўринишларидан қатъий назар, улар анча олдин йўқолишлари мумкин.

Айрим терапевтлар адекват регидратацион даволашга (перорал регидратацион эритмалар) қўшимча сифатида исфаколни (Ispaghol Husk) тавсия қиладилар, бу кўрсатгичлар бўйича ишлатилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аллергик касалликлар.

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълум эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Маълум эмас, эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

20 ва 60 капсуладан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: