Skip to main content

Энофер таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНОФЕР

ENOFER

 

Препаратнинг савдо номи: Энофер

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): темир (III) гироксиди полимальтоз мажмуаси, фолат кислотаси.

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: элементар темирга эквивалент темир (III) гироксиди полимальтоз мажмуаси – 100 мг; фолат кислотаси – 0,35 мг.

ёрдамчи моддалар: қанд кукуни – 190 мг; авицел (рН 102) – 50 мг; метилпарабен – 0,25 мг; кока кукуни – 50 мг; ванил кукуни – 4 мг; магний стеарати – 10 мг; гумми арабика – 25 мг; аспартам – 3 мг; тозаланган сув – q.s.

Таърифи: тўқ-жигарранг рангли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “EP” ёзуви бўлган, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита

АТХ коди: В03АВ05.

Фармакологик хусусиятлари

Энофер препарати темир (III) гироксидининг полимальтоз мажмуаси кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр мажмуа барқарор ва меъда-ичак йўлларида эркин ионлар кўринишидаги темирни чиқармайди. Энофер структураси темир ферретиннинг табиий бирикмаси билан ўхшаш. Бундай ўхшашлик туфайли, темир (III) ичакдан фаол ташилиши йўли билан қонга тушади. Сўрилган темир ферретин билан боғланади ва организмда асосан жигарда сақланади. Сўнгра, суяк кўмигида гемоглобин таркибига қўшилади. Темир (III) гироксидининг полимальтоз мажмуасининг таркибига кирувчи темир темирнинг оддий тузларидан фарқли равишда прооксидант хусусиятига эга эмас. Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси орасида боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, унинг сўриши шунча яхши бўлади). Фаолроқ сўрилиш жараёни ўн икки бармоқ ва ингичка ичакда содир бўлади.

Энофер препарати тиш эмалини бўялишини чақирмайди.

Қўлланилиши

  • Темирнинг латент (ЛТТ) ва клиник аҳамиятли танқислигини (темир танқислиги анемияси – ТТА) даволаш.
  • Ҳомиладорлик, лактация вақтида, туғиш ёшидаги аёлларда, болаларда, ўсмирларда, катталарда (масалан, вегетарианлар ва кексаларда) темир танқислигини олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Чайналадиган таблеткаларни чайнаш ёки бутунлигича ютиш мумкин.

Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигининг даражасига боғлиқ (жадвал).

Беморлар тоифасиПрепарат шаклиТемир танқислиги анемиясиТемирни латент танқислигиПрофилакти-каси
Катталар (шу жум-ладан эмизикли аёллар)таблетка1-3 таблетка1 таблетка*
 темир миқдори(100-300 мг)(50-100 мг)(50-100 мг)
Ҳомиладор аёллартаблеткалар2-3 таблетка1 таблетка1 таблетка
 темир миқдори(200-300 мг)(100 мг)(100 мг)

* кичик дозани буюрилишини зарурати туфайли, ушбу кўрсатмаларга кўра Энофер ичга қабул қилиш учун томчи ёки Энофер сироп препаратини ишлатиш тавсия этилади.

Клиник яққол темир танқислигини даволаш давомийлигини (темир танқислиги анемияси) гемоглобин даражасини нормага келгунича 3-5 ойни ташкил қилади. Бундан кейин препаратни қабул қилишни темирни латент танқислигини даволаш учун дозада, яна бир неча ойлар давомида, ҳомиладорлар учун эса, темир заҳирасини тиклаш учун камида туғруққа қадар давом эттириш лозим.

Темирни латент танқислигини даволаш давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади.

Темирни клиник яққол етишмовчилиги бўлган ҳолатда гемоглобин даражасини нормага келиши ва темир заҳирасини тўлиши, даволаш бошлангандан кейин 2-3 ой ўтиб содир бўлади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда (0,001% дан кўп ёки тенг ва 0,01% дан кам) тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал соҳада босим, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак йўлларининг таъсирланиш белгилари аниқланиши мумкин.

Сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ аҳлат рангини тўқ рангга бўялиши кузатилиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни гемосидерози ва гемохроматози бўлган пациентларга, шунингдек темирни чиқарилишини бузилиш, шу жумладан сидероахрестик анемия, талассемия ва қўрғошин билан заҳарланиш чақирган анемия билан касалланган пациентларга буюрилмайди.

Препаратни гемолитик ва мегалобласт анемияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препартлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларга Энофер препаратини буюришда 1 чайналадиган таблетка 0,04 нон бирлигини сақлашини эътиборга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка блистерда. 2 ёки 3 блистердан препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: