Skip to main content

Энтерокинд

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНТЕРОКИНД

ЕNTEROKIND

 

Препаратнинг савдо номи: Энтерокинд

Дори шакли: эритма

Таркиби:

100 г эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 10 г Chamomilla dil. D6, 10 г Cina dil. D6, 10 г Colocynthis dil. D6, 10 г Lak defloratum dil. D6, 10 г Magnesium chloratum dil. D6,

ёрдамчи моддалар: ксилитол, глицерин 85%, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, қовушқоқ эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Гомеопатик даволаш усули касалликни тушуниш маъносида ва дори субстанцияларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг шахсий ҳимоя кучларини рағбатлантиради, ҳамда ўзини-ўзи даволаш қобилиятини фаоллаштиради. Гомеопатик воситаларга организмнинг жавоби юқори шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик самарани, шунингдек фармакодинамик ва фармакокинетик маълумотларни аниқлашнинг имконияти йўқ.

Қўлланилиши

Кичик ёшдаги ва эмизикли болаларда қорин дам бўлиши ва “болалар” санчиқли оғриғида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

6 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида ҳар соатда 3 томчидан, 6 мартадан кўп эмас. Симптомлар камайганидан кейин 3 томчидан кунига 3 марта.

Томчиларни ютишдан олдин оғизда озгина тутиб туриб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида томчиларни оз миқдордаги сув билан аралаштириш мумкин.

Энтерокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Фарзандингизга препаратнинг ўтказиб юборилган қабулини ўрнини босиш учун икки баробар дозани берманг.

Ножўя таъсирлари

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ножўя самараларнинг белгилари пайдо бўлган деб ўйласангиз, шифокорингизга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса шифокорингизни хабардор қилинг.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Агар Сиз фарзандингиз етарлича Энтерокиндга жавоб бермаётганини сезган бўлсангиз, ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлган бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг.

Препарат оз миқдорда алкоголь (бир дозада камида 100 мг) сақлайди.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар, 20 мл дан эритма шиша флаконларда.

Сақлаш шароити

Алоҳида шароит талаб қилмайди.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: