Skip to main content

Эндоферон

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНДОФЕРОНТМ

ENDOFERONTM

 

Препаратнинг савдо номи: Эндоферонтм

Таъсир этувчи моддалар: акридонсирка кислотаси, иммуномодулин.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: акридонсирка кислотаси 50 мг; иммуномодулин 0,1 мг.

ёрдамчи моддалар: N-метилглюкамин 38,5 мг; рух хлориди 0,021 мг; инъекция учун сув 1 литргача.

Таърифи: тиниқ, яшил-сарик рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Иммуномодуляцияловчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Эндоферон ўзининг таркибида акидонсирка кислотаси ва иммуномодулин сақловчи мажмуавий препаратдир. Препарат иммун тизими фаолиятини бузилишини тузатади, интерфероногенезни рағбатлантиради, вирусли инфекцияни бостиради, яллиғланишни сусайтиради, жигар ферментлари фаоллигини пасайтиради, жигар монооксигеназаларини рағбатлантириш йўли билан детоксикацияни кучайтиради, гепатоцитларнинг фаолиятини рағбатлантиради, суяк кўмигида қон яратилишига ижобий таъсир кўрсатади, иммун тизимининг биоритмларини таклайди.

Препаратнинг самарадорлиги кенг биологик фаоллик доираси: интерфероноген, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, гепатопротектор ва иммуномодулятор таъсирлари билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири остида организмда интерферонлар – IFNα/β – вирусларга қарши таъсирга эга бўлган ва IFNγТ-хужайравий иммун реакцияларни рағбатлантирувчи ва вирусли, бактериал ва замбуруғли қўзғатувчиларга нисбатан фагоцитозни рағбатлантирувчи интерферонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши аниқланади.

Эндоферон ва циклоферонни клиникада қўлланиши сурункали С ва В гепатити, герпес вирусли инфекциялари бўлган беморларда IFNα ва IFNγ интерфероногенезни статистик ишончли равишда индукция қилади, айни пайтда эндофероннинг интерфероноген фаоллиги циклофероннинг таъсиридан кам эмас.

Эндоферон яққо вирусларга қарши таъсирга эга. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Эндоферонни қўлланиши сурункали В гепатити ва герпеснинг ДНК, сурункали С гепатити вируси РНК миқдорини статистик ишончли камайтирди.

Иммунтанқислик ҳолатларида Эндоферон қонда Т-лимфоцитлар, Т-регуляторлар, Т-хелперлар, фагоцитлар миқдорини тиклайди, инфекцион агентлар (вируслар, бактериялар, замбуруғлар, паразитлар) га қарши иммун жавобни рағбатлантиради.

Препаратнинг клиник самарадорлиги пациентнинг ҳолатини яхшиланиши, касалликнинг асосий симптомлари: оғриқ, диспептик ҳолатлар, интоксикацияни тезда йўқолиши билан, шунингдек соғайиш муддатларини қисқариши ва касалликни қайталанишини камайиши билан намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Тадқиқотлар ўтказилмаган. Маълумотлар келтирилмаган.

 

Қўлланилиши

IFNα/β ва IFNγ интерферонларнинг индуктори сифатида, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, гепатопротектор ва иммуномодуляция қилувчи восита сифатида сурункали В ва С гепатитларда, герпетик ва бошқа вирусли инфекцияларда, шунингдек инфекцион касалликлар ва ҳолатларда иммун тизими бузилишларини тузатиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Препарат катталарга базис даволаш фонида 10 мл ли мушак ичига инъекциялар курси билан қуйидаги схема бўйича буюриш тавсия қилинади: 2 мл дан даволашнинг 1, 2, 4, 6 ва 8 кунлари мушак ичига юборилади. Катталар учун суткалик доза 2 мл ни ташкил қилади.

Сурункали касалликларда 2 мл ли суткалик дозада 3 ой давомида 5-7 кунлик интервал билан бир инъекциядан қўшимча тутиб турувчи даволаш курслари ўтказилади.

Юборишга реакция

Препаратни юборилишига реакция кузатилмаган.

Ножўя таъсирлари

Сурункали С ва В гепатити ва герпес вирусли инфекциялари бўлган беморларда Эндофероннинг клиник синовлари ўтказилган вақтда ножўя самаралар кузатилмаган. Кам ҳолларда препаратни қўллаш фонида бош оғриғи, ҳолсизлик, бўғимлар ва мушакларда оғриқ, кўнгил айниши юз бериши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин бартараф этилади.

Аллергик реакциялар аниқланмаган, препаратнинг компонентларига реакция кузатилиши мумкин.

Эндоферон таклиф этилган схема бўйича клиник қўлланганда хавфсиздир.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратга ва препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

– декомпенсация босқичидаги жигар циррози;

– ҳомиладорлик;

– лактация даври;

– 18 ёшгача бўлган болалар ва ўрмирларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибиотиклар ва базис даволашнинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар келиб тушмаган. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволашни буюриш керак.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма, 1-2 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Транспортировка қилиш Дав.Стан. 17768-90 Е га мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: