Skip to main content

Дротаверин-NGP

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДРОТАВЕРИН-NGP

DROTAVERINUM-NGP

Препаратнинг савдо номи: Дротаверин-NGP

Таъсир этувчи модда (ХПН): Дротаверин (дротаверин гидрохлорид кўринишида).

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Дротаверин гидрохлорид (100% қуруқ моддага қайта хисоблаганда) – 40 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) –52 мг; маккажўҳори крахмали – 35 мг; магний стеарати – 3 мг; тальк – 4 мг; пастмолекуляр поливинилпирролидон – 6 мг.

Таърифи: Cариқ рангли, яшил тусли, хидсиз таблеткалар. Бироз мармарликга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гурухи: Спазмолитик воситалар.

АТХ коди: А03АD02

Фармакологик хусусиятлари

Миотроп таъсир этувчи спазмолитикдир. Ички аъзоларнинг силлиқ мушаклари тонусини яққол ва давомли пасайтиради, уларнинг функцияси ёки иннервациясидан қатъий назар, уларни харакат фаоллигини камайтиради, қон томирларни ўртача кенгайтиради. Вегетатив нерв тизимига таъсир кўрсатмайди.

 

Фармакокинетикаси

Препарат перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, ярим сўрилиш муддати 12 минут. Қон зардобидаги максимал концентрацияга (Смах) 45-69 минутдан кейин эришилади. Жигарга метаболизмга учрайди. Биокиришаолиши тахминан 100%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали марказий нерв тизимига ўтмайди. 72 соатдан кейин организмдан метаболитлар кўринишида 50% – сийдик билан ва 30% – ахлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Силлиқ мушакларнинг спазми чақирган функционал ҳолатларни ва оғриқ синдромини олдини олиш ва даволаш: холелитиаздаги спазмлар (жигар санчиғи), холецистит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; меъданинг пилорик ва кардиал бўлимларини спазмлари; спастик қабзият, спастик колит; проктит, газларни йиғилиб қолиши оқибатида операциядан кейинги санчиқлар; нефролитиаз (буйрак санчиғи), пиелит билан боғлиқ бўлган сийдик йўлларини спазмлари; инструментал аралашувлар оқибатидаги силлиқ мушакларни спазмлари; периферик артериал томирларни, бош мия томирларини спазмлари; альгодисменорея; ҳомиладорлик даврида бачадоннинг қўзғалишини пасайтириш учун; туғуруқлардаги бачадон оғзини спазми, бачадон оғзини узоқ муддат очилиши, туғруқдан кейинги тўлғоқлар, ҳомила ташлаш хавфи; эндоартериитлардаги приферик томирларни спазмлари; артериал гипертензия ва стенокардияда бошқа антигипертензив ва антиангинал воситалар билан мажмуада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталарга 40-80 мг дан (40 мг дан 1-2 таблетка ёки 80 мг дан 1 таблетка) кунига 3 марта буюрилади.

6 ёшгача бўлган болаларга препарат бир марталик доза – 10-20 мг, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 ёшдан 12 ёшгача – 20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг. Суткада 1-2 марта қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши, қизиш хисси, кўп терлаш, кўнгил айниши, қабзият, артериал босимни (АБ) пасайиши, шунингдек баъзида аллергик дерматит бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Оғир жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги, II-III даражали AV–блокада, 1 ёшгача бўлган болалар, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганда, препарат леводопани антипаркинсоник фаоллигини пасайтириши мумкин, бу треморни ёки ригидликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин (мажмуани эхтиёткорлик билан қўллаш керак).

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат хомиладорлик ва эмизиклик даврида, шунингдек коронар артерияларини яққол атеросклерози бўлган ва АБ пасайган беморларга эхтиёткорлик билан буюрилади.

Меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашда препарат холинолитиклар билан мажмуада қўлланади.

Гипертоник кризни бартараф қилиш учун мажмуавий даволаш таркибида қўллаш мумкин.

Ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Препаратни бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у спазмолитик сифатида холиноблокаторлар гуруҳи дори воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда( глаукома, простата безининг гипертрофиясида ва бошқаларда), ишлаталиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин.

Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент  шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Даволаш – симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 40 мг дан контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: