Skip to main content

Дусконал Ретард

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДУСКОНАЛ РЕТАРД

DUSKONAL RETARD

 

Препаратнинг савдо номи: Дусконал Ретард

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебеверин

Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир таъсири узайтирилган капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг мебеверин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маннит, қанд шарчалари, повидон К30, натрия лаурилсульфати, этилцеллюлоза, гипромеллоза, цетил спирти;

капсуланинг қобиғи: титана диоксиди, темир (III) оксиди, желатин.

Таърифи: корпуси хира оқ рангли, қопқоқчаси хира қизил-жигарранг рангли, ичида оқ ёки деярли оқ рангли сферик пеллетларни сақлаган, №0 ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита.

АТХ коди: А03АА04

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари

Дусконал Ретард – миотроп таъсир қилувчи спазмолитик восита. Мебеверин, асосан меъда-ичак йўллари (МИЙ) даги силлиқ мушакларни бевосита бўшаштиради. Препарат спазмни бартараф қилади, бунда ичакнинг нормал ҳаракатига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Мебеверин ҳужайра мембраналаридаги натрий каналларини блоклайди ва Na+ ионларини ҳужайраларга киришини издан чиқаради, шунингдек Ca2+ ионларини секин каналлар орқали киришини блоклайди, К+ ионларини ҳужайралардан чиқишини чеклайди, ҳужайра мембраналаридаги жараёнларни тормозлайди ва мушак толаларини қисқаришига тўсқинлик қилади. Антихолинергик таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мебеверин ичга қабул қилинганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Ажралиб чиқиши узайтирилган дори шакли суткада 2 марта қабул қилиш дозалаш схемасини қўллаш имконини беради.

Тақсимланиши

Такрорий дозаларда қабул қилинганида аҳамиятли аккумуляция кузатилмайди.

Метаболизми

Мебеверин гидрохлориди эстеразалар ёрдамида метаболизмга учрайди, улар биринчи босқичда эфирни верат кислотасига ва мебеверин спиртига парчалайди. Плазмада айланиб юрадиган асосий метаболити – метил гуруҳини йўқотган карбон кислотаси (ДМКК) ҳисобланади. Мувозанат ҳолатида ДМКК ни ярим чиқарилиш даври 5,77 соатни ташкил этади. Дусконал Ретард препарати учун узоқ вақт ажралиб чиқиш ҳусусиятини максимал концентрацияси (Сmax) ни нисбатан пастлиги ва қонда максимал концентрациясига эришиш вақтини (tmax) давомлилиги билан тасдиқланади. Такрорий дозаларда (200 мг кунига 2 марта) қабул қилинганида ДМКК Сmax 804 нг/мл ни ташкил этади, tmax тахминан 3 соатни ташкил этади. Нисбий биокираолишлигини ўртача қиймати 97% ни ташкил этади.

Чиқарилиши

Мебеверин организмдан ўзгармаган ҳолатда чиқарилмайди, бутунлай метаболизмга учрайди, унинг метаболитлари организмдан деярли бутунлай чиқарилади. Верат кислотаси буйраклар орқали чиқарилади, мебеверин спирти ҳам буйраклар орқали, қисман карбон кислотаси ва қисман ДМКК кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталарда:

  • йўғон ичакни таъсирланиш синдроми;
  • МИЙ аъзолари спазмлари, шу жумладан органик касаликлар билан боғлиқ бўлган спазмлар;
  • ичак санчиқлари;
  • ўт қопи санчиқларида қўлланади.

12 ёшдан катта болаларда:

  • МИЙ ни оғриқ билан кечувчи функционал бузилишларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дусконал Ретард препарати ичга, бутун ҳолида, овқатдан 20 минут олдин, етарли миқдорда суюқлик билан қабул қилинади.

Катталарга (шу жумладан кекса ёшдаги одамларга) 200 мг дан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади.

Қўллаш давомийлиги чекланмаган. Агар дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, пациент препаратни қабул қилишни буюрилгандек давом эттириши керак. Ўтказиб юборилган дозани мунтазам дозага қўшимча равишда қабул қилиши мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентларда, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Ножўя таъсирлари

Бош айланиши (айрим ҳолларда), диарея ёки қабзият.

Аллергик реакциялар: Квинке шиши, эшакеми, экзантема ва юзни шиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мебеверинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга мебеверинни қўллаш юзасидан адекват маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда тератогенлиги кузатилмаган. Ҳомиладорликда препаратни она учун кутилган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Мебеверин ва унинг метаболитларини кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Шу сабабли, препарат билан даволаниш вақтида эмизиш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, уларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига Дуконал Ретард препаратини бирор-бир таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизими (МНТ) қўзғалиши мумкин. Мебевериннинг дозаси ошириб юборилганида, ё симптомлари кузатилмаган, ёки енгил бўлган ва тез йўқолиб кетган. Кузатилган дозани ошириб юборилиш симптомлари неврологик ёки кардиоваскуляр симптомлар бўлган.

Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти маълум эмас. Меъдани ювиш кўп сонли препаратлар билан заҳарланган ҳолатдагина, дори воситалари қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 соат давомида ташхис қўйилганда тавсия этилади. Сўрилишини пасайтириш чоралари зарур ҳисобланмайди.

Чиқарилиш шакли

Таъсири узайтирилган капсулалар. 10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Совутгичда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365