Skip to main content

Драмина таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДРАМИНА

DRAMINA

 

Препаратнинг савдо номи: Драмина

Таъсир этувчи модда (ХПН): дименгидринат

Дори шакли: таблеткалар

Taркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дименгидринат – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, повидон, кросповидон.

Таърифи: думалоқ, ясси ва силлиқ юзали, оқ рангли, фаскали, бир томони рискали, ҳидсиз, aччиқ таъмли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: чайқалиш синдромига қарши восита

Код АТХ: R06AХ

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Марказий нерв тизимидаги гистамин H1-рецепторлари ва м-хлоринорецепторларни блоклайди. MНT (марказий нерв тизими) ни сусайтиради, биринчи навбатда oтoлитларга таъсир қилиб ва юқори дозаларда ярим ойсимон каналларга таъсир қилиб, вестибуляр рағбатлантириш оқибатларини сусайтиради. Қусишга қарши, кўнгил айнишига қарши, седатив, ўртача аллергияга қарши таъсир кўрсатади, бош оғриғини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг яхши сўрилади, аъзо ва тўқималар бўйича тақсимланади. Препаратнинг таъсири 15-30 минутдан сўнг намоён бўлади ва 3-6 соат давомида сақланади. Юқори концентрацияларда гемоэнсефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади.

24 соат давомида организмдан сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади. Оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Узоқ вақт истеъмол қилинса дименгидринатга толерантлик ривожланиши мумкин.

 

Қўлланилиши

  • денгиз ва кессон касаллиги
  • вестибуляр ва лабиринт бузилишлари белгиларини олдини олиш ва даволаш (бош айланиши, кўнгил айниши, ич кетиши), ўсмаларга қарши даволаш белгиларидан ташқари
  • Меньер касаллигида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ¼-½ таблеткадан суткада 2-3 марта.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½-1 таблеткадан суткада 2-3 марта.

Катталарга 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта.

Катталар учун  максимал суткалик доза 6 таблеткадан ошмаслиги керак.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун максимал доза – мувофиқ равишда ½ таблетка ва 1 таблеткa, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларга – мувофиқ равишда 1 таблетка ва 2 таблеткa.

Кинетозларни олдини олиш учун йўлга чиқишдан 30 минут олдин 1-2 таблетка қабул қилиш керак.

Даволаш курсининг давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди.

Ножўя таъсирлари

  • бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, умумий холсизлик, толиқиш, диққатни жамлашни бузилиши, безовталик, асабийлашиш, уйқусизлик, кам ҳолларда – кечки кўриш ва ранг ажратиш қобилиятини сусайиши, кўришни хиралашиши, аккомодацияни бузилиши,
  • оғиз қуриши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрий соҳасида оғриқ,
  • бурун ва томоқ шиллиқ қаватларини қуриши, бронх секретини қуюқлашиши
  • aртериал босимни пасайиши, тахикардия, аритмия
  • гемолитик анемия
  • тери тошмаси, ангионевротик шиш, бронхоспазм, кам ҳолларда – медикаментоз дерматит
  • сийишни қийинлашиши

Барча ножўя таъсирлар ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
  • тутқаноқ
  • тиришиш синдроми (шу жумладан анамнезида)
  • ўткир экссудатив ва вазикуляр дерматозлар
  • 1 ёшгача бўлган болалар
  • ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Aтропин, трициклик антидепрессантлар, катехоламинлар, барбитуратлар, алкоголь, седатив ва ухлатувчи воситалар, нейролептиклар таъсирини кучайтиради, кортикостероидлар, антикоагулянтлар  таъсирини сусайтиради. Апоморфинга реакцияни пасайтиради. Ацетилхолиннинг юрак мушакларига депрессив таъсирини камайтиради. Висмут, скополамин, оғриқ қолдирувчи ва психотроп воситалар билан бирга қўлланганида кўришни бузилиши эҳтимолини оширади. Ототоксик антибиотиклар билан (cтрептомицин, неомицин, виомицин, амикацин, канамицин), номутаносиб, чунки ототоксиклик белгиларини ниқоблаши ва эшитишни қайтмас бузилишини ривожланишига олиб келиши мумкин. Заҳарланишларда қустирувчи дори воситаси сифатида буюрилган апоморфин  самарасини пасайтириши мумкин.

Maxcуc кўрсатмалар

Tиришиш синдромида, ёпиқ бурчакли глаукомада, очиқ бурчакли глаукомада, простата бези гиперплазиясида, бронхиал астмада, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, стенозланувчи пептик яра, пилородуоденал обструкция ва қовуқ бўйни обструкциясида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни автотранспорти ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Юқори диққат ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи машғулотларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин!

 

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғиз, бурун ва томоқ қуриши, юзни қизариши, нафасни секинлашиши ва қийинлашиши, онгни чалкашиши, болаларда – тиришишлар, галлюцинациялар. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: меъдани фаоллаштирилган кўмир аралашмаси билан ювиш (20–30 г), тузли сурги воситасини буюриш (10–15 г натрий сульфати), симптоматик даволаш, болалардаги тиришишларда – фенобарбитал (5-6 мг/кг), диазепам.

Чиқарилиш шакли

50 мг таблеткалар. 5 ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамларга жойланади. Бир контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланади.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365