Skip to main content

Эхинакс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭХИНАКС

ECHINAX

Препаратнинг савдо номи: Эхинакс

Таъсир этувчи модда (ХПН): прессланган эхинацеа шарбатининг кукуни

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

прессланган эхинацеа шарбатининг кукуни                   140 мг;

6300 мг янги эхинацеа ўсимлиги (Echinacea purpurea) га эквивалент.

ёрдамчи моддалар: соя мойи, гидратланган ўсимлик мойи, коллоид кремний диоксиди, лецитин (35% РС), желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, FD&C Red №40, бриллиант кўки.

Таърифи: овалсимон, тиниқ бўлмаган бинафша рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор восита.

АТХ коди: L03AX

Фармакологик ҳусусиятлари

Тўқ қизил эхинацеяни илдизпояси ва илдизи полисахаридлар (инулин, левулёза, бетаин), флаваноидлар, ёғ ва эфир мойлари, гликозидлар, фитостеринлар, смола, микроэлементлар (магний, калий, темир, алюминий) сақлайди.

Эхинацея препаратлари нейтрофиллар ва макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошишига ёрдам беради, плазматик ҳужайраларда В-лимфоцитларнинг трансформациясини ва интерлейкин-1 синтезини рағбатлантиради, Т-хелперларнинг фаолиятини яхшилайди, моддалар алмашинуви жараёнларини нормаллаштиради, марказий нерв тизимининг фаолиятини стимуллайди, антибактериал, вирусларга қарши ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга.

Қўлланилиши

Шамоллашда ва нафас йўлларининг сурункали инфекцияларида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланадиган иммуностимулятор воситадир.

Қўллаш усули ва дозаси

1 капсуладан кунига 2-3 марта ёки шифокор тавсияси бўйича қабул қилинади.

Препаратни саккиз ҳафтадан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Шундай қилиб, агар эхинацеа билан даволаш саккиз ҳафта давомида натижа бермаса ва касалликнинг симптомлари яққоллигича қолган бўлса, фаолроқ даволашга ўтиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг афзаллиги бўлиб уни ўсимликлардан олинишидир, бу баъзи дори воситаларига хос бўлган бош айланиши каби ножўя самараларни деярли холислигидан далолат беради. Симптомлар аниқланганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг. Кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари, масалан тери реакциялари кузатилган.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига, шунингдек Asteraceae оиласига мансуб бўлган ўсимликларга, жумладан арника гуллари, мойчечак гуллари, дасторбош, амброзия, қўқонгул ва хризантема гулларига юқори сезувчанликда;
  • туберкулёз, лейкоз, коллагеноз, тарқоқ склероз, ОИТС, ОИТВ каби авж олиб борувчи тизимли касалликларда;
  • бошқа аутоиммун касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Маълумотлар йўқ. Умумий тиббиёт амалиётида қабул қилинганидек ҳомиладорлик ва лактация даврида тиббий маслаҳатсиз препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Эхинацеянинг тавсия этилган дозалари ёки қўллаш давомийлиги ошириб юборилганида меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиш симптомлари (кўнгил айниши, қусиш), нерв қўзғалувчанликни ошиши, уйқуни бузилиши ривожланиши мумкин.

Дозаси ошириб юборилганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик ва самарасини тутиб турувчи даволашни бошлаш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецептсиз.

Улашиш: