Skip to main content

Эксан®

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭКСАН®

ECSAN®

Препаратнинг савдо номи: Эксан®

Таъсир этувчи модда (ХПН): диаммоний глицирризинати

Дори шакли: ичакда эрувчан капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диаммоний глицирризинати – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий лаурилсульфати, лецитин.

Таърифи: корпуси лимон-сариқ рангли ва қопқоқчаси яшил мева рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсуланинг таркиби – сариқ рангли гранулалар ёки кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор

АТС коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

Диаммоний глицирризинати яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади, жигар ҳужайраларининг мембраналарини ҳимоя қилади ва жигарнинг фаолиятини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг Эксан ичакда сўрилади. Ичакда овқат бўлиши препаратнинг биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди. Қон зардобида препарат максимал концентрациясига, энтерогепатик циркуляция ҳисобига, қабул қилингандан сўнг 8-12 соатдан кейин эришилади. Препарат ва унинг метаболитлари плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Препаратнинг тахминан 70% организмдан сафро орқали, 20% нафас йўллари орқали карбонад ангидрид гази кўринишида, 2% эса сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

  • аланинаминотрансферазанинг миқдори юқори бўлган ўткир ва сурункали гепатитлар;
  • жигар касалликлари (алкоголли бўлмаган стеатогепатит, жигарнинг ёғли касаллиги, жигарни туберкулёзга қарши препаратлар таъсирида шикастланиши) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 3 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади. Даволаш курси 3 дан 6 ойгача ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилинади.

Меъда ёки ўникки бармоқли ичак яраси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак., шунингдек дозани кунига 3 марта 2 капсулагача камайтириш керак.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қоринни дам бўлиши, оғизни қуриши;

Юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни тез-тез кўтарилиб туриши;

Бошқалар: бош оғриғи, бош айланиши, кўкрак қафасида эзилиш хисси бўлиши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган барча ножўя реакциялар енгил ҳолда намоён бўлади. Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • диаммоний глицирризинатга ёки лецитинга ўта юқори сезувчанлик;
  • яққол гипокалиемия, гипернатриемия;
  • артериал гипертензия;
  • юрак етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эксан препаратини бошқа препаратлар билан бирга қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

  1. Даволашни бошлашдан олдин артериал босимнинг даражасини, қон зардобидаги калий ва натрийнинг миқдорини текшириш керак.
  2. Эксан препаратини қўллаш вақтида артериал босим ошиб кетганида, гипокалиемия ривожланганида, қон зардобида натрий ушланиб қолганида, даволашни тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш керак.
  3. Меъда ёки 12-бармоқ ичак яраси бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида Эксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар. Янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларда Эксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар. Етарли маълумотлар йўқ.

Дори воситасини автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти. Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Етарли маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

12 капсуладан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам, давлат ва рус тилидаги қўллаш учун йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: