Skip to main content

Электро

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭЛЕКТРО

ELECTRO

 

Препаратнинг савдо номи: Электро

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди – 5,26 мг, натрий глюконати – 5,02 мг, натрий ацетати –
3,68 мг, калий хлориди – 0,37 мг, магний хлориди – 0,30 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: регидратация қилувчи эритма.

АТХ коди: В05СВ

 

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Регидратация ва дезинтоксикация қилиш учун қўлланадиган восита. Кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштиради, суяқлик ва электролитлар танқислигини тўлдиради, диурезни кучайтиради, антиагрегант ҳусусиятларга эга, метаболик ацидозни камайтиради, микроциркуляцияни яхшилайди, дезинтоксикацион, шокка қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси бўйича маълумотлар келтирилмаган.

 

Қўлланилиши

Шок, термик жароҳатлар, ўткир қон кетиши; гипогидратация (изотоник ва гипотоник шакллари); метаболик ацидоз; ўткир тарқоқ перитонит, ичак тутилиши (сув ва туз муносабатини коррекция қилиш учун); ичак оқмалари бўлган беморларда электролитлар мувозанатини бузилишларини декомпенсация қилиш учун; даволовчи плазмаферез (диализ-фильтрацион усул) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инфузия ҳолида юборилади. Дозаси пациентнинг ёши, тана вазни ва клиник ҳолатига боғлиқ. Асосан қуйидаги дозалари қўлланади:

Катталар учун суткалик дозаси 5-20 мл/кг ни ташкил этади, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг гача ошириш мумкин. Минутига 60-80 томчи тезлик билан юборилади, оқим билан юборишга йўл қўйилади.

Болалар учун суткалик дозаси 5-10 мл/кг ни, юбориш тезлиги – минутига 30-60 томчини ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Анафилактоид реакциялар (тахикардия, АБ ни пасайиши, қичишиш, тери гиперемияси, ҳансираш, гипертермия), гиперкалиемия бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, алкалоз, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, гипертоник дегидратация, гипернатриемия; катта ҳажмдаги суюқликларни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир даражадаги сурункали юрак етишмовчилиги, мия шиши, ўпка шиши, анурияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

НЯҚП, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар бир вақтда қўлланганида организмда Na+ ионларини ушланиб қолиши кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Яққол ифодаланган гиповолемияни даволашда коллоид эритмалар, қон ва унинг компонентлари билан бир вақтда даволаш (препарат қисқа вақт таъсир қилиш оқибатида) тавсия этилади. Эритманинг катта дозалари узоқ муддат юборилганида плазма ва сийдикда электролитларнинг даражасини назорат қилиш афзал.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўз нерви сўрғичларини шиши, бош мия шиши, тиришишлар, гипертермия бўлиши мумкин. Натрий хлоридининг токсик дозаси – 100-150 г ни ташкил этади.

 

Чиқарилиш шакли

Эритма 500 мл дан полипропилен флаконда; бир полипропилен флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: