Skip to main content

Эмфетал

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭМФЕТАЛ

EMFETAL

 

Препаратнинг савдо номи: Эмфетал

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): витаминлар ва минераллар комплекси

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Витаминлар

А витамини (ретинол ацетати шаклида)                          400 мкг

В1 витамини (тиамин гидрохлориди шаклида)               1,1 мг

В2 витамини (рибофлавин)                                                0,8 мг

В5 витамини (кальций пантотенати шаклида)                4,5 мг

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди шаклида)       1,5 мг

В9 витамини (фолат кислотаси)                                         200 мкг

В12 витамини (цианокобаламин)                                       1,5 мкг

С витамини (натрий аскорбати шаклида)                                   45 мг

D3 витамини (холекальциферол)                                      5 мкг

Е витамини (DL-α-токоферол ацетати шаклида)            10 мг

РР витамини (никотинамид)                                             13,5 мг

Н витамини (биотин)                                                         75 мкг

Макро- ва микроэлементлар

кальций (кальций карбонати шаклида)                            160 мг

магний (магний оксиди шаклида)                                    45 мг

темир (темир фумарати шаклида)                                     13,5 мг

рух (рух оксиди шаклида)                                                  7,5 мг

марганец (марганец сульфати шаклида)                          0,90 мг

мис (мис сульфати шаклида)                                             0,45 мг

йод (калий йодиди шаклида)                                             100 мкг

молибден (натрий молибдати шаклида)                          22,5 мкг

селен (натрий селенити шаклида)                                    20 мкг

хром (хром хлориди шаклида)                                          12,5 мкг

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, коллидон К25, кросповидон.

қобиғини таркиби: гипромеллоза, фракцияланган кокос мойи, мальтодекстрин, полидекстроза, тальк.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин-минераллар комплекси.

АТХ коди: А11АА

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Эмфетал – ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири таркибига кирувчи витаминлар ва минерал моддаларнинг самаралари билан боғлиқ.

Витаминлар моддалар алмашувида катализаторлар ва биокимёвий ва физиологик жараёнларни бошқарувчилари каби иштирок этади.

Минерал моддалар одам организмида алмашинув жараёнларининг ҳаётий зарур элементлари ҳисобланади. Организмнинг хужайра ва тўқималарнинг тузишда, фермент тўқималарининг фаолиятида иштирок этади.

А витамини оксидланиши-қайтарилиши реакцияларида, оқсилларнинг синтезини бошқаришда иштирок этади, меъёрий моддалар алмашинувига, хужайра ва субхужайра мембраналарининг фаолиятига ёрдам беради, янги хужайраларнинг ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

В1 витамини организмнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берадиган хужайра энергетики, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини оширади, детоксикацияловчи таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин карбонсувлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферметларнинг коферментларини тузишида, айниқса нерв ва мушак тўқималарининг иштирок этади. Тиаминнинг етишмовчилиги бери-бери (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневрик психоз) синдромларининг ривожланишига олиб келади.

В2 витамини хужайраларнинг нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатор ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиши жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобиннинг синтезида иштирок этади, тўқималарнинг регенерацияси жараёнларига (шунингдек терининг хужайралари), хужайралардаги трофик бузилишларни тўғрилашга ёрдам беради.

В5  витамини А коферменти таркибига киради (оқсил бўлмаган табиатли органик бирикма, ферментларни фаоллигининг намоён бўлиши учун зарур бўлган). Ацетилланиши ва оксидланиши жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Карбонсувлар ва ёғ алмашинувида ва ацетилхолиннинг синтезида иштирок этади.

Ввитамини ақлий ва меҳнат қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг ишини меъёрлаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тўқималарини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

В9 витамини ўсиш жараёнларини меъёрий кечиши учун, тўқималарнинг ривожланиши ва пролиферацияси, хусусан қон яратиш ва эмбриогенез учун керак, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В12 витамини иммуномодулловчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал босимни меъёрлаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарнинг синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизими фаолиятига яхши таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнларини, карбонсувлар ва липидларнинг алмашинувини фаоллаштиради.

С витамини кучли тикловчи хусусиятларга эга, хусусан атроф-муҳитнинг зарарли моддаларини зарарсизлантирадиган ферментларини тиклайди. Коллогеннинг синтези учун (томирларни, пайларни, бўғим ва суякларнинг структурасини компонентларидан бири), холестериннинг ўт кислоталарига айланиши учун керак, улар ёғларнинг ҳазм бўлиши учун хизмат қилади, шунингдек перистальтикани кучайтиради.

D3 витамини кальцийнинг ингичка ичакдан сўрилишини кальций-боғловчи оқсилларнинг синтезини рағбатлантириб оширади, кальцийни буйрак найчаларида қайта сўрилишини оширади. Д3 витамини суяк тўқимасини I тур коллагени ва оқсиллар матрицасини ошириш йўлини ремоделлашиш жараёнларини, остеобластларнинг синтезини фаоллаштириши орқали фаоллаштиради. Қалқонсимон, парақалқонсимон, жинсий безларнинг функционал холатига, скелет суякларининг кальцификацияни таъминлаб таъсир қилади.

Е витамини антиоксидант модда ҳисобланади, у хужайраларни шикастланиш ва қаршидан ҳимоя қилади, эркин радикалларнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолиятини ва жинсий безларнинг фаолиятини рағбатлантиради. Хужайралараро моддаларни, бириктирувчи тўқима толасини, томирларнинг силлиқ мушакларини, овқат ҳазм қилиш йўлларининг шаклланишида иштирок этади.

РР витамини хужайра нафасида ва оқсилларнинг алмашинувида иштирок этувчи, юқори нерв фаолиятини ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолиятини бошқаруви ферментларнинг таркибига киради.

Н витамини аминокислоталар ва ёғ кислоталарнинг алмашинувини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.

Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил қилади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ион мувозанатини тутиб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-томир тизимларида юз берадиган жараёнларга таъсир қилади.

Магний оқсил ва карбонсувлар алмашинувини назорат қилади, томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга (спазмларни йўқ қилади), ўт-сафро чиқарилишини яхшилайди, шунингдек асабийликни пасайтиради. ДНК ва РНК синтезида иштирок этади, томирларнинг деворларида моддалар алмашинувини яхшилайди. Магний кальций, фосфор, калий, В,С,Е гуруҳи витаминларининг ўзлаштиришига, нерв ва мушакларнинг фаолиятига, қанднинг энергияга айланишига ёрдам беради.

Темир- эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради: кислородни қайта боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади. Қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир тузлар кўринишида қўлланганида унинг организмдаги танқислигини тезда тўлдиради.

Рух одам организмида 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, у эритроцитларни ва қоннинг шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун керак. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади.

Марганец ёғларнинг меъёрий метаболизми учун, суяк ва бириктирувчи тўқималарнинг тузилиши учун, холестерин ва нуклеотидларнинг (ДНК) синтези учун керак.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментларни (цитохромаксидаза, тирозиназа ва бошқалар) фаолиятида, тери, соч ва кўз, гемоглобин пигментларини синтезида иштирок этади, ички секреция безларининг фаолиятига таъсир қилади.

Йод қалқонсимон безининг гормони-тироксиннинг ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Қалқонсимон безнинг гормонлари организмнинг энергик жараёнларини иссиқликни ҳосил бўлиши, ўсиши ва ривожланишини бошқаради.

Молибден моддалар алмашинувини рағбатлантиради, жигарда темирни метаболизмига ёрдам беради ва организмда юз берадиган қатор ферментатив реакцияларнинг зарур кофактори ҳисобланади. Метаболизмни ва организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини тезлаштиради.

Селен қариш жараёнларни секинлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Табиий антиоксидант бўлиб- хужайраларни ракдан ҳимоя қилади. Е витамининг ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Хром қандларнинг ва бошқа карбонсувларнинг қайта ишланишини, инсулин алмашинувини назорат қилади.

Қўлланилиши

  • ҳомиладорликка тайёргарлик даври;
  • ҳомиладорлик токсикозни олдини олиш;
  • витаминлар ва минералларнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг туғма ривожланишини туғма нуқсонларини олдини олиш;
  • ҳомиладорларда анемияни бартараф қилиш ва даволаш;
  • аёлларда ҳомиладорлик ва лактация давридаги витаминлар ва минераллар танқислигини олдини олиш ва даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Эмфетални ичга кунига 2 марта овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эмфетални антацидлар билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг таркибига кирувчи темирнинг сўрилиши камаяди.

Препаратнинг таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг самарасини камайтиради.

Таркибига минерал мойи ва холестирамин кирувчи сурги дори воситалари A, D, E витаминларининг сўришини камайтиради.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1, ва В6 витаминларини ўзлаштирилишини бузади.

Пеницилламин, изониазид В1 витамининг самарасини, унинг чиқарилиши ошириб камайтиради.

Изониазид передоксиннинг самарасини камайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидларни, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради.

Эмфетални бошқа поливитамин комплекси билан бир вақтда қўллаш, дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, тавсия қилинади.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозаларни оширмаслик керак.

Сийдикни сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофловиннинг борлиги билан боғлиқ.

Ахлатни тўқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида темирнинг борлиги билан боғлиқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

15 таблеткадан блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: